Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси


Download 2.15 Mb.
bet74/231
Sana22.07.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1661746
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   231
Bog'liq
Ҳуқуқшунослик

ариза – ҳуқуқларни, эркинликларни ва қонуний манфаатларни амалга оширишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимос баён этилган мурожаат;
таклиф – давлат ва жамият фаолиятини такомиллаштиришга доир тавсияларни ўз ичига олган мурожаат;
шикоят – бузилган ҳуқуқларни, эркинликларни тиклаш ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаб баён этилган мурожаат.
10-§. Иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар.

Иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар шахснинг муносиб турмуш кечириши, таълим олиши, илмий-тадқиқот, саънат билан шуғулланиш, илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш билан боғлиқ ҳуқуқлари бўлиб уларга қуйидаглар киради:


мулкдор бўлиш – ҳар ким мулкдор бўлиш ҳуқуқига эга, мулк ҳуқуқи шахснинг қонун ҳужжатларига мувофиқ қўлга киритган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқи ҳисобланади. Хусусий мулк бўлган мол-мулкнинг миқдори ва қиймати чекланмайди. Хусусий мулк дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Давлат хусусий мулкнинг бут сақланишини таъминлаш ва унинг кўпайтирилиши учун барча зарур шароитларни яратади. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина ўз мол-мулкидан маҳрум этилиши мумкин;
шахс меҳнат қилиш – ҳар бир шахснинг меҳнат қилиш, эркин иш танлаш, ҳаққоний меҳнат шартлари асосида ишлаш ва қонунда белгиланган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқи ҳисобланади. Шахс ўз мутахассислиги, қобилияти ва малакасига мос иш билан таъминланиш ҳуқуқига эга.
Иш билан таъминланиш – фуқароларнинг қонун ҳужжатларига зид келмайдиган, ўз шахсий ва ижтимоий эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ бўлган, уларга иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган фаолиятидир. Шу билан бирга шасх мажбурия меҳнатга жалб этилиши мумкин эмас;
дам олиш – ходимнинг меҳнат вазифаларини бажаришдан ҳоли бўлган ва ундан ўз ихтиёрига кўра фойдаланиши мумкин бўлган вақт ҳисобланади. Ҳар бир ходим иш куни давомида танаффус шаклида дам олиш ҳуқуқига эга Шунингдек, кундалик дам олиш, байрам кунларидаги дам олиш ва таътилар шаклида ҳам дам олиш ҳуқуқи кафолатланади;
ижтимоий таъминот олиш – ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда давлатдан ижтимоий таъминот (пенция таъминоти) олиш ҳуқуқига эга.
Давлат пенсияларининг қуйидаги турлари белгиланади:
ёшга доир пенсия;
ногиронлик пенсияси;
боқувчисини йўқотганлик пенсияси.
малакали тиббий хизматдан фойдаланиш – фуқаролар соғлиқни сақлаш борасида дахлсиз ҳуқуққа эга бўлиб, давлат ёши, жинси, ирқи, миллати, тили, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар фуқароларнинг соғлиғи сақланишини таъминлайди. Давлат фуқароларда касалликларнинг ҳар қандай шакллари борлигидан қатъи назар, уларнинг камситишлардан ҳимоя қилинишини кафолатлайди.
Давлат соғлиқни сақлаш тизимининг даволаш-профилактика муассасалари аҳолига давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий ёрдам кўрсатади. Бепул тиббий ёрдам кўрасатиш ҳажми ва тартиби қонун ҳужжатлар билан белгиланади;
билим олиш – жинси, тили, ёши, ирқий, миллий мансублиги, эътиқоди, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, хизмат тури, ижтимоий мавқеи, турар жойи, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қанча вақт яшаётганлигидан қатъи назар, ҳар кимга билим олишда тенг ҳуқуқлар кафолатланади. Шунингдек, бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаблар фаолиятини ташкил этиш ва назорат қилиш давлат томонидан амалга оширилади;
илмий ва техникавий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш – ҳар бир шахс илмий, техникавий ва бадиий ижод қилиш эркинлига, илм-фан ва маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Жамиятнинг маданий, илмий ва техникавий ривожланиши давлат томонидан қўллаб-қувватланади;

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling