Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/49
Sana21.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1792724
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   49
Bog'liq
Маъруза матни

Назорат учун саволлар 
1. 
Суғориладиган ерларнинг табиий мелиоратив шароитлари хақида 
нималар биласиз? 
2. 
Сув ресурсларининг мониторинги нималардан иборат? 


Мавзу-10: ТУПРОҚ МОНИТОРИНГИ
Режа: 
1. 
Тупроқ мониторинги. 
2. 
Тупроқларнинг ифлосланиш даражалари бўйича минтақалари. 
Тупроқ - тарихий таркиб топган мураккаб, мустақил табиий жисм 
бўлиб, у табиий ландшафтларнинг асоси ҳисобланади. Биосферадаги 
бажарадиган фаолиятига қараб, тупроқни органик ҳаѐт занжирининг энг 
муҳим ҳалқаси деб юритса бўлади. Биосферада тупроқнинг энг муҳим 
роли шундаки, барча организмларнинг қолдиқлари тупроқда парчаланади ва 
яна минерал бирикмаларга айланади. Тупроқ қатламисиз ер юзида ҳаѐтни 
тасаввур ҳам қилиб бўлмайди. 
Тупроқ ер пўстининг энг устки унумдор қисми бўлиб, литосфера, 
гидросфера, атмосфера ва биосферада узоқ вақт давомида бир-бири билан 
боғлиқ ҳолда содир бўлган кимѐвий, физикавий ва биологик жараѐнлар 
натижасида вужудга келган.
Тупроқ табиатнинг бошқа элементлари билан доимо алоқада бўлиб, 
моддаларнинг умумий айланма ҳаракатида муҳим роль ўйнайди. Тупроқ энг 
аввало ўсимлик, ҳайвонлар ва микроблар билан бирга мураккаб экологик 
системани (биогеоценоз) вужудга келтиради ва планатемиз биосферасида 
ҳаѐтнинг яшашини таъминлашдек муҳим вазифасини бажаради. 
Тупроқнинг биологик ѐки кичик айланма ҳаракатидан ташқари унинг 
катта ѐки геологик айланма ҳаракати ҳам бор. Бунда оқар сув ва ѐғин 
сувларининг иши туфайли тупроқдаги озиқ элементлар эритилиб, ювилиб 
кетади ва океан, денгиз кўллар тубига чўкинди жинс сифатида ѐтқизилади. 
Сўнгра тектоник жараѐнлар ҳамда денгиз регрессияси натижасида ўша жойлар 
қуруқликка айланади ва ўсимликлар ўсиб, тупроқнинг унумдор қисми


вужудга келади. Лекин бу жараѐн узоқ вақт давомида, геологик даврларда
содир бўлади. 
Литосфера ва атмосфера ўртасида моддаларнинг алмашиниши ҳам 
тупроқ таъсирида содир бўлади. Шамол натижасида тупроқ устидан 
кўтарилган чанг тўзонлар атмосферага етиб, ҳавонинг тиниқлигига путур 
етказади, ер юзасига келаѐтган ѐруғлик энерГАТи таъсирини сусайтиради, 
ѐғинларнинг вужудга келишига таъсир етказади. Атмосферадан тупроқ устига 
ҳар хил заррачалар тушиб, тупроқ, ўсимлик ва ҳайвонот оламига турлича 
таъсир этади. Ёғин сувлари ва шамол таъсирида тупроқ микрорелефи 
ўзгаради. Литосферанинг унумдор қатлами ҳисобланган тупроқ билан 
гидросфера, биосфера ҳамда атмосфера орасида узвий алоқа мавжуд бўлиб, 
улар орасида доимо моддалар алмашиниб туради. 
Тупроқнинг чуқур қатламларига сувнинг шимилиб бориши билан у 
ерда ҳам сувда эрувчи хилма-хил кимѐвий бирикмалар пайдо бўлишига 
шароит туғилади. Бу ернинг чуқур қатламларида пайдо бўлган янги 
бирикмалар табиатдаги турли жараѐнларда иштирок этиб, яна янги 
минераллар ҳосил қилади. Агар сувни шимиб, уни остки қатламларигача 
етказиб бера олиш хусусиятига эга бўлган ғовак тупроқ қавати бўлмаганда 
эди, ѐғин-сочин сувлари ер юзаси орқали оқиб кетган бўлар эди. 
Тупроқга тўғри муносабатда бўлинса, у доимо яхшиланиб боради. 
Бунинг учун тупроқни ишлашда илғор агротехникага риоя қилиш, ерни доимо 
ўғитлаб туриш, тупроқда иложи борича кўпроқ нам сақлаш, алмашлаб 
экишни жорий қилиш зарур. Агар бу тадбирлар амалга оширилмаса, тупроқда 
озиқ моддалар камайиб кетади, структураси ўзгаради ва оқибатда эрозияга тез 
учрайди, яъни тупроқ қашшоқлашиб боради. Натижада, унумдор ерлар кам 
унум бўлиб қолади ва кишилик жамияти учун салбий оқибатлар келиб чиқади, 
келажак авлодга табиий ҳолати ўзгариб, ѐмонлашган, кам унум ерларгина 
мерос бўлиб қолади. Шунинг учун сайѐрамиздаги ҳар бир кишининг муқаддас 


бурчи, келажак авлодга ерларимизни яхши сақланган ҳолда қолдиришдан 
иборатдир.
Хозирги вақтда тупроқ мониторинги Ўзгидромет томонидан қишлоқ 
хўжалик ерларида 10 кимѐвий модданинг мониторингини амалга оширади. 
Шунингдек у тупроқ кислотали (рН)ги ва гумусни ўлчайди. Намуналар 
қишлоқ хўжалик кузатув пункларида йилига икки марта олинади. Масалан 
2007 йилда тупроқдаги пестицидлар концентрацияси 12 вилоят ва 
Қорақалпоғистон Республикасида баҳоланган эди. Шаҳарлар атрофида 
саноат ифлослаган тупроқ 20 зарарли моддага нисбатан таҳлил қилинади. 
Ушбу пунктларда намуналар беш йилда бир марта олинади. Масалан 2007 
йилда Нукус, Самарқанд ва Чирчиқ шаҳарлари атрофидан олинган тупроқ 
намуналари таҳлил қилинган эди. 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги вақти вақти билан шаҳарлардаги уй-жой 
ва дам олиш ерларидан, саноат зоналири, қурилиш учун ажратилган ерлар ва 
қишлоқларда тупроқ намуналарини олади. Нитратлар, оғир металлар ва 
микроблар билан зарарланиш таҳлил қилинади. 2005 йилдан бери Соғлиқни 
сақлаш вазирлиги Тожикистон алюминий заводидан чиқаѐтган ифлосланиш 
таъсири остидаги Сурхондарѐ вилоятида тупроқда эрувчан фторидларни 
мониторинг қилиб келмоқда.
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат 
қўмитаси Вазирлар Маҳкамаси 2000 йил Ер мониторинги тўғрисидаги 
қарорига биноан ер монитонингини олиб боради.
Тупроқшунослик ва агрокимѐ тадқиқот институти 2000 йилда 
Ўзбекистонда ер мониторинги учун методик қўлланма ишлаб чиқди. У бутун 
мамлакат бўйлаб танлаб олинган (устун) ер участкаларида тупроқнинг барча 
параметрларини тавсифлашга қаратилган қамровли давлат дастурини 
бажармоқда.
2009 йил бошларига келиб тадқиқот саккиз вилоятда якунланган 
эди. Тугатилиши 2013 йилда белгиланган дастур фермерларнинг ерлари учун 
тўлов миқдорини белгилаш асосини яратиб бериши кутилмоқда. 2008 йилда 
Ер ресурслари, геодезия ва картография давлат кадастри давлат қўмитаси 


Ўзбекистоннинг тупроқ харитасини 1:750 000 миқѐсда эълон қилди. У 
Ўзбекистонда ер ресурслари ҳолати, жумладан тупроқнинг миқдор ва сифат 
ҳолатини ѐритадиган йиллик миллий ҳисоботини эълон қилади. Бироқ, 
ҳисоботга тупроқ эрозияси киритилмайди. Ер ресурслари, геодезия ва 
картография давлат кадастри давлат қўмитаси 2009 йилда вилоятлар бўйлаб 
ер ресурслари атласини эълон қилган. 

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling