Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/49
Sana21.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1792724
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   49
Bog'liq
Маъруза матни

Давлат қўриқхоналари – энг эски ва энг қатъий муҳофаза 
киланадиган ҳудулардир. Улар ўсимликлар ва ҳайвонларнинг муайян 
турлари ѐки экосистемаларни муҳофаза қилинадиган ҳудудлардир. Уларда 
назорат қилинадиган илмий тадқиқотлардан бошқа ҳар қандай фаолият 
тақиқланган. Давлат қўриқхоналари майдони унча катта эмас. 
Манзаранинг 
бутун 
компонентларини 
муҳофаза 
қилишда 
қўриқхоналарнинг аҳамияти жуда катта. Қўриқхоналар 

бу табиат эталони 
бўлиб, табиатни муҳофаза қилишда қўйидаги вазифаларни амалга оширади: 
1. 
Қўриқхоналар ташкил этиш орқали маълум бир ўлка ѐки географик 
зона табиатининг намунаси табиий ҳолича келажак авлод учун сақлаб 
қолинади. 
2. 
Қўриқхона – бу табиат эталони сифатида табиат комплекслари яхши 
сақланган майдонлар ҳисобланиб, унда ТТКларнинг ривожланиш 
қонуниятини, ўзаро алоқасини, организм билан муҳит ўртасидаги 
муносабатларни илмий жиҳатдан ўрганиладиган табий лабораториядир. 
3. 
Қўриқхоналар сони ва тури камайиб бораѐтган ўсимлик ва 
ҳайвонларни қўриқлаш ва кўпайтиришда жуда мухим роль ўйнайди. 
Қўриқхоналар туфайли ноѐб ҳайвонлар ѐки ўсимлик кўпайтирилиб, бошка 
жойларга тарқатилади. 
4. 
Қўриқхоналар ов касбкорлик ҳайвонларини сақлаш, уларни 
кўпайтиришда ҳам аҳамиятлидир. Баргузин (Байкал кули шаркида) 
қўриқхонаси мисоли (20-30 сувсар (1916 йил) кўпайтирилиб ов қилишга 
рухсат берилди). 


5. 
Қўриқхоналар табиатнинг ажойиб, қизиқарли, ноѐб жойларини (ғор, 
қоя, жар, шаршара, гейзер, булоқ, нураш туфайли вужудга келган рельеф
шакллари ва бошқалар) табиий ҳолича сақланиб қолишида жуда муҳим 
вазифани бажаради. 
6. 
Қўриқхоналарнинг маданий-оқартув ва эстетик жиҳатидан аҳамияти 
катта. 
Қўриқхоналар муҳофаза қиладиган обьектнинг характерига кўра 
комплекс ва махсус қўриқхоналарга ажратилади. 
Ўзбекистон ҳудудида тўқай, чўл, тоғ манзараларини муҳофаза қилиш 
ва у ердаги табиат компонентларини, ҳусусан ўсимлик ва ҳайвонларнинг 
ҳаѐтини чуқур ўрганиш ҳамда кўпайтириш мақсадида 13 та қўриқхона 
ташкил этилган (жадвал). 
Манзараларни муҳофаза қилишда миллий парклар, буюртмалар ва 
табиат ѐдгорликларининг ҳам аҳамияти жуда каттадир. Миллий боғлар дам 
олиш ва саѐҳат учун ҳамда табиатнинг ажойиб диққатга сазовор бўлган 
жойларини сақлаб қолиш мақсадида ташкил этилади. Ўзбекистонда ҳозир 
Туркистон тоғ тизмасида Зомин миллий боги (1977 й, 47.7 минг. га 1000-4030 
метр баландликда) ва Угом-Чоткол миллий боғи барпо қилинган. 
Манзараларни муҳофаза қилишда буюртмалар (заказниклар) ҳам иштироқ 
этади. Собиқ СССРда 1500 дан ортик, Ўзбекистонда эса 8 та буюртмалар бор. 
Буюртмалар ҳудудида табиат компонентларининг бир қисми (ўсимлик, 
ҳайвонот, парранда ѐки табиатнинг ажойиб қисми) қўриқланади. Буюртмалар 
доимий ва вақтли бўлади. Буюртмаларни асосий вазифаси ноѐб ҳайвон, 
парранда ѐки ўсимлик турини ѐки ажойиб табиатли жойларни йук бўлиб 
кетишидан асрайди, ҳайвон ва ўсимликларнинг кўпайиши учун шароит 
яратиб беради. 
Миллий боғлар. Бу тоифа муҳофаза қилинадиган ҳудулар тизимига 
нисбатан яқинда – 20-25 йил ташкил қилинган. Миллий боғлар бу тизим 
умумий майдонининг 30%ни ташкил қилади. Уларнинг асосий мақсади 


табиатдан оқилона ва қатъий назорат остида туризм, ўрмон маҳсулотларини 
тайѐрлаш, 
қишлоқ 
ҳўжалиги 
мақсадларида 
фойдаланиш 
орқали 
биохилмахилликни муҳофазлашни таъминлаш. 

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling