Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги андижон вилояти ички ишлар бошқармаси


Download 0.65 Mb.
bet5/14
Sana28.01.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1136296
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Қўлланма

2.

Жиноятнинг объектив томони

Қилмиш, ҳаракат ёки ҳаракатсизликда намоён бўлиб, жиноят содир этиш усули, вақти, жойи, қуроли ва воситаси киради

3.

Жиноятнинг субъекти

жиноят содир этган шахс, жиноят содир этган шахс жиноий жавобгарлик ёшига етгани ва ақли расо бўлиши шарт

4.

Жиноятнинг субъектив томони

Шахсни содир этаётган жиноятга муносабатида ифодаланади. Касддан ёки эҳтиётсизлик оркасидан



Ўқотар қуролни қўллаш

1.

Фуқароларни ёхуд ўзини ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган, зўрлик ишлатиш билан қилинган ҳужумдан ҳимоя қилишда

2.

Гаровдагиларни озод қилишда

3.

Ўта оғир жиноятни содир этиб, яширинишга уринаётган шахсни ушлашда, агар бошқа воситалар билан бу шахсни ушлаш имкони бўлмаса

4.

Хукук тартибот органларининг уқотар қуролларини, ўқ-дориларини, портловчи моддаларини, транспорт воситаларини, махсус ва жанговар техникасини эгаллаб олишга бўлган уринишларга чек қўйишда

5.

Фуқароларнинг уй-жойларига, давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг қўриқланадиган объектларига, ўта муҳим юкларига, транспорт воситаларига, биноларига гуруҳ бўлиб ёки қуролли ҳужумни даф этишда

6.

Қуролли қаршилик кўрсатаётган шахсни, шунингдек ёнидаги қуролни, ўқ-дориларни, портловчи моддаларни, заҳарли ёки радиоактив моддаларни топшириш тўғрисидаги қонуний талабни бажаришни рад этаётган шахсни ушлашда

7.

Жиноят содир этишда гумон қилиниб ушлаб турилган ёки қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни хибсдан қочишига, шунингдек ушбу шахсларни куч ишлатиб озод қилишга бўлган уринишларга чек қўйишда

8.

Агар транспорт воситасининг ҳайдовчиси фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига ҳақиқий хавф туғдирса ҳамда ИИО ходимининг қонуний талабларига қарамай, тўхташдан бош тортса, ушбу тр-т воситасини шикастлаш йўли билан тўхтатишда

9.

Инсоннинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солаётган ҳайвонни зарарсизлантиришда

10.

Қурол ишлатиш нияти ҳақида огоҳлантириш сифатида ўқ отишда юқорига қарата ёки бошқа хавфсиз йўналишда ўқ отиш орқали хавф-хатар сигнали беришда ёки ёрдамга чақиришда




(Ички ишлар органининг ходими ўқотар қуролни қўллашдан олдин огоҳлантириши шарт, бундан унинг ҳаётига ёки фуқароларнинг ҳаётига бевосита хавф таҳдид солаётган ҳоллар мустасно)




(Аёлларга, ногиронлик белгилари кўриниб турган шахсларга, ёши аниқ кўриниб турган ёки маълум бўлган вояга етмаганларга нисбатан ўқотар қуролни қўллаш тақиқланади, бундан уларнинг қуролли ҳужум қилганлиги, қуролли қаршилик кўрсатганлиги ёки фуқароларнинг ёхуд ички ишлар органи ходимининг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид этиб, гуруҳ бўлиб ҳужум қилганлиги ҳоллари мустасно)




(Ўқотар қурол қўлланилиши натижасида тасодифий шахслар жабрланиши мумкин бўлса, ички ишлар органи ходими кўп фуқаролар тўпланганда уни қўллаш ҳуқуқига эга эмас)

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling