Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/49
Sana21.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1792724
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   49
Bog'liq
Маъруза матни

Сув ресурсларининг мониторинги. Гидросфера океканлар, 
денгизлар, кўллар, ер ости ва ер усти сувлари, океан ва қуруқликдаги 
музликларни ўз ичимга олган Ернинг сув қобиғи Гидросфера мониторинги 
деганда уларнинг ҳолати устидан доимий олиб бориладиган кузатувлар 
ҳолатини аниқлаш ва келажагини башорат қилишга мўлжалланади. 
Ўзбекистон Республикасида гидросфера мониторинги қуйидаги 
йўналишларда олиб борилади. 

Сув ресурслари ҳолати; 

Орол денгизи ҳавзаси бўйича сув ресурсларининг тизимланиши



Дарѐлар, сув оммборлари , кўллар, ҳавзалар, ер ости сувлари; 

Гидросферанинг ифлосланиш манбалари; 

Сув ресурсларининг сифати ва трансчегаравий таъсири; 

Умумий сув таъминоти ва сувни чиқариш.ифлосланган оқава 
сувлар; 

Маиший ва комунал хўжалигида сувдан фойдаланишни 
динамикаси; 

Ичимлик сувидан фойдаланиш мониторинги; 

Сувдан такроран фойдаланиш ва айланма ишлатишдаги 
ўзгаришлар; 

Ҳайдар-Арнасой 
кўллар 
тизимидаги 
экологик 
вазият
могниторинги; 

Орол денгизи ва орол бўйидаги экологик вазият; 

Муҳофаза этиладиган табиий сув объектлари чучук ер ости 
сувлари шакилланиш минтақалари мониторинги; 

Трагнсчегаравий гидросфера объектлари мониторинги; 

Сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона 
фойдаланиш устидан давлат назорати 
Дунѐ гидросфера мониторинги океканлар ва денгизлар қирғоқларида 
ѐки яқинида бўлган давлатларда бундан ташқари яна бир қанча гидросфера 
мониторинги турлари мавжуд: 
 Океанлар ва денгизлар сатҳи баландлигини кузатиш;
 Қирғоқларда ой таъсирида сув сатҳини кўтарилиши унинг 
баландлиги ва кучи; 
 Ёғингарчилик ва қурғоқчилик фасилларидаги ѐғингарчилик 
нисбати; 
 Тўфонлар пайдо бўлиши ва унинг йўқолиш кучини аниқлаш. 


Денгиз бўйи давалатларга келтирадиган зарари минтақалари впа 
миқдорларини аниқлаш аҳолини огоҳлантириш бехавотир жойларга 
куўчириш. 
- Океан ости катта кучланишлари сув ости зилзилалари ва вулқонлари 
отилишини башорат қилиш.
Гидросфера мониторинги олиб боришда сув ҳаракати ва миқдорий 
ўзгаришларни ўрганишдан ташқари сув сифатига ҳам катта эътибор 
берилади, айни вақтда трансчегаравий таъсирлар ҳам доимий кузатувда 
бўлади. 
Тоғлардан оқиб келаѐтган сувлар жуда тоза улар деярли хеч қандай 
моддалар билан ифлосланмаган ва шўрланмаган, улар кўпчилик ҳолда ичиш 
учун яроқли лекин аҳоли яшайдиган қишлоқлар ва шаҳарлардан далалардан 
ўтганда турли оқава суви қўшилиб дарѐлар ифлосланиб кетади. 
Ер ости сувлари ва далалардан оқиб келган сувлар ҳисобига дарѐларда 
сув минераллашуви қисимларда 2 г/л дан ҳам ошиб кетади. 
Ўзбекистоннинг кўпчилик дарѐлари ва каналлари сувлари ўрта меѐрда 
ифлосланган ва ифлосланган сувлар сирасига киради.
Қорақолпоғистон Республикаси ва Фарғона водийсининг зовур 
сувлари, шунингдек Тошкент шаҳри ва вилояти сув ирмоқларида сув 
оқимлари кучли ифлосланган тоифасига киради. Сўнги 20-йил ичида сув 
сифати ѐмонлашувига чек қўйилди, хатто бироз яхшиланди.
Амударѐга Тожикистон, Ўзбекистон, Афғонистон ва Туркманистон 
оқава сувлари тушиб ифлосланади ва Туя-муюн сув омборига етганда 
сувнинг нефт маҳсулотлари, азот аммонийси, мис, гексохлоран ва тузлар 
конценратцияси бўйича РЭЧУ дан ошиб кетади. 
Сирдарѐ суви ўрта меѐр ифлосланган сувларга киради.Бу холат 
ѐғингарчилик миқдори ва ташламаларнинг кўп-озлигига қараб ўзгариб 


туради. Масалан, Бекобод шахрига киришдаги сув сифати 2000 ва 2002 
йилларда II даражадаги тоза сувларга таълуқли бўлса, 2001, 2003 ва 2004 
йилларда III даражадаги ўрта меѐрда ифлосланган сувлар тоифасига кирган. 
Ер ости сувларининг ифлосланиши тупроқ ва дарѐларнинг 
ифлосланишига олиб келади. Энг ифлосланган ер ости сувлари Тошкент ва 
Фарғона шаҳарлари атрофларида кузатилган. 

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling