Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти
Download 1.09 Mb. Pdf ko'rish
|
Маъруза матни
Назорат учун саволлар
1. Абиотик ва биотик мониторинг хақида гапириб беринг? 2. Биоэкологик, геоэкологик ва биосферали мониторинг тушунчаси нимадан иборат? 3. Мақсад, макон, вақт, компонентлар, босқич, тузилма, сабаб, услуб жиҳатлари бўйича мониторинг турлари нималардан иборат? 4. Эталон ҳудудлар, биосфера қўриқхоналарида назорат тадқиқотлари, экологик мониторингни ташкил этиш, экологик мониторинг дастурлари хақида гапириб беринг? Мавзу-6: ЗАМОНАВИЙ ЭКОЛОГИК ҲАМКОРЛИК Режа: 1. Замонавий экологик ҳамкорлик тушунчаси ва унинг ахамияти 2. Атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг халқаро объектлари. 3. Халқаро ҳамкорликнинг замонавий шакллари. 4. Ўзбекистоннинг халқаро экологик хамкорликдаги иштироки. Жаҳон ҳамжамиятининг экологик инқироздан чиқишининг асосий мѐърлридан бири халқаро экологик муносабатларини мувофиқлаштиришдир. Ҳозирги кунда хеч бир давлат ўзининг экологик муаммоларини ѐлғиз ҳолда ѐки кичик гуруҳдаги давлатлар билан ҳамкорликда ҳал қилиш имкониятига эга эмас. Барча давлатларнинг ўринишлари аниқ келишилган ва уларнинг фаолияти халқаро ҳуқуқий меърлар билан белгиланган ҳолда олиб борилиши зарур. Биз ўтган машғулотларимизда экологик муоммалрнинг хеч қандай маъмурий чегарларни тан олмаслигини айтиб ўтган эдик, чунки табиат умумий ва ягонадир. Бир мамлкатнинг экотизимининг бузилиши шубҳасиз қўшни давлатларда жавоб реакциясини келтириб чиқаради. Масалан, Германия ѐки Англия саноат корхоналари атмосферага мъѐридан юқори фоизларда тутун газларни чиқарадиган бўлса бу, ҳолат нафақат шу давлатларининг экологик ҳолатига салбий тасир кўрсатиб қолмасдан шунингдек Скандинавия давлатлари флора ва фаунасига зарар етқазади. Марказий Осиѐ ригионида бунақанги ҳудуд сифатида Турсунзода (Тожикистон) даги алюминий заводини мисол қилиб олиш мумкин. Давлат чегараларини тан олмайдиган табиий компонентлар (дарѐ ирмоқлари, денгизлар кўчманчи ҳайвонлар) тушунчаси мавжуд. Халқаро муносабатларда экологик омилнинг юкори мавқийининг ошиб бориши биосфера ҳолатини ѐмонлашишининг ошиб бориши билан боғлик. 21-асрда экология глобал тизимлар орасида халқаро муносабатларнинг юқори мавқе эга бўлиш эҳтимоли жуда катта. Ҳозирнинг ўзидаѐк кўпгина давлат арбоблари, барча давлатларда ва ҳудудларда атроф муҳитдан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқарувчи давлат органи ташкил қилиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлаб ўтишмокда. ХЭХ деганда халқаро миқѐсида атроф муҳитни ҳимоя қилиш бўйича шартномалар, конвенциялар тузиш, халқаро экологик меъѐрларни ишлаб чиқиш ва улар устидан назоратни таъминлаш бўйича ҳамкорлик, глобал ва ҳудудий муаммоларни ҳамкорликда ечиш, илмий тадқиқотлар ва конференциялар ўтқазиш тушунилади. ХЭХ ни максимал самарадорлигига эришиш учун қўйидаги принципларга асосланган халқаро ҳуқуқ томонидан бошқарилиши керак: ер шарининг ҳар бир фуқароси нормал экологик шароитларда яшаш ҳуқуқига эга; ҳар бир давлат атроф муҳит ва табиий ресурсларни ўз фуқаролари манфаатлари йўлида ишлатиш ҳуқуқига эга; бир давлатнинг экологик муваффақияти иккинчи бир давлат манфаатларига зид келмаслиги лозим; экологик натижаси номаълум бўлган хар қандай хўжалик ѐки бошқа турдаги фаолият таъқиқланади; атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланишда замонавий илғор технологиялардан фойдаланиш; бир давлат ҳудудида фавкулодда экологик вазиятлар вужудга келса, бошқа давлатлар томонидан ѐрдам кўрсатилиши мажбурийлиги; атроф муҳит муаммолари билан боғлик низоли ҳолатларни тинч йўл билан ҳал этиш. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш объектларининг учта тури мавжуд: халқаро (бутунжаҳон) ва миллий (бир давлат ичида). Миллий объектларга давлат ҳудудида жойлашган ер, сув, қазилма бойликлар, ѐввойи ҳайвонлар ва бошқа табиат элементлари тушунилади. Давлат ўзининг миллий объектларига эркин эгаллик қилади, ўз қонунлари асосида уларни бошқаради ва ҳимоя қилади. Атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг халқаро объектларига ҳалқаро кенгликда жойлашган объектлар: космос, атмосфера ҳавоси, жаҳон океани ва Антарктида, шунингдек турли давлатларда кўчиб юрувчи ҳайвонлар тушунилади. Ушбу объектлар бирор бир давлатнинг рўйхатида турмайди ва хеч бир давлатнинг миллий мулки хисобланмайди. Улар жаҳон ҳамжамияти томонидан тузилган ҳар ҳил шартномалар, конвенциялар ва протоколлар ѐрдамида ҳимоя қилинади. Яна шундай табиий муҳитнинг халқаро объектлари мавжуд, қайсики давлатлар томонидан муҳофаза қилинади ва бошқарилади, лекин халқаро рўйхатга олинган (қўриқхоналар, миллий парклар, халқаро қизил китобга киритилган йўқолиб бораѐтган ва нодир ҳайвон ва ўсимликлар). Халқаро муносабатларда ишлатиладиган терминларни тушунчалари: Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling