Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти
“Экологик мониторинг” фанини бошқа фанлар билан боғлиқлиги
Download 1.09 Mb. Pdf ko'rish
|
Маъруза матни
“Экологик мониторинг” фанини бошқа фанлар билан боғлиқлиги
ва улар орасидаги ўрни. Экологик мониторинг -табиатдан оқилона фойдаланиши ва атроф муҳит мухофазасининг назарий асосидир. Экологик мониторинг фани физика, химия, география ва бошқа табиий фанлар билан чамбарчак боғлиқдир. Хозирги замон экологик мониторинг фани тор доирадаги назарий биология йўналишларидаги илмий тадқиқотлар билан шуғулланувчи соф фандан жамиятнинг хаѐтий эхтиѐжларини таoминлай бера оладиган кенг фанлар тизимига жуда тезкорлик билан айлана олди. Бу хозирги замон экологиясининг таркиби ва тадқиқотлар вазифаларини аниқлайди, фан олдида амалий тадқиқотларнинг муаммоларини вазифа "Мақсад" сифатида белгилайди. Умуман олганда муаммоларни ягона бир мақсадга-инсоннинг табиатга кўрсатаѐтган таҳсирини бартараф қилиш йўларини топиш ва уларга амалий жихатдан ѐндошишига бирлаштириш мумкин. Экологик мониторинг фанининг хар бир йўналишини шакллантиришда,аввал айтиб ўтганимиздек, жахондаги йирик олимлар бир- бирига ѐндош фанларнинг вакиллари-зоологлар, ботаниклар, географлар ва бошқалар қатнашдилар. Бугунги кундаги табиатдан фойдаланиш муаммолари хамда ер сайѐрамизнинг глобал (дунѐвий) экологик тизимнинг тақдири учун барча инсониятнинг хаву ташвишлари-бугун жамият хаѐти ва тақдири учун бўлган ташвишидир,инсониятнинг хозирги хавфли вазиятдан нажот топиши, одамнинг табиат билан оқилона муносабатлари учун курашаѐтган хар-хил мутахассисликлардаги олимлар-физик кимѐгар, математиклар, техник фанларнинг вакиллари технологлар, энергетиклар ва бошқа мутахассисларнинг кучларини бирлаштиради.Бугун дунѐ олимлари 1964 йилдан бошлаб Ернинг умумий биологик махсулдорлигини ва ундан фойдаланиш имкониятларини ўрганиш тадқиқотлари билан шуғулланмокдалар, глобал экотизмнинг унумли,экологик мувозанатга келтириш йўларини қидириб топиш устида иш олиб бормоқдалар. Бу олиб борилаѐтган илмий-тадқиқотлар, пировардида иқтисодиѐтни экологик конунларга бўйсундиришга, табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий асосланган йўларини топишга, системали мунтазам хўжалик юритиш фаолиятини олиб боришга, экологик танглик ва фожиалардан нажот топишга олиб келадилар. Хозирги давр экологияси турли йўналишлардаги- микроорганизмлар, балиқлар, қушпарандалар, усимликлар экологияси физиологик экология, ижтимоий, иқтисодий экология, био-кимѐвий экология, палео-экология, геоэкология ва бошқа йўналишларда тадқиқотлар олиб бормоқда сўнги пайтларда эса одам экологияси ва математик экология сохаларида хам илмий изланишлар олиб борилмоқда. Атроф муҳит мухофазаси ва у билан боғлик экологик тадқиқотларни олиб бориш хукуматларнинг қарорлари ечимлари, БМТ ва бошқа халқаро муассасаларнинг (ЮНЕСКО, ЮНЕП, ФАО ва бошқа) қарорлари асосида олиб борилади. Дунѐ миқиѐсидаги муаммолар билан бирга маoлум бир худудлар учун, географик минтақалар учун тегишли бўлган регионал экологик муаммолар хам йилдан йилга тобора кўпайиб бормоқда. Улар шу жойларнинг ўзига хос табиий шароитлари мавжуд ресурслардан кўп жихатдан нотуғри фойдаланиш, саноат чиқиндиларини атмосфера ва сув хавзаларига хаддан ташқари кўп миқдорда ташланиши, ер, сув ва яйловлардан режали фойдаланмаслик оқибатида вужудга келаѐтган муаммоларни ўз вақтида тўғри ижобий хал килмаслик келажакда кенг миқиѐсдаги кутилмаган оғир қўлфатларни келтириб чиқаришини англаб етмоғимиз даркор.Ўзбекистонда ана шундай экологик муаммолар, уларнинг тариб топиши, ривожланиши, оқибатлари тўғрисида хамда уларни ечимини хал қилиш борасида борилаѐтган илмий-изланишлардан бугунги ѐшлар (сизлар) баробар бўлмоқликларинг шарт. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling