Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти
Тупроқни радиациядан назорат қилиш ва унинг муҳофаза
Download 1.09 Mb. Pdf ko'rish
|
Маъруза матни
Тупроқни радиациядан назорат қилиш ва унинг муҳофаза.
Географик муҳитни ва тупроқни радиоактив чиқиндилардан сақлаш бугунги куннинг энг муҳим муаммосига айланиб қолмоқда. Чунки кейинги йилларда атом энергиясидан тинч мақсадда кўпроқ фойдаланиб, жуда кўп атом электр станциялари, атом энергияси билан ишловчи атом музѐрар кемалар қурилмоқда. Айниқса, атом электростанцияларининг салмоғи ортиб бормоқда. Агар 1970 йили АЭСлари қуввати 22 млн. кВт бўлса, 1977 йили 83 млн. кВт га етди. Бу бутун дунѐда ишлаб чиқариладиган энергиянинг 50% га яқинини ташкил этади. Бу бир томондан арзон, қулай электр энергияси бўлиб, атмосферага чанг, тутун, заҳарли газларнинг чиқишига чек қўйса, иккинчи томондан, радиоактив чиқиндиларни, хусусан радиоактив шлакларнинг миқдорини ошиб боришига сабаб бўлади, бинобарин, уни сақлаш муаммоси вужудга келади. Чунки чиқиндилари узоқ вақт ўз хусуиятини сақлаб туради. Шу сабабли радиоактив чиқиндиларни қандай ва қаерда сақлаб, географик муҳитга, асосан тупроққа зарар етказмаслик бутун дунѐ бўйича муаммога айланиб қолмоқда. Яқин вақтгача радиоактив чиқиндиларни океаннинг 7 км дан чуқур қисмига контейнерларга солиб чўктирилар, бунинг учун Тинч океанинг Тонга чўкмаси танлаб олинган эди. Фақат 1967 йили 5 давлат 11 минг дона контейнерни океанга чўктирган. Лекин сўнги вақтларда олиб борилган гидрологик текширишлар шуни кўрсатдики, океанларнинг энг чуқур қисмида ҳам сувнинг вертикал ва горизонтал ҳаракати мавжуд. Шунинг учун радиоактив чиқиндиларни океаннинг чуқур қисмига ташлаш хавфлидир. Чунки вақт ўтиши билан ҳаракатдаги сув радиоактив чиқинди солинган контейнерларни емириб, океаннинг бошқа қисмларига, қолаверса биосферага тарқатиб юбориши мумкин. Маълумки, хозирча АЭС чиқиндиларини бетон контейнерларга ѐки темир бочкаларга солиб, махсус омборларда радиоактив хусусияти йўқогунга қадар сақланмоқда. Бу усул биринчидан, хавфли бўлиб, материаллар эволюцияси назариясига кўра вақт ўтиши билан бетон контейнерлари ѐрилиб, атрофни ифлослайди, иккинчидан, жуда катта ҳудудга эга бўлган ер ости омборлари қурилади. Шу сабабли француз олими Жон-Пьер-Копрон АЭС чиқиндиларини сақлашнинг ягона хавфсиз йўли бу улардан қайта (иккаламчи) фойдаланишга ўтишдир деб хисобланмоқда. Бунда АЭС реакторларидан чиққан чиқиндининг радиоактивлик хусусияти қисман камайиши учун ўша жойда изоляцияланган ҳолда бир йил сақланади. Сўнгра уни қайта ишлайдиган завод омборига олиб бориб яна икки йил ушлаб турилгандан сўнг механик ѐки кимѐвий йўл билан изоляция қобиғидан ажратиб, азот кислотаси билан эритилади. Эритилган азот кислотали уран ва плутон тузи махсус ишловдан ўтказилиб, қаттиқ моддага айлантиради, сўнгра қайта фойдаланилади. АҚШда радиоактив чиқиндилар грунт суви кам бўлган жойларда шахталар қазиб, унга радиоактив чиқиндилар солинган контейнерлар жойлаштирилиб, бекитиб қуйилади. Собик Иттфоқда радиоактив чиқиндилар грунт сувлари йўқ бўлган эски туз штольнийларида махсус контейнерларга солиб сақланади. Сўнги вақитларда сланецли тоғ жинсларидаги ѐриқларга кучли босим таъсирида радиоактив чиқиндиларни цементга аралаштириб хайдаб жойлаштириб, беркитиб қуйилмоқда. Бу хавфсиз бўлиб, атроф муҳитни радиоактив ифлосланишдан сақлайди. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling