Ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалик вазирлиги тошкент давлат аграр университети андижон филиали агрологистика факультети


Ko‘p tarmoqli fermer xo‘jaliklarini tashkil qilish va rivojlantirishning ob'ektiv zarurligini belgilovchi asosiy omillar


Download 317.8 Kb.
bet3/6
Sana05.11.2023
Hajmi317.8 Kb.
#1749149
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Абдулхакова Мохинур

Ko‘p tarmoqli fermer xo‘jaliklarini tashkil qilish va rivojlantirishning ob'ektiv zarurligini belgilovchi asosiy omillar







4.1-чизма. Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил қилиш ва ривожлантиришнинг объектив зарурлигини белгиловчи асосий омиллар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ киритилган “2018 йилда фермер хўжаликларини босқичма-босқич кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантириш бўйича Дастур тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга кўра кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича 2018 йилга мўлжалланган ҳудудий дастурларга мувофиқ мамлакатнинг 21 634 та фермер хўжалигида кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўйиш бўйича 22 986 та лойиҳа амалга оширилади. Хусусан, кўп тармоқли фермер хўжаликлари томонидан 7,4 минг гектар майдонда интенсив боғлар, 4,3 минг гектар майдонда янги узумзорлар ва 844 гектар майдонда иссиқхоналар яратилади.


Шунингдек, 520 та фермер хўжалигида мева-сабзавот, гўшт-сут маҳсулотларини қайта ишлашни йўлга қўйиш, 785 та фермер хўжалигида ун маҳсулотлари ишлаб чиқаришни бошлаш, 370 та фермер хўжалигида рефрижератор омборлар қуриш, 3,9 минг фермер хўжалигида чорвачилик ва паррандачиликни, 2,3 минг фермер хўжалигида балиқчилик ва асаларичиликни, 2,1 минг фермер хўжалигида қўйчилик, эчкичилик ва қуёнчиликни, 171 та фермер хўжалигида йилқичиликни ва куркачиликни йўлга қўйиш бўйича лойиҳаларни, шунингдек, 6732 та фермер хўжалигида сервис хизматларини ташкил этиш бўйича 8 мингта лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.
2018 йил учун тасдиқланган лойиҳаларни амалга ошириш учун республика бўйича 1 603 миллиард сўм маблағ сарфланиши белгиланган. Шундан 608,8 миллиард сўми тижорат банклари кредитлари ҳисобига амалга оширилади. Мазкур тадбирлар ижроси натижасида, қишлоқ жойларда 83 567 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилмоқда.
Бозор иқтисодиёти талаблари ва тамойилларидан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалигидаги бозор субъектлари фаолиятини диверсификациялаш қишлоқ ҳудудларини комплекс ривожлантиришга хизмат қилиши лозим. Мазкур дастур ижросида, иқтисодий барқарор субъектлар иқтисодий нобарқарор субъектларга нисбатан зрур иқтисодий салоҳиятга эга эканлигини ҳисобга олиш зарурдир. Мазкур ҳолатлар АСМда янги инстутуционал тузилма бўлган фаолияти диверсификацияланган фермер хўжаликларини ташкил қилишда қуйидаги талаблар ижросини таъминлаш талаб этилади:
Биринчидан, ишлаб чиқаришни диверсификациялаш, биринчи навбатда асосий фаолиятдан олинган ортиқча капитални тармоқлараро оқимини таъминлаш қуроли бўлмоғи лозим;
Иккинчидан, ишлаб чиқаришни диверсификациялаш агроиқтисодиёт омилларидан самарали ва мақсадли фойдаланишга, шу жумладан меҳнат ресурсларини тўлиқ бандлигини таъминлашга хизмат қилиши лозим;
Учинчидан, фаолияти интнграциялашган қишлоқ хўжалиги корхоналари маҳаллий шарт шароитлардан келиб чиқиб, хусусий тадбиркорликни фаоллаштириши ва қишлоқ аҳолисини бозор жараёнларига мослаштириш жараёнини тезлаштириши лозим;
Тўртинчидан, диверсификациялаш меҳнат ресурсларининг бандлигини бирхиллаштириши ва шаҳар аҳолиси даромадлари билан қишлоқ аҳолиси даромадларини мувофиқлаштиришни таъминлаши керак;
Бешинчидан, диверсификациялаш қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва бандликни таъминлаш омили сифатида қаралиши лозим;
Олтинчидан, диверсификацияни ривожланиши қишлоқ хўжалигида капиталдан фойдаланиш мавсумийлигини пасайтиришга қаратилган бўлиши керак.
Бу соҳада ислоҳотларнинг янги босқичи сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5199-сон Фармони қабул қилинди.
Фармонга асосан, эндиликда фермер хўжаликлари фаолиятида тубдан ўзгариш, яъни фермер хўжаликларида босқичма-босқич кўп тамоқли фаолият йўлга қўйиш ишлари амалга оширилади. Унга кўра, фақатгина қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқариш билан шуғулланган фермер-тадбиркорларимиз бозор талабларидан келиб чиқиб ўзларида қўшимча йўналишларни жорий қилади.
Ушбу талабга жавоб бермайдиган, кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўймаган субъектлар 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб янгилик ва янгиланишга интилувчан, янги ғоялар асосида иш юритишга қобилиятли, тадбркорлик қилиш, нафақат ўзининг, балки бутун халқимиз дастурхонини тўкин бўлишига ҳисса қўшишга тайёр бўлган шахслар, айниқса ёшларга жойларини бўшатиб берадилар.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318-сон қарори билан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ташкил этилиб, унинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишларидан бири этиб кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантиришга ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш, улар учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратишда бевосита иштирок этиши белгилаб қўйилди.
Мазкур Фармон ва Қарорларда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, ҳозирда ишчи гуруҳи томонидан чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик-узумчилик, сабзавот полизчилик ва қишлоқ хўжалигининг бошқа муҳим йўналишларини янада ривожлантириш, фермер хўжаликларининг бу борадаги фаолиятини мувофиқлаштириш ва унинг самарадорлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорлари лойиҳалари ҳамда ҳар бир йўналиш бўйича алоҳида ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш бўйича намунавий шартнома лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда.
Ушбу қарор лойиҳаларида ҳар бир ихтисослик бўйича фермер хўжалиги ташкил этиш истагини билдирган талабгор танловда иштирок этиш учун ариза ва тегишли ҳужжатлар билан бизнес режада айрим талабларни кўрсатиши шарт этиб белгилаб қўйилди.
Хусусан, боғдорчилик-узумчилик фермер хўжалигини юритиш учун боғ ва токзорларни ташкил этиш бўйича талаб этиладиган ер майдони (суғориладиган, лалми), интенсив боғ (пакана ва ярим пакана) ва ток, барпо этиладиган интенсив пакана боғ ва токзорларни иккинчи йилдан устунга олиш, ресурс тежамкор технологиялар асосида томчилатиб суғоришни ташкил этиш ҳамда ташкил этиладиган боғ ва токзорларни молиявий манбасини;
Сабзавот ва полизчилик ихтисослашувидаги фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаси, ресурс тежамкор технологияларни қўллаш ва молиявий манбасини;
Чорвачиликда соҳа фаолиятини юритишдаги иқтисодий самарадорликнинг ҳисоб-китоби, 2 йил муддатда замонавий чорвачилик биносини қуриш, 5 йил муддатда чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлашни йўлга қўйиш, узоғи билан 2 йилда барча зарур қишлоқ хўжалиги техникалари ва озуқа тайёрлаш ускуналари билан жиҳозлаш мажбуриятини олиши, қорамоллар бош сонининг камида 40 фоизини сигирлар ташкил этиши назарда тутилиши шартлиги белгилаб қўйилди.
Шунингдек, фермер хўжаликлари ҳуқуқлари ҳамда ҳар бир йўналиш бўйича фаолиятига алоҳида талаблар ва мажбуриятлар белгиланмоқда.
Бундан ташқари, замонавий технологиялар асосида совутгичли омборхона ва маҳсулотларни қайта ишлаш корхоналари мавжуд ёки ташкил этган фермер хўжаликлари ва жисмоний шахсга рағбатлантириш мақсадида уларга боғдорчилик, узумчилик фермер хўжалигини ташкил этиш учун ер участкаси бериш танловида имтиёз берилиши қайд этилмоқда.
Ҳозирда ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари келгусида фермер хўжаликлари учун кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўйиш ва ривожлантиришда дастуруламал бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти 2017 йил 9 октябр куни “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5199-сон фармонини имзолади.
Фармонда фермерлик ҳаракатини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича республика комиссиясининг 2018-2021 йилларда фермер хўжаликларини босқичма-босқич кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантириш тўғрисидаги таклифига розилик берилди ҳамда 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўймаган фермер хўжаликлари билан ер ижараси шартномалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бекор қилиниши белгилаб қўйилди.
Ушбу ислоҳотнинг босқичма-босқич, ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасига ҳар йили фермер хўжаликларини босқичма-босқич кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантириш бўйича фермер хўжаликлари кесимида ҳудудий дастурларнинг ишлаб чиқилишини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят Кенгашларида тасдиқланишини таъминлаш, шунингдек ҳудудий дастурлар асосида ишлаб чиқилган республика миқёсидаги дастурларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш учун Олий Мажлис Сенатига киритиш топширилди.
Фармон билан Вазирлар Маҳкамасига чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, мева-сабзавотчилик, асаларичилик ва қишлоқ хўжалигининг бошқа муҳим йўналишларини янада ривожлантириш, фермер хўжаликларининг бу борадаги фаолиятини мувофиқлаштириш ва унинг самарадорлигини янада оширишга қаратилган тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва киритиш топширилди.
Биринчи навбатда 2018-2020 йиллар оралиғида пахта хомашёси етиштириладиган майдонларни 170,5 минг ва суғориладиган ғалла майдонларини 50,0 минг гектарга қисқартириш ҳисобига картошка майдонини 36,0 минг, сабзавотлар майдонини 91,0 минг, интенсив боғлар майдонини 18,0 минг, озуқа экинларини 50,3 минг, мойли экинларни 14,0 минг ва узумзорларни 11,2 минг гектарга кенгайтириш билан боғлиқ экин майдонларини янада оптималлаштириш ишлари амалга оширилади.

Download 317.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling