Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги самарқанд қишлоқ ХЎжалик институти


Сассиқ коврак жинларга озор етказади –


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/28
Sana24.12.2022
Hajmi0.8 Mb.
#1061947
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   28
Bog'liq
sassiq kovrak donining qochqorlar spermasining miqdor v sifat korsatkichlariga tasiri 2

Сассиқ коврак жинларга озор етказади – хоҳ у мусулмон жин бўлсин, хоҳ 
кофир. Бу ўсимлик уларни дардга ёки ўлимга гирифтор қилиши мумкин.Шу 
ерда диққатизни қаратмоқчиман: бош, асаб ва томирларни даволовчи барча 
воситалар руҳий касалликларни даволашда ҳам албатта кор қилади. Масалан, 
иссиқ-совуқ, сеҳр, кўз ва хасад туфайли жин теккан кишиларни даволашда ва 
одамларга зиён етказувчи уй жинларига қарши бу воситаларнинг фойдаси 
бордир. Сассиқ ковракнинг ушбу фойдали томонини у билан ҳеч қачон иш 
кўрмаган кишиларгина рад этишади. Коврак ҳатто илонларга азият етказади. 
Шунингдек, баъзи ҳолларда у Ислом рухсат берган даво воситаси ва 
катализаторга айланиши мумкин. 
 
Сассиқ ковракнинг фойдаси
Сассиқ коврак – “анжудан” номли ўсимликнинг шираси бўлиб, Мисрда уни 
“абу кабир” деб аташади. Энг сифатли коврак елим-смоласи – бу қизил, 
кучли ҳиди (саримсоқ ва пиёз иси каби) бор ковракдир. Баъзилар уни ана шу 
ҳиди сабабли хуш кўришмайди. Бошқа коврак турларининг бундан ҳам кучли 
ва нохуш ҳиди бўлади. Коврак ўзига тортиш кучига эга бўлиб, гўшт ҳажмини 
кичрайтиради ва уни титкилаб ташлайди. Бошқа дарахт шираларига нисбатан 
унинг табиати энг иссиқ ва сийрак, шунинг учун у кучли сўриш таъсирига 
эгадир. Ковракнинг фойдаси кўп – қадимда одамлар унинг баъзи фойдали 
томонлари ҳақида яхши билишган, қолган фойдаси ҳақида эса деярли ҳеч 
қандай маълумот йўқ. 


1. Сассиқ коврак шилимшиқ чиқарадиган, балғам ташлатадиган таъсирга эга, 
кўкрак қафасини тозалаб, овозни тиниқлаштиради (агар уни сувда эритиб 
ичса, хириллаган овоз очилади; бундан ташқари у сурункали йўтал ва хроник 
овоз хириллашига қарши ёрдам беради). 
2. Хилтит яллиғланган муртакларни даволашда ёрдам беради. Бу учун уни 
асал билан аралаштириб оғиз ичкарисига суртиш керак. Агар истеъмол 
сиркаси билан хилтит аралаштириб, бинтни унда ҳўллаб олиб, томоққа 
боғлаб қўйилса, у томоқдаги балғамларни чиқаради. 
3. Заҳарга қарши дори. Ковракни заҳар таъсирига қарши ҳимоя сифатида 
ичиш мумкин. Шунингдек, заҳарланган ўқ учи етказган очиқ жароҳатларга 
ҳам уни суртиб заҳар таъсирини йўқ қилиш мумкин. Чаён чаққанда эса уни 
илиқ ўсимлик мойига аралаштириб, чаққан жойга суртиш керак. 
4. Коврак кўриш қобилиятини яхшилайди, катаракта, кўз касалликлари ва 
шишларини даволайди. Агар тез-тез ёшланадиган кўзларга уни асал билан 
аралаштириб сурма каби сурса, у кўз ёшларининг тез-тез келиши олдини 
олади. Агар уни емирилган тишга қўйса, у оғриқни секинлаштиради. 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling