Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти
Геологик ѐдгорликларга табиатда очилиб қолган тоғ жинслари, карслар, гейзерлар, иссик сувли минерал булоқлар, ғорлар киради. Палентологик
Download 1.09 Mb. Pdf ko'rish
|
Маъруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Манзара
- Ўзбекистон ҳудудидаги қўриқхоналар.
Геологик ѐдгорликларга табиатда очилиб қолган тоғ жинслари,
карслар, гейзерлар, иссик сувли минерал булоқлар, ғорлар киради. Палентологик ѐдгорликларга Республикада учрайдиган тошга айланган, лекин уни излари яхши сақланган ўсимлик ва ҳайвон колдиклари учрайдиган жойлар киради. Манзара (ландшафт) ѐдгорликлари жуда кўп бўлиб унга ажойиб қоялар, шаршаралар, шоввалар, даралар, қизиқарли жарлар ва бошқалар киради. Ботаник ѐдгорликларга ноѐб ва тури йўколиб бораѐтган ўсимлик, қумлар орасида сақланиб қолган дарахтлар, тик ѐнбағирлардаги ўрмонлар ва бошкалар киради. Археологик ѐдгорликларга қадимий манзилгоҳ жойлар, шаҳар қолдиқлари, ирригация шахобчаларининг қолдиқлари-қудуқ, сардоба, кориз, бандлар киради. Барча муҳофаза қилинадиган ҳудуларнинг ярмидан кўпи (53%) чўл экотизимлардан иборат. Тоғ экосистемалари алоҳида муҳофаза қилинадиган табиат ҳудудлари умумий майдонининг 39%ини, сув атрофи экосистемалари 6%ини, тўқайлар эса атиги 1%ни ташкил қилади Жадвал Ўзбекистон ҳудудидаги қўриқхоналар. № Қўриқхона лар номи. Географик ўрни. Ташкил этилган вақти (йил). Майдони га. ҳисобида. Муҳофаза қилинадиган обьекти. 1 Сурхон Амударѐнинг юқори окимида жойлашган Сурхандарѐ вилоятига қарайди. 1960 3043 Тўқай манзараси ва у ерда яшовчи ҳайвонлар (хонгул, тунгиз, тукай мушуги) ҳамда Х-ХI асрга оид архитектура ѐдгорликлари қўриқланади 2 Қизилқум Амударѐ ўрта оқимининг ўнг соҳилида Бухоро вилоятида 1971 3500 Тўқай ва чўл манзараси, ундаги ўсимлик ва ҳайвонлар, хусусан бухоро буғуси, тўнгиз, қирғовул. 3 Бодайтўқай Қўйи Амударѐнинг унг сохилида Қорақалпоғистон республикасида. 1971 6500 Амударѐ қайирларидаги тўқай манзараси ва у ердаги ўсимликлар ва ҳайвонлар (хива кирғовули, тўнғиз, бурсиқ, қуѐн, олачипор, қизилиштон, бухоро буғуси) муҳофаза қилинади. 4 Зарафшон Зарафшон дарѐсининг ўрта оқими кайирида жойлашган. Самарқанд вилоятида. 1975 2500 Тўкай манзараси комплекс муҳофаза қилинади. Шунингдек бу ерда яна тўкай қсимлиги: жийда, туранги, маймунжон ва ҳай- вонларни зарафшон тустовғи, тулки қуѐн ҳам муҳофаза қилинади. 5 Варданза Бухоро вилоятидаги Шафрикон ўрмон хўжалиги ҳудудида. 1955 324 Қумли чўл манзараси ва у ердаги ўсимликлар, ҳайвонлар ва тарихий ѐдгорлик Варданза шаҳри харобалари. 6 Чотқол тоғ ўрмон қўриқхона си Ғарбий Тяншан- нинг Чотқол тизмасида. Тошкент вилоятида. 1947 35000 Тоғ манзараси ва у ердаги ўсимликлар (ѐнғок, арчазор, хан-донписта, қайин) ҳамда ҳайвонлар (тоғ такаси, айиқ, тўнгиз, тулки, Мензбир суғури, қор қоплон) муҳофаза қилинади. 7 Нурота тоғ ѐнғоқзор, мева қўриқ- хонаси . Нурота тизмасида жойлашган. Жиззах вилоятида . 1975 22500 Тоғ манзараси ва у ердаги ўсимликлар (ѐнгокзорлар, олма, тут) ҳамда ҳайвонлар (Сибир қўйи Мудолон, тунғиз, тулки, жайра, как- лик, бургут) муҳофаза қилинади. 8 Ҳисор (Мироки қизилсув) тоғ-арча қўриқхонаси Ҳисор тизмасининг ғарбида жойлаш- ган. Қашқадарѐ вилоятида. 1975 76860 Баланд тоғли манзара ва у ердаги ўсимликлар (арча, зирк, наъматак, итбурин) ҳамда ҳайвонлар (айик, кор коплони, силовсин, тоғ такаси тунгиз, жайрон, кизил суғур) муҳофаза қилинади. 9 Зомин (миллий боғи) тоғ ўрмон қўриқхона си Туркистон тоғ тиз- масининг Гуралаш довони атрофида. Жиззах вилояти. 1926 15 Тоғ манзараси ва у ердаги арчазорлар ҳамда тоғ эчкиси, тоғ куйи, оқтирнокли айиқ, Сибир тақаси каби ҳайвонлар муҳофаза қилинади. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling