Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти
Тупроқнинг оғир металлар билан ифлосланиши
Download 1.09 Mb. Pdf ko'rish
|
Маъруза матни
Тупроқнинг оғир металлар билан ифлосланиши. Фойдали
қазилмаларни қазиб чиқариш ва уларни ишлатиш бўйича одамлар бир қанча геокимѐвий жараѐнларни яратдилар. Бу жараѐни академик А.Е. Ферсман ―техногенез‖ термини билан атаган. Техногенезнинг бирдан-бир белгиси Ер шари сиртини темир билан бойтишдир. Академик А.Е.Ферсман XIX асрда металлар қазиб чиқариш қанчалик ўсганлигини ҳисоблаб чиқди. Унинг ҳисобига қараганда, чуян саноати (Fe, Mn, Mo, NiCr), электротехника ва ҳавода учиш (AL, Cu ва камчил элементлар), озиқ-овқат саноати (N,P, K элементлари) жуда тез суръатлар билан ўсган. Оғир металларга фтор, ванадий, хром, марганец, кобальт, никел, мис, рух, мишяк, молибден, кадмий, симоб, қўрғошин, вольфрам, висмут, темир, сурма ва бошқалар киради. Атроф-муҳит учун хавфлилари симоб, қўрғошин, кадмий, мишяк, селен, фтор элементлари бўлса, булар ичида ўта хавфлилари симоб, қўрғошин ва кадмий ҳисобланади. Оғир металлар тупроққа яна биоцидлар ва минерал ўғитлар билан ҳам тушади. Оғир металлар тупроқда асосан ўсимликка, ундан озиқланиш занжири буйлаб одам ва ҳайвонга зарарли таъсир қилиш мумкин. Заҳарли кимѐвий элементлар ичида хавфлиси симоб бўлиб, унинг метилсимоб бирикмаси табиатдаги анорганик бирикмалардан анаэроб шароитида органик моддалар иштирокида ҳосил бўлиши мумкин. Тупроқнинг оғир металлар билан ифлосланиш манбалари асосан металл ишлаб чиқариш саноати чиқиндилари, турли ѐкилгиларнинг ѐниш махсулоти, автомобил дудлари ва чиқинди газлар, қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган химикатлар ва бошқалардир. Хисобларга қараганда металлургия саноати ҳар йили жуда кўп миқдорда мис, рух, қўрғошин, никел, моибден, кобальт, симобни атроф-муҳитга чиқариб юборади. Симоб, қўрғошин, кадмий, мишьяк, фтор, рух ва бошқалар билан тупроқнинг ифлосланиши. Заҳарли кимѐвий элементлар ичида энг хавфлиси симоб бўлиб, унинг метилсимоб табиатдаги анорганик бирикмалардан анаэроб шароитда органик моддалар иштирокида ҳосил бўлиши мумкин. Симоб атмосферага тошкўмир ѐқишдан ҳосил бўлган дуд ва симоб билан заҳарланган сув ҳавзалари сувини буғланишида чиқади. Бунда симоб ҳаво оқими билан кўп жойларга тарқалиши ва баъзи ерларга ўтириб қолиши мумкин. Симоб бирикмалари, жумладан метилсимоб сув, тупроқ, ўсимлик ва бошқа озиқланиш занжирлари орқали ўтиб бориб, охири одам организмига тушиши мумкин. Одам организмдаги симоб миқдори рухсат этилган миқдордан ошиб кетса, у вақтда буйрак, жигар ва ҳатто мияга кучли таъсир қилиб асаб касалини келтириб чиқиши ва бу касаллик ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling