Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти


Ер кадастири хакида тушунча. Давлат Ер кадастирини юритиш


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/49
Sana21.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1792724
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   49
Bog'liq
Маъруза матни

Ер кадастири хакида тушунча. Давлат Ер кадастирини юритиш. 
Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан давлат бошқарувини ҳамда 
назоратини олиб боришда ер кадастри катта аҳамията эга. Узбекистон 
Республикасини «Ер кодекси»нинг (1998 йил) 15 - моддасига биноан «Давлат 
ер кадастри ерлардан оқилона фойдаланиш ва мухофаза қилишни ташкил 
этиш, ер муносабатларини, ер тузишни тартибга солиш, ер учун туланадиган 
хак микдорини асослаш, хужалик фаолиятига бахо бериш мақсадида ҳалк 
депутатлари 
Кенгашларини, 
манфаатдор 
корхоналар, 
муассасалар, 
ташкилотлар ва фукароларни ер тўғрисидаги маълумотлар билан 
таъминлашга мулжаллангандир. 
Давлат ер кадастри ерларнинг табиий, хўжалик ва ҳуқуқий 
режими, 
тоифалари, 
сифат 
хусусиятлари 
ва 
қиммати, 
ер 
участкаларининг ўрни ва ўлчамлари, уларнинг ер эгалари, ердан 
фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар ўртасидаги тақсимоти 
тўғрисидаги маълумотлар ва ҳужжатлар тизимидан иборатдир 
Туманлар ва шаҳарларда бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини 
юритиш Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва 
давлат кадастри давлат қўмитасининг туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва 
давлат кадастри бўлимлари томонидан амалга оширилади. 
Дастлабки 
кадастр 
маълумотлари 
янгиланаѐтганда 
ер 
участкаларининг ҳуқуқий ҳолатида, ерларнинг сифат ҳолати ва улардан 
фойдаланишда, уларни баҳолашда юз бераѐтган ўзгаришлар аниқланади ва 
рўйхатдан ўтказилади. Ер участкалари мулкдорлари, ер участкалари эгалари, 
ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар давлат ер кадастрини юритиш 


вазифаси юкланган тегишли хизматларга кўрсатиб ўтилган ўзгаришлар 
тўғрисида ўн кун муддатда ахборот беришга мажбурдирлар 
Туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари: 

мулкдорлардан, ер эгаларидан, ердан фойдаланувчилардан ва 
ижарачилардан ҳуқуқий ҳолатда, ер участкаларининг таркибида ва ер 
участкаларидан фойдаланишда юз берган ўзгаришлар тўғрисидаги 
маълумотларни тўплайдилар ва натурада текширилгандан кейин жорий 
ўзгаришларни уч кун мобайнида ер кадастри ахборотига киритадилар; 

туман (шаҳар) ер ресурслари миқдори ва уларнинг сифати 
тўғрисидаги маълумотлар банкларини тузадилар ва уларни замонавий 
даражада тутадилар; 

ҳар йили 15 январгача Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва 
Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаларига ерларнинг 
миқдори ва улардан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот тақдим этадилар. 
Ер кадастри тўғрисидаги Низомнинг 29 моддасига биноан 
"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси: 

давлат ер кадастри юритилишини тартибга солувчи меъѐрий 
ҳужжатларнинг ишлаб чиқилишини таъминлайди; 

вилоятлар, шаҳарлар, туманларнинг маъмурий чегараларини, 
кейинчалик уларнинг майдонларини мувофиқлаштирган ҳолда, геодезик 
усуллар билан белгилаш ва жойларга бириктириб қўйиш ишларини амалга 
оширади; 

топография-геодезия ишларини ва ерларни тегишли масштабларда 
ҳаритага олишни ташкил қилади; 

ер ресурсларини аэрокосмик усуллар билан ўрганишни ташкил этади; 

ҳудудий 
бўлинмаларнинг 
ерларнинг 
миқдори 
ва 
улардан 
фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботларини ўрганади, таҳлил қилади ва 
умумлаштиради; 



ишлаб чиқилган ер кадастри ахборотлари сифатини назорат қилади; 

мутахассислар тайѐрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил 
этади; 

тупроқ, геоботаник ва бошқа турдаги махсус тадқиқотларни, ерларни 
баҳолашни ташкил этади; 

ер кадастри ахборотининг сифати ва ҳар хиллигига талабни мунтазам 
ўрганиб 
боради, 
ер 
кадастрини 
юритиш 
технологиясини 
такомиллаштиришни таъминлайди; 

республика минтақалари бўйича ер кадастри ҳужжатларини янгилаш 
навбатини ва муддатларини асослаб беради; 

автоматлаштирилган ер ахбороти тизимини жорий этишни ва унинг 
фаолиятини амалга оширади; 

ер кадастри ахборотларини нашр этади, манфаатдор вазирликлар ва 
идораларга маълумотлар тақдим этади;

Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этиладиган ер кадастри 
ахборотлари таркибини, ҳажмини ва уларга техник талабларни белгилайди

ҳар йили 1 мартгача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига 
Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисида миллий ҳисоботни тақдим этади. 

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling