Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/49
Sana21.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1792724
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   49
Bog'liq
Маъруза матни

Назорат учун саволлар 
1. 
Табиат билан жамият ўртасидаги ўзаро муносабатлар негизи нимадан 
иборат?
2. 
Урбанлашиш деганда нимани тушунасиз?
3. 
Геоэкологик муаммоларнинг вужудга келишихақида гапириб беринг 
 
 
 
 


Мавзу – 4: ЭКОЛОГИК МОНИТОРИНГ ТАДҚИҚОТ 
ТАМОЙИЛЛАРИ 
Режа: 
1. 
Экологик мониторинг тадқиқот тамойиллари
2. 
Экологик мониторингдаги устувор жиҳатлар.
3. 
Ҳудудлар муҳит ва алоҳида ингридиентлар бўйича экологик 
мониторинг мезонлари. 
 Экологик мониторинг ўз тадқиқотларини, асосан экотизмларда 
амалга оширади. Ушбу тадқиқотлар кузатиш натижалари ва олинган 
ахборотлар тизими таҳлилига таянади. 
Экологик мониторинг абиотик ва биотик мониторингларни қамраб 
олган ҳолда тадқиқотларда қуйидаги тамойилларга ѐндашган ҳолда 
асосланади: 

генетик; 

тизимли (системали); 

ландшафт; 

экологик ва иқтисодий. 
Генетик 
ѐндашув 
табиий 
муҳитни 
оптималлаштиришда 
экотизмларнинг вужудга келиши ва ривожланишида унинг генезисини 
назарда тутади. Қачонки, экотизмларнинг генезис ҳарактери ва 
ривожланишининг муайян тенденциялари етарли даражада ҳисобга олинса, 
қўлланиладиган тадбирлар самарадорлиги юқори бўлишига эришилади.
Атроф муҳит ҳолатини баҳолаш тизимида кузатилишнинг роли. генетик 
тизими ва (системали ), ландшафт бўлади. Экологик ва иқтисодий тамоил 
ѐндашувларга асосланади.
Генетик 
ѐндашув 
табиий 
муҳитни 
оптималлаштиришда 
экотизмларнинг вужудга келиши ва ривожланишида унинг генезисини 
назарда 
тутади, 
қачонки 
экотизмларнинг 
генезис 
ҳарактери 
ва 
ривожланишининг муаян тенденциялари етарли даражада ҳисобга олинса, 
қўлланиладиган тадбирлар самарадорлигини юқори бўлишига эришилади. 


Ландшафт жой тўғрисидаги барча маълумотларни ўзида аниқ ифода 
этади. Ландшафт ва унинг морфологик қисимлари (фация, урочище) 
тўғрисида ахборотлар экологик мониторинг учун деярли барча 
маълумотларни ифодалайди. 
Картографик усул ичида ландшафт карталарининг аҳамияти катта. 
Ушбу карталар орқали нафақат экотизмларнинг тузилмаси тўғрисида, балки 
экотизимнинг морфологик қисмларини баҳолаш имкони туғилади. 
Шунингдек, 
ландшафт 
картаси 
ѐрдамида 
экотизмда 
иқтисодиѐт 
тармоқларини оқилона жойлаштириш ва улардан оқилона фойдаланишга 
эришилади. 
Ўзбекистонда биринчи (2001 йил) Атроф-муҳит ҳолати шарҳи 
(АҲШ)да, айниқса қарор қабул қилувчиларга зарур ва умуман 
жамоатчиликка ахборот етказишни таъминлаш мақсадида маълумот тўплаш, 
қайта ишлаш ва тарқатиш маъносида мамлакатдаги мониторинг тармоғини 
қайта ташкил этиш ва кучайтириш зарурати қайд этилган эди. Хусусан, 
Ўзбекистон ҳаво ифлосланишини баҳолаш техник имкониятларни 
яхшилаши; биохилма-хилликни тежамли мониторинг тизимини яратиш; ер 
ости суви учун марказлашган маълумот базасини барпо этиш ҳамда 
мониторинг ва маълумот бошқариш мутахассисларини тайѐрлаш тавсиф 
этилган эди. Атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг барча жараѐнларида 
жамоатчилик иштирокини таъминлаш мақсадида биринчи АҲШда Табиатни 
муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (ТМДҚ) нодавлат ташкилотлари билан 
ҳамкорликни ва жамоатчиликнинг муҳофаза этилган ерларни бошқаришда 
иштирокини кенгайтириши тавсия этилган эди. Биринчи АҲШдан бери 
Ўзбекистон юқорида тилга олинган соҳаларда баъзи ижобий натижаларга 
эришди. Бироқ, атроф-муҳит мониторингини ахборот ва сиѐсатнинг самарали 
воситасига айлантириш, жамоатчиликнинг қарорлар қабул қилишда 
иштирокини ошириш ва барқарор ривожланиш тамойилларини турли 


босқичларда таълимга киритиш учун ҳукумат ва махсус давлат органлари яна 
кўп иш қилишлари керак. 
Атроф-муҳит сифати мониторинги 
Вазирлар 
Маҳкамаси 
қошидаги Гидрометеорология хизмати (Ўзгидромет) ўн уч ҳудудий 
бўлинмалари билан биргаликда мамлакатда ҳаво, ер усти суви, тупроқ 
сифати ва радиоактивлик мониторингини амалга оширадиган асосий давлат 
органи ҳисобланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йилдаги Ўзбекистон Республикасида 
Гидрометеорология хизматини такомиллаштириш тўғрисидаги қарори билан 
атроф-муҳит мониторингининг мақоми муайян даражада оширилди ва 
Ўзгидрометнинг ифлосланишни мониторинги хизматининг вазифалари 
аниқроқ белгиланди. Унинг мониторинг тизими кенгайтирилмади, баъзи 
соҳаларда эса 2001 йилдан кейин қисқартирилди. 

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling