Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти
Тупроқнинг шўрланиш ва унинг турлари
Download 1.09 Mb. Pdf ko'rish
|
Маъруза матни
Тупроқнинг шўрланиш ва унинг турлари. Ўзбекисионда ва Ўрта
Осиѐнинг бошқа республикаларида турли даражада шўрланган ва шўрхок ерлар учрайди. Фарғона водиси, Сирдарѐ, Амударѐ, Зарафшон ва бошқа дарѐлар водисида ҳамда Мирзачўлда хозиргача ўзлаштирилмаган шўрхоклар кўпгина майдонни эгалайди. Шўрланган тупроқларнинг таркибида озиқ бирикмаларидан бошқа сувда осон эрийдиган ҳар хил зарарли тузлар бўлади. Тузларнинг миқдори тупроқда 3 фоиздан кўп бўлса, унга шўрхок дейилади. Бу тупроқларда кўпчилик ўсимликларнинг ўсиши учун қулай шароит бўлмайди. Қуруқ иқлимли районларда учрайдиган шўр тупроқлар турли йўллар билан пайдо бўлган. Тупроқда дастлаб тузларнинг пайдо бўлишига тоғ жинси таркибидаги сувда эрийдиган тузлар сабаб бўлган. Тупроқнинг шўрланишга шамол орқали денгиз ѐки кўл сохилидаги тузли тўзонларнинг учирилиб келиши ҳам сабаб бўлиши мумкин. Тупроқда сувда эрийдиган тузларнинг тўпланишига қуруқ иқлимли дашт ва чўлларда ўсаѐтган шўрсевар ўсимликлар ҳам сабаб бўлади. Улар тупроқнинг пастки чуқур қаватидаги тузларни илдизлари орқали танасига сингдириб олади. Бу хил ўсимликларнинг қолдиқлари чириши натижасида йил сайин тупроқда тузлар миқдори ортиб бормоқда. Шўрсевар ўсимликлар қолдиги ҳисобига бир йил мобайнида бир гектар ерда 500 кг миқдорида туз йиғилиши мумкин. Булардан ташқари тупроқнинг шўрланишга сизот сувлари ҳам сабаб бўлади. Таркибида ҳар хил тузлар бўлган шўр сизот сувлари юза бўлганда тупроқ қатлами орқали тўхтовсиз юқорига кўтарилиб, ер бетигача чиқиб, бугланиб туради. Натижада тупроқнинг ҳамма қатламида, айниқса буғланиш кучли бораѐтган устки қатламида тузлар тўплана бошлайди. Бундай шўрланиш хусусан қуруқ ва сершамол иқлимли районларда тез боради. Сизот суви қанча юза ва шўр бўлса, шўрланиш шунча тез ва кучлироқ бўлади. Тупроқ механик таркибининг оғирланиши, структурасизланиши ва қатламнинг зичланиши натижасида шўр сувлар 1,5-2,5 м, баъзан 3 метрдан чуқур бўлганда ҳам устки қатламга кўтарилиши ва тупроқнинг шўрланиш мумкин. Тупроқнинг шўрланиш янги ўзлаштирилган ердаги тупроқларни суғориш натижасида вужудга келиши мумкин. Одатда бу хилдаги шўрланиш, суғоришнинг биринчи йилида эмас, балки кейинги йилларида пайдо бўла бошлайди. Тупроқда шўрланиш процессининг ривожланиши натижасида, қатлам юзасида кўзга кўринарли даражада тузлар йиғила бошлайди. Шўрланаѐтган тупроқ юзасида гарчи тузлар кўринмаса ҳам, шўра ва шўр ажриқ сингари ўсимликларнинг ўса бошлаши шўрланиш процесси бораѐтганинг белгиси бўла олади. Шўрланган тупроқлар таркибида сувда эрийдиган тузлардан ош тузи, глаубер туз, кир сода, нордон (чой) сода, тахир туз, магний хлорид, магний карбонат, магний бикарбонат, калций хлорид, охак ва гипс бўлади. Бу тузларнинг кўпчилиги ўсимликлар айниқса бир йиллик экинлар учун заҳарлидаир. Текшириш ва кузатишларнинг кўрсатишича, тупроқда тузларнинг миқдори 0,3 фоизга етиши билан ўсимликлар зарарлана бошлайди ва шўр тупроқ вужудга келади. Шўрланган тупроқлар, таркибидаги тузларнинг миқдорига кўра оз шўрланган (туз 0,3-1 фоиз), ўртача шўрланган (туз 1-2 фоиз), кучли шўрланган (туз 2-3 фоиз) ва шўрхокларга (туз 3 фоиздан кўп) бўлинади. Дехқонлар шўрхокларни ташқи куринишларига кўра, қатқалоқ шўр, майин шўр ва қора шўрларга ажратадилар. Қора шўрхок таркибида сода бўлганлигидан унда чиринда жуда тез ювилиб кетиб, унумдорлик манбаи ѐмонлашади. Қуруқ иқлимли областлардаги суғориладиган районлар тупроғида дастлабки табиий шўрланиш билан бир қаторда қайтадан шўрланиш ходисалари ҳам учрайди. Тупроқнинг қайтадан шўрланиш асосан суғоришга боғлиқ. Янгидан суғорила бошлаган ерлардаги каналлар. Ариқлар ва эгатлардан қуйи қатламга шимилаѐтган сувлар сизот сувлари сатҳининг кўтарилишига сабаб бўлади. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling