Ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалик вазирлиги тошкент давлат аграр университети андижон филиали агрологистика факультети


Download 317.8 Kb.
bet1/6
Sana05.11.2023
Hajmi317.8 Kb.
#1749149
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Абдулхакова Мохинур


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АГРАР УНИВЕРСИТЕТИ
АНДИЖОН ФИЛИАЛИ


АГРОЛОГИСТИКА ФАКУЛЬТЕТИ
АГРОБИЗНЕС ВА ИНВЕСТИЦИОН ФАОЛИЯТ КАФЕДРАСИ
ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ДИВЕРСИФИКАЦИЯЛАШ ФАНИДАН



Мавзу: Фермер хўжалиги фаолиятини диверсификациялашнинг хукукий ва иктисодий асослари.
Бажарди: Қишлоқ хўжалигида менежмент таълим йўналиши 4 – босқич 76- гурух талабаси Абдулхакова Мохинур.


АНДИЖОН 2020
МАВЗУ: Фермер хўжалиги фаолиятини диверсификациялашнинг хукукий ва иктисодий асослари.


Р Е Ж А :
Кириш.
1. Кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини тартибга солишнинг норматив ҳуқуқий асослари ва уларнинг моҳияти.
2. Фермер хўжалиги фаолиятини диверсификациялаш заруриятини белгиловчи омиллар.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5199-сонли фармонида фермер хўжалиги фаолиятини диверсификациялаш масаласи.
4. Фермер хўжалиги фаолиятинини диверсификациялашда иктисодий омиллар.
Кириш.

Маълумки, ҳар қандай давлатда иқтисодиётнинг мустаҳкам бўлиши энг аввало мамлакат фуқароларини эркин меҳнат қилишлари учун ҳуқуқий, иқтисодий ва сиёсий муҳитнинг қандай яратилганлигига боғлиқ. Юқори давлат органлари ёки тармоқ вазирликларининг кўрсатмаси ва буйруғи билан иш бажарадиган меҳнаткашлар ўрнига тадбиркор ва қобилиятли деҳқонларнинг эркин меҳнат қилишлари учун зарур бўлган муҳит яратилмаса, бундай жамият қисқа муддат ичида иқтисодий таназзулликка юз тутади ва мамлакат иқтисодиёти тўлалигича хориж маҳсулотларига қарам бўлади.


Шунинг учун ҳам республикамиз раҳбарияти томонидан қишлоқ меҳнаткашларининг тадбиркор ва ташкилотчи бўлган қатламига ўз қобилиятларини тўла кўрсатишлари, мустақил ва эркин меҳнат қилишнинг иқтисодий ҳамда ҳуқуқий механизмларини шакллантириш иқтисодий ислоҳотларнинг асосини ташкил қиладиган ғоя сифатида қаралди.
Республикамизда амалга оширилаётган кенг кўламли аграр ислоҳотлар фермер хўжаликларида ишлаб чиқариш фаолиятини диверсификациялаш, яъни замонавий кўп тармоқли фермер хўжаликларини шакллантириш ва уларни ривожлантиришга қаратилган бўлиб, бунда мазкур соҳага давлат аграр сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг устувор йўналиши сифатида қаралмоқда. Олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар самараси ўлароқ қишлоқ хўжалигида йил сайин ижобий ютуқлар қўлга киритилиб борилмоқда. Бу борада қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва сифатини яхшилаш, ташқи ва ички бозорларда рақобатбардошлигини ошириш, иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, шунингдек, иқтисодиёт барча тармоқларида ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсишини таъминлашга дастак бўлади.
Қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш бугунги кунда бевосита фермер хўжаликларини диверсификациялаш билан боғлиқдир. Негаки диверсификациянинг мақсади фермерларнинг бозор конъюнктураси ўзгаришини ўз вақтида илғай олиш ва хўжаликнинг иқтисодий фаолиятини барқарорлаштиришдан иборат.

Download 317.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling