Ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалик вазирлиги тошкент давлат аграр университети андижон филиали агрологистика факультети


Кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини тартибга солишнинг норматив ҳуқуқий асослари ва уларнинг моҳияти


Download 317.8 Kb.
bet2/6
Sana05.11.2023
Hajmi317.8 Kb.
#1749149
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Абдулхакова Мохинур

1. Кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини тартибга солишнинг норматив ҳуқуқий асослари ва уларнинг моҳияти.
Иқтисодиётни диверсификациялашдан мақсад ишлаб чиқариш субъектларини ихтисослигига боғлиқ бўлмаган янги маҳсулотлар бозоридаги фаолиятини кенгайтириш, уларни маркетинг стратегиясини ривожлантиришга йўналтиришдир.
Диверсификация ишлаб чиқаришда юқори самарадорликка эришиш, иқтисодий фойда олиш, банкротликка барҳам бериш ва бошқа мақсадларда амалга оширилади. Илгари бир соҳада ихтисослашган саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, молия ва бошқа соҳалардаги фирмаларнинг бошқа ишлаб чиқариш тармоқлари, хизмат кўрсатиш соҳаларига, биринчи навбатда, юқори самара берадиган соҳаларга кириб бориши, уларнинг хўжалик фаолияти соҳалари ва имкониятларини кенгайтириш диверсификациянинг асосий тамойилидир.
Диверсификациянинг асосий икки кўриниши яхши ривожланган1. Улар қуйидагилар:
1. Ишлаб чиқариш диверсификацияси. Бунда диверсификация натижасида турлитуман товарлар ишлаб чиқарадиган, хизматлар кўрсатадиган кенг тармоқли, аммо ҳамиша ҳам технологик жиҳатдан ўзаро боғланган мажмуалар вужудга келади. Бундай мажмуаларга агросаноат мажмуаси, ўрмон-саноат мажмуаси ва бошқа шунга ўхшаш мажмуаларни мисол келтириш мумкин.
2. Кредит диверсификацияси. Бунда кредит сифатида бериладиган сапитал маблағлар хавф-хатарини камайтириш ва юқори фойда олиш мақсадида турли-туман объектлар ўртасида тақсимланади. Кредит диверсификациясининг ривожланишига тармоқлараро капитал консентрацияси жараёни ва корхоналараро ички беқарорликнинг кучайиши сабаб бўлади.


2. Фермер хўжалиги фаолиятини диверсификациялаш заруриятини белгиловчи омиллар.

Дунё мамлакатларида диверсификация жараёни ХХ асрнинг 50-йиллари ўрталарида ривожлана бошлади. Дастлаб АҚШ, Япония ва Ғарбий эвропа мамлакатларида диверсификация саноат, транспорт, қурилиш, молия соҳаларида вужудга келди ва кейинчалик бошқа мамлакатларда ривожланди. Ривожланишдаги бу номутаносиблик диверсификация характерига таъсир этувчи омилларни шартли равишда икки гуруҳга бўлинишига олиб келди.


1. Ўзига хос омиллар. Ўзига хос омиллар диверсификациянинг, даставвал, АҚШ, Япония, Ғарбий эвропа мамлакатларида ривожлана бошлаши ва ушбу мамлакатлар ижтимоий-иқтисодий омиллари билан боғлиқ равишда вужудга келган. Бу омиллар, кейинчалик ҳам бошқа давлатлардаги диверсификациялаш жараёнида муҳим аҳамият касб эта бошлаган.
2. Умумуй омиллар. Бу омиллар диверсификациялаш жараёни кейинчалик ривожланган давлатларга тегишли бўлган умумий омилладир. Уларга илмий-техника инқилоби, юқори фойда олиш учун кураш, рақобат кураши, техника тараққиётидан қолиб кетмаслик ва бошқа омиллар киради.
Диверсификацияда фирмалар, айниқса, монопол фирмаларнинг кўп тармоқлилик таъсири ошади. Улар аввало кўп даромадли, тез ривожланган соҳалар (масалан электроника, кимё) да фаолият бошлайди. Компаниялар маҳсулот ишлаб чиқариш билан бирга шу маҳсулотлар учун зарур бўлган хом-ашёларни ҳам ўзлари тайёрлашга киришадилар. Маблағлар кам даромадли соҳадан тежаб кўп даромад келтирадиган тармоқларга сарф этилади. Масалан, АҚШ консернлари хизмат кўрсатиш, қурилиш ишлари, савдо-сотиқ ахбороти, жиҳозларни ижарага бериш ва бошқа ишлар билан шуғулланадилар.
Сўнги йилларда республикамизда барча соҳалар сингари қишлоқ хўжалигини ҳам диверсификациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга алоҳида эътбор берилмоқда. Республика аграр тармоғининг асосий ишлаб чиқариш субъекти ҳисобланган фермер хўжаликларининг бозор иқтисодиёти шароитида барқарор ривожланишида фақат бир соҳада ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиши этарли эмаслиги назарий ва амалий томонлама ўз исботини топиб бормоқда. Фаолиятни бундай тарзда олиб бориш ишлаб чиқариш рентабеллигини ошириш имкониятларини пасайтиради. Қўшимча даромаднинг йўқлиги янги фаолият турларини ташкил этиш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва кўзда тутилмаган зарарларни оқилона бартараф этиш имкониятини камайтиради. Бу салбий омиллар эса ўз навбатида, фермер хўжаликларини иқтисодиётимизда барқарор ва рақобатбардош субъект сифатида шакллантиришга тўсқинлик қилади.
Ҳозирда фермер хўжаликлари ишлаб чиқариш фаолиятини диверсификациялаш бўйича кенг кўламли илмий изланишлар олиб борилмоқда. Изланишлар натижасида фермер хўжаликлари ишлаб чиқариш фаолиятини диверсификациялашнинг ўзига хос йўллари ишлаб чиқилди. Бунда қишлоқ хўжалигини диверсификациялашнинг жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари тажрибалари ва республикамиз иқтисодиёти ва қишлоқ хўжалигининг ўзига хос иқтисодий-ижтимоий хусусиятлари инобатга олинган. эришилган ютуқлар, ўз навбатида, республикамиз фермер хўжаликлари фаолиятига изчиллик билан жалб этилмоқда. Оптимал тарзда ташкил қилинган диверсификациялашнинг бошқа турдаги тадбирлардан асосий фарқи шундаки, у ишлаб чиқариш самарадорлиги ва фаолият рентабеллигини ошишига тез таъсир кўрсатади.
Республикамизда фермер хўжаликлари фаолиятини диверсификациялашнинг асосий турлари сифатида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш, бошқа фермер хўжаликларига агротехник хизматлар кўрсатиш, турли молиявий операцияларда иштирок этиш ва бошқалар муҳим яхши ривожланган. Фермер хўжаликларининг қўшимча тарзда ушбу фаолият турлари билан шуғулланиши, биринчидан, қўшимча даромад манбаининг ташкил топишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида ишлаб чиқаришни модернизациялаш имконини берувчи молиявий маблағлар манбаларини шакллантиради. Чунки ишлаб чиқаришни ички манбалар ҳисобидан қайта ташкил этиш, кенгайтириш ёки янгилаш ҳар доим ҳам тақсимланмаган фойда асосида амалга оширилади.Иккинчидан, бир-бирини қоплаш механизми шаклланганлиги ҳисобига фаолият барқарорлиги таъминланади. Бунда асосий ишлаб чиқариш фаолиятидаги кўзда тутилмаган зарарлар қўшимча фаолиятдан олинган фойда ҳисобига қопланади. Бу ҳолат тескари тарзда ҳам рўй бериши мумкин. Айниқса, бу хусусият иқтисодий таваккалчилик кучли бўлган қишлоқ хўжалигида қўл келади.
Учинчидан, қишлоқ хўжалигида инвестицион муҳит яхшиланади. Бошқа фаолият турларининг моддий-техник базаси ва молиявий даромад манбайининг мавжудлиги инвестицион таваккалчилик даражасини камайтиришга ёрдам беради. Шунингдек, ташқи инвестиция ҳисобига ички инвесторлик фаолиятини юритиш имкони шаклланади. Бунда ички инвестицион фаолият субъекти сифатида диверсификацияланган фаолият соҳалари намоён бўлади.
Ўзбекистон Республикасида фермер хўжаликлари фаолиятини диверсификациялаш, уларни фаолиятига замонавий технологияларни жалб этиш бўйича республикамизда этарли даражада ҳуқуқий асослар яратилган. Бу борада Ўзбекистон Республикаси “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги ва “Мулк тўғрисида”ги қонунлари асосий ҳуҳуқий ҳужжатлар бўлиб хизмат қилмоқда. Ушбу қонунларга мувофиқ фермер хўжаликлари асосий ишлаб чиқариш фаолиятидан ташқари, ишлаб чиқаришнинг бошқа турлари ва хизмат кўрсатиш билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
Фермер хўжаликларининг ушбу ҳуқуқи сўнги йилларда ҳам бир қанча қонунлар ҳамда меъёрий ҳужжатлар билан мустаҳкамланиб келинмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси 1 чи Президентининг 2008 йил 6 октабрдаги “Фермер хўжаликлари ерларини оптималлаштириш ва йириклаштириш тўғрисида”ги Фармойиши фермер хўжаликлари фаолиятини диверсификациялаш бўйича муҳим тадбирларни ўз ичига олади. Фармойишда фермер хўжаликлари ер майдонларини йириклаштириш ва паст рентабеллик билан ишлаб келаётган фермер хўжаликлари ер майдонларини давлат ихтиёрига ўтказиш кўзда тутилган.
Кейинги йилларда ҳам бу тадбир ривожлантирилиб борилди. Хусусан, 2009 йилнинг 22 октабрида 1чи Президентимизнинг “Фермер хўжаликларининг ер участкалари ҳажмларини янада мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3287-сонли фармойишига асосан, паст рентабеллик билан ишлаётган фермер хўжаликлари ер участкаларини юқори самара билан ишлаётган фермер хўжаликларига қўшиб бериш ҳамда уларнинг фаолият турларини янада кенгайтириш ишлари амалга оширилди.
Ушбу фармойишлар пировардида фермер хўжаликлари ишлаб чиқариш фаолияти турларини кенгайишига ҳамда қўшимча фаолият турларини ташкил қилинишига олиб келди. Фермер хўжаликлари ер майдонларини муқобиллаштириш борасидаги қонунчилик тизимини янада такомиллаштириш мақсадида 2011 йил 18 апрелда 1чи Президентимизнинг “Фермер хўжаликларини қайта ташкил этиш ва уларнинг ер майдонларини оптималлаштиришда қонунчиликка риоя этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди. Ушбу фармоннинг 2-бандида қуйидаги масала келтирилади: “Белгилаб қўйилсинки, фермер хўжаликларини қайта ташкил этиш ва уларнинг ер майдонларини оптималлаштиришга доир барча масалалар маҳаллий ҳокимият органлари ёки бошқа ваколатли органлар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга қатъий мувофиқ равишда тақдим этиладиган даъволар асосида суд орқали ҳал қилинади” Демак, фермер хўжаликлари ер майдонларини оптималлаштириш жуда муҳим масалалардан ҳисобланиб, бу тадбирга доир барча масалалар ваколатли органлар томонидан судда ҳал қилинади.
Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг 2009 йил 15 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1112-сонли қарорида ҳамда 2011 йил 7 феврал "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" Давлат дастури тўғрисидаги ПҚ-1474 –сонли қарорида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик янада ривожлантиришни рағбатлантиришни кучайтириш, мамлакат иқтисодиётининг барқарор фаолият юритишида унинг ролини ошириш, янги иш жойларини шакллантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, шунингдек, хусусий тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ҳамда юритиш учун қўшимча равишда қулай шарт-шароитлар яратиш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари ёритилган. Бу қарорга мувофиқ мамлакатимиз ва унинг ҳудудларида янада қулай бизнес-муҳит яратиш, хусусий мулкчиликнинг устуворлигини мустаҳкамлашга йўналтирилган қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва бу борада ишончли кафолатларни таъминлаш, тадбиркорликка кўпроқ эркинлик бериш, давлатнинг бошқарув функсиялари ва рухсат берувчи нормаларини қисқартириш, бюроллатик тўсиқ ва ғовларни олиб ташлаш, кичик бизнес субектларининг молия-кредит ва хомашё ресурсларидан, улар ишлаб чиқарадиган маҳсулотларга давлат буюртмалари берилишидан кенг фойдаланишини таъминлайдиган бозор воситалари ва механизмларини тадбиқ этишни йўлга қўйиш амалга оширилмоқда.
Фермер хўжаликларини модернизациялаш уларни ишлаб чиқариш фаолиятини диверсификациялашда муҳим омил ҳисобланади. Фермер хўжаликларини модернизациялаш механизмини янада такомиллаштириш борасида Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг 2008 йил 16 июлдаги “Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори муҳим меъёрий ҳужжат ҳисобланади. Ушбу қарор барча кичик бизнес субъектлари қатори фермер хўжаликларида ҳам ишлаб чиқаришни модернизациялашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлайди. Ушбу қарор илмий-амалий тадқиқотлар ва инновационишланмаларни ривожлантириш ҳамда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш жараёнларига тадбиқ этишни рағбатлантириш бўйича амалий механизмлар яратиш, фан ва ишлаб чиқаришнинг янада мустаҳкам алоқасини таъминлаш, шунингдек, илмий-тадқиқот ташкилотлари ҳамда реал иқтисодиёт тармоқлари корхоналари ўртасида узвий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш механизмларини янада такомиллаштириш масалаларини қамраб олган.
Республикамизда фермер хўжаликлари фаолиятини диверсификациялаш бўйича этарли даражада илмий ва ташкилий-ҳуқуқий асослар яратилган. Тадбиркорликнинг қонунда кўзда тутилган ҳар қандай шакллари фаолияти тегишли давлат органлари томонидан қўллаб қувватланилади. Бу эса ўз навбатида фермер хўжаликлари фаолиятини диверсификациялаш тадбирлари олдида турган илмий ҳамда ташкилийҳуқуқиймуаммоларни юмшатади.
Мамлакатнинг қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш таркиби шаклланишида бирламчи равишда унинг географик ўрни, табиий-иқлим ресурслари ва ресурс салоҳияти муҳим аҳамият касб этади. Мавжуд табиий имкониятлар этарли бўлган ҳолатда, қишлоқ хўжалиги ҳудудий ихтисослашуви шакллантирилади ҳамда мамлакат аҳолисининг озиқ-овқат маҳсулотларига ва саноат тармоқларининг хом-ашёга бўлган талабидан келиб чиқиб, кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имкониятини берувчи самарали ишлаб чиқариш танланади. Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш таркиби танланганидан сўнг, бозор қонуниятига кўра зарур бўлган товар ишлаб чиқариш жараёни бошланади, яъни маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида ишлаб чиқарувчи томонидан яратилган маҳсулотга бозорда талабнинг бўлиши ишлаб чиқарувчи даромадини таъминласа, маҳсулотнинг ҳаддан ташқари ортиқчалиги эса мавжуд бозорнинг тўйинишига ва бозорда маҳсулот турларининг ортишига олиб келиши оқибатида даромаднинг ошишига акс таъсир этади.
Шунинг учун доимий равишда маҳсулот ишлаб чиқарувчининг олдида бир муаммо туради, бу мамлакат қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш йўналишини ҳисобга олган ҳолда даромадли экинни етиштириш ҳамда ишлаб чиқаришни кенгайтирилган ҳолда давом эттиришидир. Бу саволга жавоб излаган ҳолда ишлаб чиқарувчи бир турдаги маҳсулотдан ололмаган меъёрий даромадини бошқа турдаги янги маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳисобига эга бўлишга ҳаракат қилади. Бу интилиш асосида ишлаб чиқаришнинг дифференсиациялашуви жараёни ётади. Маълумки, дифференсиация бу унсурларнинг бирламчи ажралиб чиқиши жараёни бўлиб, унсурлар сонининг янги хусусиятлар ҳисобига кўпайиши тарзида намоён бўлади.
Иқтисодий терминологияда ишлаб чиқариш жараёнида янги йўналишни танлаш ёки маҳсулотнинг янги турини яратиш билан боғлиқ жараён диверсификациялашув сифатида талқин қилинади.
Ишлаб чиқариш диверсификацияси (фаолияти) бир томонлама, кўпинча бир турдаги маҳсулотдан ишлаб чиқаришга таянган ишлаб чиқариш структурасидан, кенг турдаги, бир неча йўналишни ўз ичига олган ишлаб чиқариш структурасига ўтиш ҳисобланади. Диверсификациялашув бир неча босқичда амалга ошиб, дастлаб тармоқ доирасида ишлаб чиқаришнинг айрим тармоқларга ажралиши сифатида юз бериши, сўнгра тармоқнинг ўзида корхоналарнинг шаклланиши ҳамда ихтисослашувнинг юзага келиши ҳисобланади. Қишлоқ хўжалик корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқарувчилар томонидан мавжуд агроресурслар таъминотини ҳисобга олган ҳолда ҳамда бозорда бошқа бир турдаги маҳсулотга бўлган эҳтиёж ва талабнинг пайдо бўлишига мос ҳолда ихтисослигига бевосита тааллуқли бўлмаган маҳсулотларни яратишга интилиши ва бунга қандайдир даражада муваффақ бўлиши тармоқда дифференсиациянинг янги мураккаб шаклини англатади. Бу қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши таркибий тузилмасининг янги йўналиши, тармоғи сифатида янги бир турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнини ўзлаштириш билан боғлиқдир.
Бозор иқтисодиёти шароитида корхона самарадорлигини таъминлайдиган йўналишлардан ғоят муҳими бўлган ишлаб чиқаришнинг диверсификацияси ҳисобланади. Бу жараённинг қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида табиий-иқлимий ресурслар билан бевосита боғлиқликда амалга ошишишини ҳам эътиборга олиш ниҳоятда муҳим.

Диверсификациялашувнинг асосий мақсади бир неча йўналишда фаолият олиб борган ҳолда таваккалчиликни камайтириш ва даромадни ошириш бўлиб, у ўзига хос равишда даврийлик касб этиши мумкин (бир тармоқнинг таназзулни бошидан кечираётган даврида, бошқаси ўзининг ривожланиш чўққисига эришиши мумкинлиги). Диверсификациялашган корхоналар рақобат курашида анча барқарор бўлиб, уларда сиклик, таркибий ва конъюнктуравий тебранишлардан ҳосил бўлиши мумкин бўлган зарарлар хавф-хатари камаяди. Диверсификация субъектлар хўжалик фаолиятини ривожлантиришнинг умумқабул қилинган ва зарурий усулларидан ҳисобланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5199-сонли фармонида фермер хўжалиги фаолиятини диверсификациялаш масаласи.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 9-октябрдаги ПФ-5199-сонли “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида кўп тармоқли фермер хўжаликларини янада ривожлантиришда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини барқарор ошириб боришда ҳамда ер майдонларидан самарали фойдаланишда қатор муаммо ва камчиликлар кузатилганлиги,фермер хўжаликларининг асосий қисми қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан чекланиб қолаётганлиги, уларнинг қайта ишлаш, сақлаш, тайёр маҳсулотларни сотиш ва хизматлар кўрсатиш каби кўп тармоқли фаолиятини йўлга қўйишда мавжуд имкониятлардан фойдаланилмаётганлиги эътироф этилган ҳолда “...2022 йилнинг 1 январидан бошлаб кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўймаган фермер хўжаликлари билан ер ижараси шартномалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бекор қилинади” деб белгилаб қўйилди.
“Кўп тармоқли фермер хўжалиги” нинг асосий тармоғи сифатида – фермер хўжалиги ташкил этилиши пайтида ер участкаларини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасида белгиланган асосий ихтисослашув йўналиши қабул қилиниши тўғри бўлади.
“Кўп тармоқли фермер хўжалиги” – фермер хўжалиги ташкил этилиши пайтида ер участкаларини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасида белгиланган асосий ихтисослашув йўналишидан бошқа қонунчилик билан таъқиқланмаган соҳаларда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни ташкил этган хўжалик юритиш субъекти ҳисобланади.
Кўп тармоқли фермер хўжаликларида ишлаб чиқаришнинг қўшимча тармоғи асосий тармоқ билан боғлиқ ҳолда ёки асосий тармоқ билан боғлиқ бўлмаган соҳаларда ташкил этилиши мумкин2. Хусусан:
· қўшимча тармоқ асосий тармоқ билан боғлиқ ҳолда ташкил этилганда – масалан, фермер хўжалиги сабзавотчилик йўналишида (асосий тармоқ) фаолият юрица қўшимча тармоқ сифатида сабзавотни қайта ишлаш сехлари фаолиятини йўлга қўйиши, маҳсулотларни тайёрлаш, ташиш ва сақлаш, чорвачилик маҳсулотлари етиштириш каби соҳаларда ўз фаолиятини кенгайтириши назарда тутилади;
· қўшимча тармоқ асосий тармоқ билан боғлиқ бўлмаган соҳаларда ташкил этилганда – масалан, фермер хўжалиги пахта ғаллачилик йўналишида (асосий тармоқ) юрица қўшимча тармоқ сифатида аҳолига таранспорт хизмати кўрсатиш, хўжалик қошида кичик тикув сехларини ташкил этиш каби соҳаларда ўз фаолиятини кенгайтириши назарда тутилади.
Бозор иқтисодиёти шароитида қуйидаги ҳолатларда фаолиятни диверсификациялаш амалга оширилади:
Биринчидан, бозор субъектининг асосий фаолиятдан оладиган фойдаси миқдори унинг ихтисослашган тармоғида ишлаб чиқаришни кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш принсиплари асосида олиб бориш эҳтиёжларидан ортиқча бўлса;
Иккинчидан, бозорда стагнация ҳолати кузатилганда, ишлаб чиқарувчи маҳсулотига талабнинг камайиши ёки корхона монопол мавқеига эга бўлганида;
Учинчидан, капитал захирасининг ортиқчалиги мавжуд бўлган ҳамда ундан ундан самарали ва мақбул фойдаланиш зарурияти келиб чиққанда;
Тўртинчидан, корхонани ўзининг анъанавий бозорларида рақобатбардошлигининг пасайиши натижасида қўшимча фойда олиш имкониятларини йўқотганда.
Ўзбекистон Респубилкаси Президентининг фармони ижросини таъминлаш ҳамда қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш, самарадорлигини ошириш, уни диверсификация қилиш ва фермер хўжаликларида кўп тармоқли фаолиятни ривожлантиришга қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг рентабеллик даражасини кўтариш, қишлоқ жойларда қўшимча янги иш ўринлари ташкил этиш, шунингдек, қишлоқ аҳолиси даромадларини ошириш ва турмуш шароитларини яхшилаш мақсадидаҳудудларнинг табиий-иқлим, ижтимоий иқтисодий хусусиятлари, шунингдек, мавжуд моддий-техник ресурслар ҳамда кадрлар салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини ривожлантиришни рағбатлантиришнинг ташкилий - иқтисодий механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни талаб қилади.
Кўп тармоқли фермер хўжаликларида қўшимча тармоқ фаолияти ҳисобига етиштирилган маҳсулотлар фермер хўжаликларининг ички истеъмолига йўналтирилиши ва шунингдек, бозорга чиқарилиши ҳам мумкин. Лекин, иқтисодий жиҳатдан қўшимча тармоқ юқори товарлилик даражасига эга бўлиши мақсадга мувофиқдир. Бу кўп тармоқли фермер хўжалигини ривожлатириш қуйида санаб ўтилган мақсад ва вазифаларга тўла мос келиши лозим.




Download 317.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling