Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/49
Sana21.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1792724
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   49
Bog'liq
Маъруза матни

Урбанлашиш. Урбанлашиш эволюцион жараѐн бўлиб, маълум бир 
худудда саноат корхоналари, маъмурий идоралар, ўқув юртлари, банклар, 
маданий хордиқ чиқариш муассасалари, осмонўпар иморатлари, фавворалар, 
савдо марказларии, кўпина бозорлар, вокзаллар ва бошқаларнинг қурилиши 
ҳамда ўша ерда кўплаб аҳолининг тўпланиши ҳисобланади. 
Ҳозирда урбанлашиш жараѐни жаҳоннинг ҳамма мамлакатларида 
кузатилмоқда, яқин келажакда янада кўпчилик аҳолининг шаҳар шароитида 
яшашига гувоҳ бўламиз. Урбанлашув ўта мураккаб жараѐн, унинг асосий 
кўзга ташланарли томони демографик кўрсаткичларнинг салбий томонга 


бурилиши ва шаҳар шароитида аҳоли зичлигининг тобора ошиб бориши, 
шаҳарларнинг кундан кунга катталашиб, уларнинг атрофида йўлдош 
шаҳарларнинг пайдо бўлишидадир.
Аммо урбанлашиш жараѐни ҳамма мамлакатларда бир ҳил кечмайди. 
Негака бу жараѐн мамлакатнинг иқтисодий ривожи, урбанлашиши 
жараѐнини 
ривожлантирувчи 
кучларнинг 
бир 
ҳил 
эмаслиги, 
урбанлашишнинг ижтимоий, табиий, экологик ҳолатларга салбий 
таъсирларини тўғри тушуниш, аҳолининг ўзига хос урф одатлари ва 
бошқаларга кўп жиҳатдан боғлиқ. 
Ҳозирги кунда урбанлашиш жараѐни икки босқични ўз бошидан 
кечирмоқда. Биринчи босқич, энди ривожлана1тган, тараққий этаѐтган 
мамлакатларга тегишли бўлиб, улар миқдор жиҳатдан фарқланади. 
Урбанлашишнинг иккинчи босқичида сифат кўрсаткичи томонидан юқори 
бўлган энг тараққий этган давлатлар турибди. Бу мамлакатларда қуйидаги 
жиҳатлар кўзга ташланади: 
Аҳолига ижтимоий иқтисодий яхши шароит мавжуд, яъни у иш билан 
банд, меҳнатдан олинадиган фойда ҳаѐт кечириш учун қониқарли, аѐллар 
жамият ишларига жалб қилинган, меҳнат вақти меъѐрли, аҳолини шаҳар 
минтақаларига жойлаштириш муаммолари тўғри ечилган ва ҳоказо.
Урбанлашиш объектив, дунѐвий жараѐн бўлиб, тез суръатлар билан 
ривожланмоқда. Бу ривожланиш ўз навбатида, ижтимоий, иқтисодий 
соҳаларга, табиий ресурсларга ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда. 
Ҳозирги вақтда ер юзининг катта мамлакатларида одамларнинг кўп 
қисми шаҳарларда яшамоқда. Жзумладан, Шимолий Америкада 74%, Осиѐ 
мамлакатларида 30%, Африкадаги энди ривожланаѐтган мамлакат 
шаҳарларида 30 %, Японияда 75%, Германияда 85% аҳоли шаҳарларда 
яшайди. Аҳолининг бундай ҳаракати тараққиѐтнинг асосий омили. Бунда, 
фақатгина ишлаб чиқариш ривож топибгина қолмай, балки инсоннинг ўзи 
ривожланади, ўсади. Аҳолининг худудлар бўйича ҳаракатланиши, ўша 


минтақаларни ишчи кучи билан таъминлашга имкон туғдиради. Аҳоли 
жойлашишининг ишлаб чиқариш билан тўғридан тўғри боғлиқлиги бор. 
Урбанлашиш жараѐни ҳозирда бузилаѐтган экологик ҳолатни яна ҳам 
ѐмонлаштирмоқда, экологик барқарорликни бузмоқда, экологик бузилиш 
жараѐнларини бошқаришни янада қийинлаштирмоқда. Шундай қилиб, 
урбанлашиши жараѐнлари оқибатида экологик барқарорликнинг бузилиши 
янада ҳалокатли тус олмоқда.
Урбанлашган шаҳарлар учун ҳарактерли томон қуйидагилар: 

Катта бўлмаган худудда аҳоли сонини кўпайиб кетиши ва 
зичлигининг 1 км
2
майдонга меҳѐридан ошиб кетиши; 

Шаҳар шароитида аҳоли ҳаѐтий эхтиѐжининг ҳар томонлама 
ортиб бориши; 

Аҳолининг бугунги ва келгуси эҳтиѐжини қондириш мақсадида 
турли иншоатларни: сувқувур, канализация, ҳаммом, сауна, мактаб, 
поликлиника, замонавий шифохона, лицей, колледж ва ҳоказаларни қуриш 
жадал кечади; 

Манфаатлар қарама қаршилиги пайдо бўлади. Масалан, 
транспорт воситаларини ишлаб чиқариш корхоналарининг ривожи, бир 
томондан, аҳолига моддий бойлик бўлса, иккинчи томондан, атроф муҳитни 
ифлослантиради, касаллик келиб чиқишига имкон яратади, аҳоли 
зичлигининг ортишига сабаб бўлади ва яшаш шароитининг ѐмонлашишига 
олиб боради; 

Аҳоли турарэойлари яқинлаги ишлаб чиқариш корхоналари, 
траспорт воситалари аҳолига салбий таъсир этувчи омилларни кучайтиради 
(шовқин сурон кўпаяди, ҳаво заҳарли газлар билан ифлосланади ва хоказо). 
Урбанлашган шаҳарларда шиддат билан кетаѐтган ривожланишни 
тўхтатиб бўлмайди, бу ҳаѐт қонуниятла. Ў ўсади, ривож топади, тараққиѐтга 
интилаверади. Шундай қилиб, урбанлашган шаҳарларда: 

Ишлаб чиқариш корхоналарини қуриш, ишлаб чиқариш 
кучларини минтақалар, мавзулар бўйича жойлаштириш табиийдир. Янги 


барпо қилинган ишлаб чиқариш корхоналари ишчи кучларининг ишга 
жойлашишига имкон туғдиради; 

Қишлоқ 
хўжалик 
ишлаб 
чиқаришини 
механизациялаш, 
химизациялаш ва тезлик билан ривожлантириш, корхоналарни эса хомашѐ 
билан етарли даражада таъминлаш амалга оширилади, яъни каноп, пахта ва 
ипак толаси, жун, гўшт ва сут маҳсулотлари етказиб берилади; 

Урбанлашиш 
жараѐнларини 
тезлаштириш 
шаҳарсаноат 
объектларини ривожлантириш ва янги мегаполисларни ташкил қилади; 

Шаҳар ички ва шаҳарлараро траспорт воситаларини ташкил 
қилиш, ривожлантириш, автокорхоналарни кенгайтириш, техника тараққиѐти 
янгиликларини амалиѐтда тадбиқ этиш таъминланади. 
Инсониятнинг ривожланиш тарихи шуни кўрсатдики, у яшаш 
эҳтиѐжларини қондириш мақсадида табиий ресурслардан доимо фойдаланиб 
келган. Айниқса илмий техника унинг қўлига табиатни ўзлаштириш 
имкониятига янада кенг йўл очиб бергач, инсон табиий ресурслардан ҳаддан 
ташқари чегарасиз фойдаланишга бор кучини ишлатди ва ишлатмоқда. 21 
асрда аҳоли сони 1 млрд кишидан ошган бўлса, ҳозирда 6,5 млрд дан 
ортмоқда. Албатта, бу жараѐн табии1 ресурсларни қазиб олиш ҳажмини 
ўсишига, айрим ресурсларнинг ҳатто йўқолиб, йўқ бўлиб кетишига олиб 
бормоқда, айниқса, шаҳарлар муҳити саноат корхоналари, транспорт ва 
бошқа чиқиндилари билан ниҳоятда ифлосланиб, салбий экологик аҳволни 
келтириб чиқрамоқда. Аҳолини сонини ўсиши, урбанлашиш жараѐнларининг 
борган сари ривожи, ўзининг тибиатга нисбатан таъсирининг кучайиши 
натижасида турли масштабдаги экологик муаммоларни келтириб чиқарди.

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling