Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти
Табиатдаги моддалар алмашинуви ва уларни аҳамияти
Download 1.09 Mb. Pdf ko'rish
|
Маъруза матни
Табиатдаги моддалар алмашинуви ва уларни аҳамияти.
Биосферанинг энг асосий функцияларидан бири кимевий элементларнинг даврий айланишини таoминлашдир. Модда ва энергиянинг даврий айланиши деб кимевий элементларнинг бир бирикмадан иккинчисига, ер кобиги таркибидан тирик организмларга кейин эса уларнинг анорганик бирикмаларга ва кимевий элементларга парчаланиб, яна ер кобиғи таркибига ўтишига айтилади. Ердаги организмлар учун зарур бўлган кимевий элементлар микдори чексиз эмас. Агар бу элементлар факат исътемол килинганда улар тугаб, хает тухтаб қолиши мумкин эди. Академик В.Р.Вилямснинг фикрига, кам микдорнинг чексизлигини таoминловчи бирдан-бир усул уни епик ҳолда буйлаб айланишга мажбур этишдир. Ерда моддаларнинг даврий айланишини таoминловчи бирдан-бир манба куеш энергиясидир ерга тушадиган куеш энергияси 110, 5х 10 Кж ни ташкил этади. Бу энергиянинг 42% ердан коинотга кайтади. 58% атморсфера ва тупроқка ютилади, бундан 20% ни ер узидан кайтариб туради. Ерга етиб келган куеш энергиясини 0,1=0,2% идан яшил ўсимликлар синтезда фойдаланади. Куеш энергияси консерваланган ҳолда узоқ вақтлар сакланиб келмокда. Хемосинтез – баъзи организмлар органик модда хосил қилиш учун моддаларнинг оксидланиши натижасида ажралиб чикадиган энергиядан фойдаланишдир. Биологик доирада айланиш (кичик айланиш) - энергиянинг айланиши моддаларнинг айланиши билан чамбарчас боғлиқдир. Биологик доирада айланиш организмлар ўртасида, қуруқликда тупроқбилан организм ўртасида, гидросферада организм билан сув ўртасида содир бўлади. Моддаларнинг катта доирада айланиши куруклик билан денгиз океанлари уртасида борадиган жараендир. Кичик доирада моддалар айланиши курукликдаги ўсимликилар газсимон моддалар ва сувда эриган минерал тузларни ютилишидан иборат. Бунда СО 2 дан органик моддаларни ҳосил бўлиши тушунилади. Кичик доирадаги айланишлар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ва катта доиранинг таъсирида бўлади. Геологик доирада айланиш (катта айланиш) - катта доирадаги моддаларнинг айланиши курукликдан моддаларнинг дарѐ ва ҳаво оқимлари билан океанга келиб тушушидан иборат бўлиб, денгиз ѐтказиқларининг қурукликка кайта чиқишидан содир бўлади. Ердаги моддаларнинг айланиши айрим кимевий моддаларнинг айланишидан ташкил топади. Масалан: углерод алмашинувини куриб чикайлик. Минераллашишнинг охирги маҳсулоти СО 2 бўлиб, у тупроқдан ва сув хавзаларидан атмосферага ажралиб чикади. Денгиз сувидан эриган тузлар тузлар сифатида, СаСо бур, охактошлар, короллар шаклида тупланади. Вақт утиши билан натижасида яна даврий айланишга кушилади. Биосферадаги углерод айланиши натижасида энергия ресурслари – нефт, тошкумир, газ, торф, егоч, хосил бўлиб, улар инсоннинг фаолиятида кенг ишлатилади. Егоя ва торф урнини тулдирса туладиган, нефтp, газ, тошкумир урнини тулдириб булмайдиган табиий бойлик ҳисобланади. Азот энг мухим элементлардан бири. У оксиллар ва нуклеин кислоталарнинг таркибига киради. Азот атмосферада яшин пайтида азот ва О 2 ни бириктириб Nо 2 ни хосил қилади. Азотнинг асосий массаси сувга тупроқка тирик организмларнинг хаво таркибидаги азотни фиксациялаши натижасида утади. Бирга тупроқка бир йилда 25 кг га якин утади N 2 энг самарали фиксацияловчиларга дукаклиларда яшовчи туганакли бактериалар ҳисобланади. Денитрофикация – нитратларнинг бир кисмини айрим бактериялар томонидан элементар азотгача кайтарилиб атмосферага чикарилишига айтилади. Биосферанинг эволюциясини 3та асосий босқичига ажратиш мумкин: 1. Биотик босқич – бирламчи билсферанинг хосил бўлиши. Бу босқич тахминан 3 миллион йиллар олдин бошланиб полеазой эрасининг кембрий даврида тугалланган. 2. Куп хужайрали организмларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиш босқичи - биосферанинг эволюцияси янада давом этди. Бу давр 0,5 миллиард йил олдин Кембрий даврида бошланиб, ҳозирги замон одамлари пайдо бўлиши билан тугалланади. 3. Биосферани ҳозирги замон одамлари таъсирида ривожланиш босқичи - бу бундан 40-50 минг йиллар олдин бошланиб ҳозирги кунгача давом этмокда. Биосфера икки хил омиллар таъсирида ривожланади: 1. Сайерадаги табиий геологик, иқлим ўзгаришлари; 2. Эволюция натижасида тирик организмлар турларининг сони ва микдорининг ўзгариши: Ҳозирги вақтда 3-чи омил сифатида, инсон фаолияти курсатилмокда. Биосферанинг биринчи ва иккинчи босқичлари эволюцияси факат биологик конуниятлар асосида кечади, шунинг учун хам иккала даврни биогенез даври деб аталади. Шу давр билан танишайлик. Биринчи пайдо бўлган тирик организмлар бир хужайрали гетеротроф, анаэроблар эди. Бунда биосферада органик моддалар етишмас, организмлар тез купая олмас эди. Табиий танлашда автотроф организмлар келиб чикди. Биринчи хемосинтезловчи, фотосинтезловчи ва кук яшил сувутлар пайдо булди. Атмосферада О 2 ни мавжуд бўлиши кислород билан нафас олувчи организмларнинг, куп хужайралиларни келиб чикишига сабаб булди. Озон экрани тирик организмларнинг сувдан курукликка чикиб таркалишига имкон яратади. Денгизда яшовчи фотосинтезловчи организмлар куплаб О 2 хосил килди. Полеазой эрасида хает сувдагина кенг таркалиб колмасдан балки курукликка чикди. Полеазойнинг урталарида О 2 хосил бўлиши ва сарфланиши уртасида мувозанат хосил булди (20%). Ноогенез босқич – инсоният жамиятнинг пайдо бўлиши. Бу тушунчани 1927 йили француз Э.Леруа томонидан киритилди. ―Ноос‖- юнонча акл, сфера – шар. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling