Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти


Мавзу - 1: “ЭКОЛОГИК МОНИТОРИНГ” ФАНИНИ МАҚСАДИ


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/49
Sana21.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1792724
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
Маъруза матни

Мавзу - 1: “ЭКОЛОГИК МОНИТОРИНГ” ФАНИНИ МАҚСАДИ 
ВА ВАЗИФАЛАРИ
Режа: 
1. 
―Экологик мониторинг‖ фанини қисқача тарихи.
2. 
―Экологик мониторинг‖ фанини мақсади ва вазифалари. 
3. 
―Экологик мониторинг‖ фанини бошқа фанлар билан боғлиқлиги 
ва улар орасидаги ўрни 
“Экологик мониторинг” фанини қисқача тарихи. Одамзод кадим 
замонлардан бери табиат ва жамият сирларини ўрганиш учун кўзатиш 
усулини ѐки мониторингни қўллаб келади. Аъло даражадаги табиатни 
кўзатишга каратилган одамзод фаолияти эрамизнинг 1 асридаѐқ Гай Секунд 
Плиний П (Ката)нинг «Табиат Тарихи» деган китобида ѐзиб колдирилган. 
Биз фахр билан айтишимиз мумкинки, тарихий манбаълардан олинган 
маълумотларга (Бунѐдов, 1986, ва бошқалар) қараганда, ташки муҳит 
мониторинги ҳозирги Ўзбекистон Республикаси мавзесида жойлашган 
қадимги Хоразм Давлатида ҳам бундан 1000 йиллар олдин етарли даражада 
йўлга куйилган. Юз минглаб аҳолиси бўлган кадимги Қўхна Урганч шахрида 
20 га якин катта бозорлар бўлган ва ҳар бир бозорда ўз санитар назоратчиси 
бўлган. Бу назоратчилар шаҳарга кириб келаѐтган ва сотилаѐтган истеьмол 
молларининг сифатини аниқлаб сотишга рухсат беришган. Айникса ичимлик 
сув сифатига катта эътибор берилган. Шаҳар аҳолиси орасида ўнлаб йиллар 
давомида эпидемиялар бўлмаганлиги бу ишнинг яхши ташкил 
қилинганлигидан дарак беради. 
20 асрларга келиб бир ѐки бир қанча табиат манбаларини маълум 
кўзланган мақсадда вақт ва фазода такрор-такрор кўзатиш жараѐнини 
номлаш мақсадида ишлатиладиган Мониторинг термини пайдо бўлди. 
Айникса 20 асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб инсоният ўз ҳает фаолияти ва 
ишлаб чикариш учун табиат аҳволи тўғгрисидаги маълумотлардан кенг


фойдаланишни бошлади. Лекин аввалги даврда ташқи муҳитнинг аҳволи 
асосан табиий омилларга боғлик бўлган бўлса, 20 асрнинг иккинчи ярмидан 
бошлаб инсоният фаолиятининг табиий муҳитга бўлган таъсири аста-секин 
ошиб борди. Бу ҳол айниқса табий манбалардан норационал фойдаланиш
табий муҳитларни ифлослантириш, биохилма-хилликнинг бўзилиши ва 
турли эпидемик касалликларнинг келиб чиқишида ва хоказоларда намоѐн 
бўлди.
Атроф-муҳит мониторинги ғояси ва ―мониторинг‖атамаси 1971 йилда 
БМТ нинг атроф муҳит бўйича Стокгольм анжуманини 1972 йил 5-16 июнда 
ўтказишга тайѐргарлик билан боғлиқ тарзда вужудга келган. Бундай тизимни 
яратиш тўғрисида бирламчи таклифлар СКОПЕ – Атроф –муҳит
муаммолари бўйича илмий қўмитанинг махсус комиссияси томонидан 
илгари сурилган. 
Мониторинг (лотинча ―monitor‖) - огохлантирмоқ кўзатиш, назорат 
қилиш маъносини билдиради. 1973 йил канадалик профессор Р.Менн
биринчи бўлиб мониторинг концепциясини баѐн қилади ва у 1974 йилнинг 
февралида Найробида (Кения) бўлиб ўтган мониторинг бўйича биринчи 
Хукуматлараро анжуманда муҳокама қилинди. Р.Менн аввалдан тайѐрланган 
дастур бўйича маълум мақсадда вақт ва маконда атроф-муҳит 
элементларнинг бир ва бир қанча объект устидан ўзлуксиз кўзатишлар 
тизимини ―мониторинг‖ деб аташни таклиф этади. 
―Мониторинг‖ тушунчасини аниқлаш, унинг назарий асосларини 
яратиш Россияда ва дунѐ бўйича Ю.Израэль номи билан боғлиқ. Унинг 
таърифича: мониторинг атроф-муҳит ҳолатидаги антропоген ўзгаришларни 
кўзатиш, баҳолаш ва башоратлашнинг тизимидир. Бу таърифни 
И.П.Герасимов ҳам қўллайди. 
―Экологик мониторинг‖ фанининг тадқиқот объекти тирик 
организмлар: ўсимлик, ҳайвонот олами, инсон ва унинг ҳаѐти кечадиган 


муҳит, сув, атмосфера ҳавоси, тупроқ, кенг маънода эса ҳудуд (экотизм)лар 
ва бутун ҳаѐт қобиғи-биосферадаги экологик жараѐнлардир. 
Экологик мониторинг бу борада асосий эътиборни биринчи навбатда 
инсон саломатлиги ва ҳаѐтини асрашга, сўнг қишлоқ хўжалик ҳайвонлар ва 
умуман, тирик организмлар ҳамда атроф-муҳит (экотизм, ландшафт, 
биогеоценоз) ни асрашга қаратади. Хуллас ,улар экологик мониторингда бир 
бутун, яхлит ҳосила, ягона тизим сифатида қаралади. 

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling