Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Download 2.15 Mb.
bet87/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

давлат суверенитети;
халқ ҳокимиятчилиги;
конституция ва қонуннинг устунлиги;
қорақалпоғистон республисининг халқаро ва ташқи иқтисодий алоқалари.


Ўзбекистон Республикаси билан Қорақалпоғистон Республикасининг ўзаро муносабатлари.
Ўзбекистон Республикаси билан Қорақалпоғистон Республикасининг ўзаро муносабатлари Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси доирасида тузилган шартномалар ва битимлар билан тартибга солинади.
Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси ўртасидаги низолар муросага келтирувчи воситалар ёрдамида ҳал этилади.
5-БОБ. ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ.


24-§. Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 11-моддасига кўра Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими – ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланади.


Давлат ҳокимияти органлари тизимида қонун чиқарувчи ҳокимият, яъни парламент муҳим ўрин тутади. Бунда парламент қонунлар қабул қилиш орқали жамият ва давлатни бошқаришда иштирок этади. Ўзбекистон Республикасининг Парламенти – Олий Мажлис олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади.
Олий Мажлис Ўзбекистон халқининг олий иродасини ифодалайди ва амалга оширишини таъминлайди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси икки палатадан иборат.
Қуйи палата Қонунчилик палатаси деб, юқори палата эса Сенат деб юритилади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати ваколат муддати беш йил.
Олий Мажлиснинг ушбу ҳар икки палатаси конституциявий-ҳуқуқнинг алоҳида субъектлари ҳисобланда ва айни пайтда биргаликда ягона орган – Олий Мажлиснинг ҳуқуқий мақомини намоён этади.
Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Ўзбекистон халқи номида иш олиб бориш ҳуқуқига эга субъект бўлиши билан бирга қонунлар қабул қилиш орқали ушбу қонунларда Ўзбекистон халқининг ҳоҳиш-иродасини ифодалайди. Шунингдек, давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг ҳамда улар мансабдор шахсларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ва улар органларининг қарорларини, давлат дастурларини ижро этиш, шунингдек ўз зиммаларига юклатилган вазифалар ҳамда функцияларни амалга ошириш бўйича назоратни амалга оширади.


Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлисининг ҳуқуқий асослари қуйидаги ҳужжатарда ифодаланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Хусусан, Конституциянинг XVIII бобида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси» деб номаланган;
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Конституциявий қонун;
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий қонун;
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Қонун;
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Қонун;
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги Қонун;
Ўзбекистон Республикасининг «Парламент назорати тўғрисида»ги Қонун ва бошқа қонунлар.


Кимлар Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати ёки Олий Мажлисининг Сенати аъзоси бўлиши мумкин.
Сайлов куни йигирма беш ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси бўлиши мумкин.
Айни бир шахс бир пайтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати ва Сенати аъзоси бўлиши мумкин эмас.
Қуйидаги шахслар депутатликка номзод этиб рўйхатга олинмайди:
содир этган оғир ёки ўта оғир жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёхуд судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар;
сайлов кунига қадар сўнгги беш йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшамаган фуқаролар;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари, Миллий хавфсизлик хизмати, бошқа ҳарбийлаштирилган бўлинмаларнинг ходимлари;
диний ташкилотлар ва бирлашмаларнинг профессионал хизматчилари.


Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Конституциявий қонунининг 8-моддаси ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий қонунининг 8-моддасига кўра Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатлари қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини қабул қилиш, унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;
Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонунларини, қонунларини қабул қилиш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;
Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш тўғрисида ва уни ўтказиш санасини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш ҳамда давлат стратегик дастурларини қабул қилиш;
Ўзбекистон Республикаси қонун чиқарувчи, ижро этувчи ҳамда суд ҳокимияти органларининг тизимини ва ваколатларини белгилаш;
Ўзбекистон Республикаси таркибига янги давлат тузилмаларини қабул қилиш ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси таркибидан чиқиши ҳақидаги қарорларни тасдиқлаш;
бож, валюта ва кредит ишларини қонун йўли билан тартибга солиш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини қабул қилиш ва унинг ижросини назорат этиш;
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни жорий қилиш;
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларини қонун йўли билан тартибга солиш, чегараларини ўзгартириш;
туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларнинг номини ҳамда чегараларини ўзгартириш;
давлат мукофотлари ва унвонларини таъсис этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш;
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясини тузиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг долзарб масалалари юзасидан Бош вазирнинг ҳисоботларини эшитиш ва муҳокама қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ва унинг ўринбосарини сайлаш;
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасига ҳужум қилинганда ёки тажовуздан бир-бирини мудофаа қилиш юзасидан тузилган шартнома мажбуриятларини бажариш зарурияти туғилганда уруш ҳолати эълон қилиш тўғрисидаги фармонини тасдиқлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш, фавқулодда ҳолат жорий этиш, унинг амал қилишини узайтириш ёки тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш;
халқаро шартномаларни ратификация ва денонсация қилиш;
парламент назоратини ва ушбу Конституцияда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш.
Палаталарнинг биргаликдаги ваколатларига кирадиган масалалар, қоида тариқасида, аввал Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида, сўнгра Сенатида кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг мажлислари.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси Қонунчилик палатасига сайловдан кейин икки ойдан кечиктирмай, Сенатининг биринчи мажлиси эса Сенат таркиб топганидан кейин бир ойдан кечиктирмай Марказий сайлов комиссияси томонидан чақирилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси мажлислари сессиялар даврида ўтказилади. Сессия Қонунчилик палатаси мажлислари ўтказилиши мумкин бўлган давр ҳисобланади. Сессиялар, қоида тариқасида, сентябрнинг биринчи иш кунидан бошлаб келгуси йилнинг июнь ойи охирги иш кунига қадар ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати мажлислари заруратга қараб, лекин йилига камида уч марта ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг мажлислари, агар улар ишида барча депутатлар, сенаторлар умумий сонининг камида ярми иштирок этаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади.
Конституциявий қонунларни қабул қилишда барча депутатлар, сенаторлар умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати мажлисларида, шунингдек уларнинг органлари мажлисларида қуйидагилар иштирок этиши мумкин:
Ўзбекистон Республикаси Президенти;
Бош вазир;
Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари;
Конституциявий суд раиси;
Олий суд раиси;
Судьялар олий кенгаши раиси;
Бош прокурор;
Марказий банк Бошқарувининг раиси;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва унинг органлари мажлисларида Сенат Раиси;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ва унинг органлари мажлисларида Қонунчилик палатаси Спикери.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлислари.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати қоида тариқасида алоҳида-алоҳида мажлис ўтказади. Аммо қуйидаги ҳолларда улар қўшма мажлис ўтказадилар:
Ўзбекистон Республикаси Президенти қасамёд қилганда;
Ўзбекистон Республикаси Президенти мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг, ички ва ташқи сиёсатининг энг муҳим масалалари юзасидан нутқ сўзлаганда;
чет давлатларнинг раҳбарлари нутқ сўзлаганда;
палаталарнинг келишувига биноан бошқа масалалар юзасидан.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling