Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси
-§. Конституциявий ҳуқуқ нормалари ва институтлари
Download 2.15 Mb.
|
Ҳуқуқшунослик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эсда тутинг! Конституциявий-ҳуқуқий нормалар
- Эсда тутинг! Конституциявий ҳуқуқ институтлари
3-§. Конституциявий ҳуқуқ нормалари ва институтлари.
Конституциявий ҳуқуқ нормалари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Конституциявий ҳуқуқ нормалари конституциявий-ҳуқуқий нормалар деб ҳам юритилади. Конституциявий-ҳуқуқ нормалар конституциявий-ҳуқуқий нормаларни вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади. Бундай нормалар муҳим ижтимоий-ҳуқуқий ва сиёсий муносабатларни тартибга солади. Конституциявий-ҳуқуқий нормаларнинг ўзига хос томонлари улар раҳбарий қоидалар ва принципларни ифодалайди ва бошқа ҳуқуқ соҳаларининг нормалари ушбу қоида ва принципларга асосланади. Конституциявий-ҳуқуқий нормаларнинг яна бир ўзига хос томони шундаки, ушбу нормалар баъзи ҳолларда шиорий аҳамиятга эга бўлади ҳамда мутлақ аниқ қоидани ўзида акс эттирмаслиги мумкин. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24-моддасига кўра “инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир” деб белгилаб қўйилган. Бироқ Жиноят кодексида “энг оғир жиноят” деган тушунча мавжуд эмас. Бироқ Конституциянинг ушбу нормасида инсон, унинг ҳаёти олий қадрят эканлигига ишора қилинмоқда. Эсда тутинг! Конституциявий-ҳуқуқий нормалар – конституциявий-ҳуқуқий муносабатларни вужудга келтирадиган ва тартибга соладиган юридик нормалар бўлиб, шахс, жамият ва давлат ўртасидаги энг муҳим муносабатларни тартибга солади. Конституциявий-ҳуқуқий нормалар қуйидаги муҳим муносабатларни тартибга солади: конституциявий тузумнинг асосий принциплари; шахснинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлар ва бурчлари; жамият ва шахс муносабатлари; маъмурий-ҳудудий ва давлат тузилиши; давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши; конституцияга ўзгартириш киритиш тартиби. Эсда тутинг! Конституциявий ҳуқуқ институтлари – ўзаро боғлиқ бўлган бир турдаги ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи конституциявий-ҳуқуқий нормалар гуруҳи. Конституциявий ҳуқуқ институтлари муайян турдаги муносабатларни тартибга солувчи ва ўзаро бир-бири билан боғланган нормалар мажмуидан иборат бўлади. Масалан, Конституциянинг иккинчи бўлимида инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчларига оид ҳуқуқ институти белгиланган. Ушбу бўлимда бир турдаги муносабатлар, яъни шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда бурчларига оид муносабатларни тартибга солувчи нормалар белгиланган. Конституциявий ҳуқуқ институтлари ўз ҳажмига кўра турлича бўлади. Баъзи конституциявий ҳуқуқ институтлари йирик ҳажмли бўлиб уларнинг ўзи бир неча институтларига ажралиши мумкин. Масалан, Конституциянинг бешинчи бўлимида давлат ҳокимиятининг ташкил этилишига оид муносабаларни тартибга солувчи нормалардан иборат институт белгиланган бўлиб, ушбу институт ўз навбатида, парламент, ҳукумат ва судга оид ҳуқуқ институтлари ажралади. Download 2.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling