Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти
Download 1.09 Mb. Pdf ko'rish
|
Маъруза матни
Назорат учун саволлар 1. Биосферали мониторинг ҳусусиятлари хақида нималар биласиз? 2. Биосферали мониторинг глобал мониторинг эканлиги хақида гапириб беринг 3. Биосферали мониторингнинг вазифалари нималардан иборат? 4. Биосферали мониторинг майдончалари хақида гапириб беринг 5. Биосфера қўриқхоналари. Уларнинг тузилиши, асосий вазифалари нималардан иборат? Мавзу-8: РЕСПУБЛИКА ЭКОЛОГИК МОНИТОРИНГ ТУЗИЛМАСИ Режа: 1. Республика экологик мониторинг тузилмаси. 2. Мониторинг бўйича Миллий дастур. 3. ―Экологик мониторингнинг ягона давлат тизими‖. Барқарор иқтисодий ривожланиш асосида инсон учун зарур энг қулай яшаш муҳитни таъминлаш ва қўллаш мамлакатимиз давлат сиѐсатининг стратегик мақсадидир. Бу мақсадга эришиш учун, аввало, табиий ресурсларни мажмуаси бошқариш тизимини такомиллаштириш зарур. Самарали бошқариш учун эса экологик мониторинг тизими жуда зарур. Ўзбекистонда метеорологик параметрлар, дарѐ оқимлари, атмосфера ҳавзаси, ер усти сувлари ва тупроқнинг ифлосланишининг кузатиш, ахборотлар йиғиш, уларнии таҳлил қилиш, табиатдаги кутилаѐтган ўзгаришлар башоратини тайѐрлаш ва илмий жихатдан умумлаштириш экологик мониторинг таркиби ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг аналитик назорат давлат инспекциясида Республика бўйича ҳаво муҳити, тупроқлар ва очиқ сув ҳавзалари мониторинги юзасидан ягона тизим ташкил этиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда. Аналитик назорат Давлат иниспекцияси (АНДИ)-нинг асосий фаолиятини, Ўзбекистон худудида ифлословчи манбалар, улар устидан мониторингни ташкил этиш ва амалга ошириш, тупроқ ҳолати назорати, ичимлик ва оқар сувлар ҳамда саноат чиқиндилари мониторинги дастурини амалга оширишга қаратилган. Ҳозирги экологик мониторинг тузилмаси икки тизимдан иборат: атроф-муҳит ҳолати сифатини мажмуали баҳолашни ва мумкин бўлган ўзгаришларни башоратлаш; табиий муҳитни ифлословчи манбаларни ҳисобга олиш. Республикамизда экологик мониторинг фаолиятини шакиллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2002 йил 3 апрелдаги 111-қарори билан ―Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳит давлат мониторинги тўғрисида‖ ги Низом тасдиқланди. Бунга асосан ягона дастур асосида атроф-муҳит мониторингни ташкил этиш шунингдек, атроф- табиий ресурсларидан фойдаланиш бўйича йиллик Миллий маъруза тайѐрлаш буюрилган. Мамлакат аҳолисининг қарийб 40% га яқини шаҳарларда яшаши инобатга олинса, кўплаб йирик ва саноатлашган шаҳарларнинг ўзига хос табиий-иқлимий шароитга эга бўлган тоғ водийларида жойлашганлигини уларда махсус мониторинг тадқиқотларини талаб этади. Ўзбекистонда рекреация фаолияти, экотуризм тезкор ривожланмоқда. Турли ҳудудларда қатор рекреация тизимлари фаолияти кўрсатмоқда, янги замонавий бунѐд этилмоқда. Уларнинг атроф-муҳитга таъсири ҳам аста- секин орта бориши шубҳасиз. Бу минтақаларда ҳам экологик мониторингни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling