Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти
Тупроқнинг ифлосланиши ва уни муҳофаза қилиш
Download 1.09 Mb. Pdf ko'rish
|
Маъруза матни
Тупроқнинг ифлосланиши ва уни муҳофаза қилиш. Тупроқ
ифлосланишини олдини олиш ва тупроқни муҳофаза қилиш хозирги кунда нафақат Республикамизда балки бутун дунѐда энг долзарб муаммолардан бирига айланиб қолди. Тупроқнинг ифлосланишини нафақат инсон балки бутун ҳайвонот, ўсимлик дунѐсига ва умуман атроф-муҳитга салбий таъсирини таърифлаш жуда қийин. Тупроқ ифлосланиши оқибатида ўпка раки аллергия, бронхит, пневмония, туберкулѐз, куз касалликлари, оғир ичак хасталиклари ва бошқа бир қатор оғир касалликлар келиб чиқади. Айниқса ишлаб чиқариш корхоналарининг иш жараѐнида оғир металл чанглари ва шунингдек қаттиқ ва суюқ чиқиндилар билан атроф-муҳитни ифлосланиши, қишлоқ хўжалигида тупроқга пестицидларни қўллаш жиддий зарар етказади. Шу билан бирга қишлоқ хўжалиги экинларини ҳар хил кимѐвий моддалар билан ишлов бериш ерга ўз салбий таъсирини ўтказади. Инсоннинг тупроқга ижобий ва салбий таъсири ажратилади. Инсон тупроқларнинг ҳосилдорлигини ошириши, ерларнинг ҳолатини яхшилаши мумкин. Шунинг билан бирга шаҳар кўриши, атроф - муҳитнинг ифлосланиши, агротехник тадбирларнинг талабга жавоб бермаслиги натижасида тупроқлар бевосита йўқ қилиниши, яроқсиз ҳолга келиши, емирилиши мумкин. Ҳозирги кунда тупроқлар майдонининг камайиши унинг тикланишидан минглаб марта тезроқ амалга ошмоқда. Ер шарида тупроқ қатлами табиатнинг бошқа компонентлари каби экватордан шимолга ва жанубга томон зонал ўзгариб боради, тоғлик ерларда эса баландлик минтақалари ҳосил қилади. Жойнинг геологик тузилиши, иқлими, ўсимликлари ва бошқа табиат компонентлари таъсирида ҳар бир табиат зоналарининг тупроқлари турличадир. Ер шари қуруқлик юзаси умумий майдоннинг 31 фоизга яқини тупроқлари унча ривожланмаган жойларга тўғри келади ( 15 фоизини муз ва тундра зоналари, 1,2 фоизини тоғлар, 0,7 фоизини қуруқликдаги сувлар ишғол қилади). Қолган 60 фоизи эса тупроғи яхши ривожланган ўрмон, ўрмонли дашт, чала чўл, чўл, саваннлар, субтропик, тропик зоналар ва дарѐ водийлардаги аллювиал тупроқли ерлардир. Сўнги йилларда планетамиз тупроқ қоплами табиий ҳолатининг ўзгаришига қишлоқ хўжалик ишлари билан боғлиқ бўлган тадбирлар таъсир этмоқда. Чунончи, ўрмонли ерларда дарахтларни кесиб, хайдаб экин экиш; алмашлаб экиш; ерларни хайдаб культивация қилиш; тупроққа кўплаб органик моддалар ва минерал ўғитлар солиш; тупроқни суғориш ва шўрини ювиш; зах ва ботқоқ ерларни қуритиб ўзлаштириш; ерларни планировка қилиш ва текислаш; кўплаб мевали ва декоратив дарахтлар ўтказиш ва бошқалар. Қайд қилинган бу ишларнинг таъсири суғориб экин экиладиган ерларда айниқса кучли бўлиб, бир тамондан, тупроқнинг табиий ҳолати тез ўзгарса, иккинчи томондан, унинг унумдорлиги ортиб боради ва тупроқнинг ҳолати яхшиланади. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling