Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти


Экологик экспертизанинг асосий принциплари куйидагилардан


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/49
Sana21.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1792724
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49
Bog'liq
Маъруза матни

Экологик экспертизанинг асосий принциплари куйидагилардан 
иборат: 

қонунийлик; 

холислик; 

асослилик; 

экологик 
хавфсизлик 
талабларни 
хисобга 
олишнинг 
мажбурийлиги; 

ҳар қандай режалаштирилаѐтган ҳўжалик ва бошқа хил 
фаолиятнинг эҳтимол тутилган экологик хавфлилик презумпцияси

ҳўжалик ва бошқа ҳил фаолиятнинг атроф табиий муҳитга ва 
фуқарорлар соғлигига таъсирини баҳолашнинг комплекслилиги.
Экологик 
экспертиза 
ўтқазиш 
объектлари 
Ўзбекистон 
Республикасини ―Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги‖ (VI-нчи бобини 
24,25,26 ва 27 моддалари) ва ―Экологик экспертиза‖ тўғрисидаги қонунларга 
асосан давлат экологик экспертизасининг объектлари қўйидагилардан 
иборат: 

давлат дастурларининг, концепцияларининг, ишлаб чиқариш 
кучларини, иқтисодий ва ижтимоий соҳа тармоқларини жойлаштириш 
ҳамда ривожлантириш схемаларининг лойиҳалари; 

барча турдаги қурилишлар учун ер майдонларини ажратиш 
материаллари; 



лойиҳа олди ва лойиҳа хужжатлари; 

табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлик ҳўжалик ва 
бошқа ҳил фаолиятни тартибга солувчи норматив-техник ва йўриқнома-
услубий хужжатларнинг лойиҳалари; 

техника, технология, материаллар, моддалар, махсулотларнинг 
янги турларини яратишга доир ҳужжатлар; 

атроф табиий муҳит ҳолатига ва фуқаролар соғлиғига салбий 
таъсир кўрсатувчи ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектлар ва 
бошқалар; 
Табиатни мухофаза кқилиш туғрисидаги қонунларни ҳаѐтга тадбиқ 
этиш биринчи навбатда Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, маҳсус 
масъул органлар, юридик ва физик шаҳслар томонидан компетенция ва 
қоидаларга асосан амалга оширилади. 
Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунларни бузганлик учун 
жавобгарликка тортиш масалалари Ўзбекистон Республикасининг маъмурий 
жавобгарлик тўғрисидаги кодексида табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва 
табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарлик 
меъѐрларида белгиланган. Маъмурий кодексда жиноят турига қараб турли 
миқдорда жарималар тўлаш ва маълум ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазолари 
кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг IV бўлими 
«Экология соҳасидаги жиноятлар» деб юритилади. Жиноят кодексида экология 
соҳасидаги турли жиноятлар учун жарима тўлаш, муайян ҳуқуқдан маҳрум 
қилиш, мол-мулкни мусодара қилиш,
ахлоқ тузатиш ишлари, қамоқ, ва 
озодликдан маҳрум қилиш чоралари белгиланган. 1994 йил 22 сентябрда қабул 
қилинган янги «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги жиноий ва жиноий 
процессуал кодекслар Республикада табиатни муҳофаза қилиш ва ундан 
оқилона фойдаланиш ишларида муҳим роль уйнайди. 
Бозор муносабатларининг ўзига хос томонларидан бири турли 
кўринишдаги аудиторлик фаолиятини шакллантиришдан иборат. «Аудит» 


инглиз тилидан «audit» — текшириш, яъни бухгалтерия китоблари, 
ҳисоботлари ва хужжатларини тафтиш қилиш деган маънони англатади. 
Ўзбекистонда аудиторлик фаолиятини хуқуқий тартибга солиш 2000 йил 26 
майдаги «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонун ва шу асосда қабул 
қилинган қонун хужжатлари билан тартибга солинади.
Аудиторлик фаолияти аудитор (аудит фирма)лар томонидан 
тадбиркорлик фаолияти кўринишида амалга оширилади. Экологик аудит бир 
мунча ўзига хос кўринишга эга.
Экологик аудит — уч хил:

ишлаб чикариш экологик экспертиза;

худудий экологак экспертиза;

экологик консалтинг кўринишда олиб борилади.
Ишлаб чикариш объектларини экологик аудитлашнинг мақсади атроф-
муҳитни муҳофаза қилишга доир талаб ва йўриқномаларга корхоналарнинг 
молиявий-хўжалик фаолияти тўғри келиши, табиатни мухофаза қилиш 
тадбирлари бўйича тавсияномаларни тайѐрлаш ҳамда табиий ресурслардан 
фойдаланишдаги сарф-харажатларни текширишдир. Бундай текширув 
Экологик экспертиза тутрисидаги крнуннинг 11-моддасида қайд қилинган 
ишларни молиялашдан аввал ва назоратловчи органлар билан бўладиган 
низоли ҳолатларда амалга оширилади.
Худудий экологик аудит — аниқ, бир ер участкалари ѐки ҳудудларни 
табиий ресурс имкониятларини салбий табиий ходисалар ҳамда атроф 
табиий муҳитда техноген жараѐнларнинг таъсирини ва уларнинг 
турларини аниқлашни баҳолашда қўлланилади. Ушбу экологи аудит тури 
кўчмас мулк ва ер участкалари юзасидан бажариладиган операциялар билан 
қўшиб баҳоланади. Иш натижалари ушбу фаолиятни асослаш борасидаги 
эксперт хулосаси билан якунланади.


Экологик консалтинг шаҳар ва шаҳарлар агломерацияси (тўплами) 
ишлаб чикариш технологиялари, шахарсозлик, уларда ердан фойдаланиш - 
ҳуқуқлари ва бошқа хўжалик фаолияти натижасида юзага келадиган атроф-
мухит муамоларини молиялаш масалаларини текширишдан иборатдир. 
Консалтинг — хужалик юргизувчи субъектларга турли масалалар буйича 
маслахат (консуяьтация)лар беришдир. 
Экологик аудитни олиб боришга рухсатномани Табиатни мухофаза 
қилиш давлат кўмитаси тавсиясига кўра, Адлия вазирлиги томонидан 
берилади. Экологак аудит буюртмачиларнинг маблағига ва уларнинг 
қарорига биноан ўтказилади.
Экологик экспертизанинг ҳар қандай тури унинг объектларини 
қўллаш ва уларни амалга ошириш мумкинлиги хақидаги хулосани бериш 
билан якунланади.
Умуман олганда, экологик экспертизалаш жараѐни 5 та боскич-ни 
узига қамраб олади:
1) 
экспертизани белгилаш;
2) 
ахборотларни тўплаш, умумлаштириш ва баҳолаш;
3) 
дастлабки хулосани шакллантириш ва у билан жамоатчиликни 
таништириш;
4) 
экспертиза хулосасини тақдим қилиш ва юқори ваколатли 
органлар томонидан тасдиқлаш;
5) 
низоларни ҳал килиш.
Экологик экспертиза тугрисидаги қонун хужжатларини бузганлик 
учун жавобгарлик қуйидаги холатларда юзага келади;

экспертлар уз ишларига совуққонлик билан қарашлари ва нотўғри 
хулоса беришлари. Бундай холатларда маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги 
кодекснинг 15-моддасига биноан мансабдор шахсларга маъмурий 


жавобгарлик 
санкциялари 
қўлланилиши 
мумкин. 
Агарда 
ушбу 
харакат ѐки харакатсизликлар ижтимоий ҳавфли оқибатларга олиб 
келса, у ҳолда Жиноят кодексининг V бўлимида келтирилган санкциялар 
асосида хукукбузарлар жавобгарликка тортилишлари мумкин;

экологик экспертиза хулоса талабларига риоя этмаган корхона 
раҳбарлари ва фуқаролар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги 
кодекснинг махсус 96-моддасига биноан жавобгарликка тортиладилар. 
Агарда бу хулосаларни инкор этиш ижтимоий хавфли харакат 
ѐки харакатсизликлар билан боглиқ булса, Жиноят кодексининг IV 
бўлимига асосан жавобгарликка тортилишлари мумкин;

экологик экспертиза хулосасини ўзгартиришга мажбур этиш 
ва (ѐки) ўзгартирмоқчи булган ҳуқуқбузарликлар ҳолати бўйича жавобгар 
субъект бўлиб мансабдор шахслар чиқадилар.
Хулоса килиб айтганда, экологик экспертиза, аудит экологик 
бошқарувнинг самарадорлигини оширувчи асосий чора-тадбирлардан 
хисобланади. 
Назорат учун саволлар 
1. 
Экологик экспертиза ва экологик аудит тушунчалари ва уларнинг 
ижтимоий-иқтисодий келиб чиқиш сабаблари ҳақида гапириб беринг.
2. 
Экологик экспертиза туғрисида Ўзбекистон Республикасининг 
қонуни ва Давлат экспертизасининг низоми хақида ахборот беринг. 
3. 
Экологик экспертиза турлари, объектлари ва тамойиллари хақида 
нималар биласиз?
4. 
Экологик аудит тамойиллари нималардан иборат? 

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling