Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти
Мавзу-5: “ЭКОЛОГИК МОНИТОРИНГНИНГ ТУРЛАРИ”
Download 1.09 Mb. Pdf ko'rish
|
Маъруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Абиотик ва биотик мониторинг.
- Биоэкологик, геоэкологик мониторинг.
Мавзу-5: “ЭКОЛОГИК МОНИТОРИНГНИНГ ТУРЛАРИ”
Режа: 1. Абиотик ва биотик мониторинг. 2. Биоэкологик, геоэкологик ва биосферали мониторинг. 3. Мақсад, макон, вақт, компонентлар, босқич, тузилма, сабаб, услуб жиҳатлари бўйича мониторинг турлари. Абиотик ва биотик мониторинг. Юқорида қайд қилинганидек, экологик мониторинг бу – атроф муҳит ҳолатини доимий узликсиз кузатиш, назорат қилиш бахолаш, бошқариш ва башоратлашдир. Экологик мониторингнинг бир қанча турлари бор: 1. Абиотик (жонсиз табиат компонентлари) мониторинглари мавжуд. 2.Биотик ѐки биологик (жонли табиат компонентлари) мониторинглари мавжуд. Абиотик мониторинг бу об-ҳаво, атмосфера ва бошқаларни ўрганади. Биотик ѐки биологик мониторинг тирик организмлар – турларини ўз ичига олади: инсон соғлиги; муҳим турларининг экотизмда ҳаѐт кечириши (балиқларнинг қимматли зотлари); маълум таъсирга берилувчи турларининг ҳолати (SO 4 га ўсимликларнинг таъсирчанлиги, сезувчанлиги), зооплактоннинг заҳарли кимѐвий ашѐларга таъсирчанлиги; турлари-индикаторларнинг (лишайник) ўзгарувчанлиги ва ҳаказо. Биоэкологик, геоэкологик мониторинг. Геоэкологик мониторингнинг (ГЕМ) мазмуни табиат мажмуаларинг ўзгаришлари устидан назорат олиб бориш ҳамда уларни табиий-техник тизимларга қайта ўзгаришини узатишдан иборат бўлиши лозим. ГЕМ биоэкологик мониторингни мутлоқ тўлдириб боради; Биоэкологик мониторинги индикторлари бўлиб хизмат қилувчи ҳодисаларнинг генезиси ва ўзаро алоқаларни ажратишга имкон беради; Биоэкологик мониторингни мазмунини чуқирлаштиради атроф муҳитда бўладиган стихияли ўзгаришларни олдиндан кўра олишга туртки бўлади, инсон соғлигини ѐмонлаштирувчи табиат ҳодисаларини олдиндан билишга имкон беради. Ифлослантирувчи чиқиндиларни рухсат этилган меѐр (РЕМ)бўйича экологик баҳолашда табиий муҳитнинг ўз-ўзини тозалаш хусусиятини тўғри аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Бу қобилият табиатда биоэкологик айланма ҳаракатнинг ҳажми ва жадаллиги билан ўлчанади. Шунинг учун ҳам биринчи ҳолатда ГЕМ таркибига идикаторларни киритиш билан табиий экотизимларнинг ифлосланиши, меъѐрдан ошиб кетишини аниқлаш ва башорат қилишга имкон топилади. Геоэкологик мониторингни амалга ошириш учун катта миқѐсда илмий-ташкилий ва илмий-услубий ишлар қилиниши зарур, буни эса ҳозирданоқ бошлаш лозим. Биоэкологик мониторинг (БЭМ) И.П.Герасимов бўйича атроф- муҳитнинг Ҳозирги мониторингининг биринчи босқичи бўлиши лозим. Унинг асосий вазифаси атроф-муҳит ифлосланишининг инсон ва умуман, аҳоли соғлигига таъсирини кўрсатишдан иборат. Бу биринчидан, ушбу мониторинг мақсади ва манфатларига йўналтирилганлиги; иккинчидан, инсон саломатлиги табиий муҳит ҳолати ўзгарганлигининг асосий мезон ҳисобланиши билан изоҳланади . Инсон саломматлиги ўзгариши атроф- муҳит ҳолатининг ўзгаришидан дарак беради, бинобарин, уни яхшилаш чораларини кўриш муҳим вазифа бўлиб ҳисобланади, Шунинг учун ушбу босқични, биоэкологик ѐки санитар-гигеник мониторинг, деб ҳам аталади. (1-жадвал) |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling