Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти


Тупроқнинг оғир металлар билан ифлосланишидан муҳофаза


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/49
Sana21.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1792724
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   49
Bog'liq
Маъруза матни

Тупроқнинг оғир металлар билан ифлосланишидан муҳофаза 
қилиш. Мамлакатимизда техногенезиснинг ѐмон оқибатларини қайтариш 
бўйича пухта ишлаб чиқилган қатъий чоралар қурилмоқда. Атроф-муҳитни 
оғир металлар билан ифлосланишидан муҳофаза қилиш учун, биринчи 
навбатда шу металларни ишлаб чиқарадиган саноатни хар тамонлама 
такомиллаштириш керак бўлади. Саноатни чиқиндисиз ѐки оз чиқиндили 
ѐпиқ технологияга ўтказиш атроф-муҳитни оғир металлар билан 
ифлосланишидан сақлайди. 
Кейинги вақтларда ўзида металларни тўпловчи микроорганизмлар
ҳам борлиги кўпчилик диққатини жалб қилмоқда. Бундай микроорганизмлар 
мис, уран, мишьяк, кадмий ва бошқа элементларни олишда ишлатилмоқда. Бу 
хил микроорганизмлардан кенг фойдаланиш шахталар, карьерлар ва 
металлургия саноатида чиқадиган турли газ чиқиндиларини кескин 
камайтириш имконини беради. 
Кимѐ ва машинасозлик саноати чиқиндиларидан қишлоқ хўжалиги 
учун қимматли минерал ўғитлар олиш мумкин. Шундай қилиб, чиқиндиларни 
зарарсизлантиришнинг ҳамма имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш керак. 
Хозирча атмосфера ҳавосини автомашиналар чиқиндиси бўлган 
қўрғошиндан тозалашнинг йўли топилганича йўқ, лекин яқин келажакда 
симоб қўшилмаган бензин ишлатишнинг истиқболли йўллари изланмоқда.
Тупроқни чиринди билан бойитиш, муҳитини яхшилаш, алмашлаб 
экишни жорий қилиш, тупроқни яшил қопламини сақлаш кўкат ўғитлардан 
кенг фойдаланиш, умуман тупроқнинг физик ва кимѐвий хоссаларини 
яхшилаш тупроқ ва атроф-муҳитни ифлосланишидан сақловчи омиллардир. 
Радиоактив чиқиндилари билан тупроқнинг ифлосланиши. Ер 
юзасида радиоактив ифлосланиш ифлосланиш унинг ҳамма қисмида бир хил 


эмас. Бунга ҳаво циркуляцияси, ўсимликлар қоплами ва бир жойда ядро 
қуроллининг кўплаб портлатилиши сабабчидир. Ер шари минтақалари ичида 
экваториал минтақада радиоактив ифлосланиш камроқ. Чунки бу жойларда 
ҳаво оқимининг юқори кўтарилиши натижасида тропосферадаги радиоактив 
моддалар экваториал минтақа территориясига камроқ тушади. Ўртача 
кенгликларда ҳаво ѐғинлар билан ювилиб, радиоактив моддалар ер юзасига 
кўпроқ тушади. Шундай қилиб, Ер шарида радиоактив ифлосланиш ҳаводан 
ўртача кенгликларга кўпроқ, экватор, шимолий ва жанубий қутб доиралари
ичига камроқ тушади. Бунга асосий сабаб шимолий яримшарда ядро
қуролларининг синалишидир. 
Ер шарида радиоактив моддаларнинг кўп қисми океан ва денгиз 
сувларида тўпланиб қолган. Бунга асосий сабаб ҳаводан тушган ва дарѐ 
сувларидан келган радиоактив моддаларнинг йиғилиб қолишидир. Натижада, 
хозир океанлар сувида радиоактив моддаларнинг миқдори табиий 
даражасидан 10 % ошиб кетган. Радиоактив моддалар айниқса океан 
сувларининг органик дунѐсига бой бўлган энг устки, 200-300 м чуқурликача
бўлган қаватида кўп тўпланган.
Тупроқнинг 
радиоактив 
ифлосланишида 
атом 
электростанцияларининг шикастланиши, улардан чиқаѐтган чиқиндилар, 
сувлар ҳам сабабчидир. Чунки хозир дунѐ бўйича атом электростанциялари 
жуда кўп бўлиб, ҳар йили тўлардан ўртача 40-45 тасида фалоқат юз бериб 
туради, бундан 30-37 таси АҚШ зиммасига тўғри келади. Шу сабабли 
материклар ичида Шимолий Америка материги радиоактив моддалар билан 
кўпроқ ифлосланган. 
Ер юзасида радиоактив изотопларнинг тўпланиши кўпроқ озуқа 
моддалари кам бўлган ландшафт зоналарида содир бўлади. Шу сабабли озуқа 
моддалари кам бўлган Тундрадаги мох, лишайникда ва альп ўтлоқларда 
радиоактив изотоплар тўпланиб қолиб (аккумляцияланиб), ундан ҳайвонларга 
ўтади. 


Атмосфера ва тупроқнинг радиоактив моддалар билан ифлосланиши 
биосферадаги ҳаѐт учун жиддий хавф вужудга келтирмоқда. Чунки ўз 
хусусиятини узоқ вақт ўзгартмайдиган радиоактив моддалар тирик организм 
тўқималарида тўпланиб, уларга салбий таъсир этмоқда. Радиоактив моддалар 
инсон организмига салбий таъсир кўрсатади. Инсон организмига радиоактив 
моддалар ҳаводан, сувдан, озуқа моддалардан ўтиб, улар организмда 
нейтраллашмасдан тўплана боради. Натижада инсон организми заифлашиб
рак, лейкомия (қон бузилиш) каби кассаликлар келиб чиқади.
Қазиб олинаѐтган фосфоритларда ҳам табиий радионуклидлар бўлиши 
кузатилади. Унга катта бўлмаган миқдорда U-238, Th-232, Ra-226 ва K-40. 
Бу рудаларни қайта ишланишидан, далаларга фосфорит солинишини 
ва ўсимликка ўтишини назарда тутганда фосфоритлар ҳам атроф муҳитни 
ифлослантирувчи потенциал манбалардан ҳисобланади. 

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling