Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти


Download 1.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/49
Sana21.11.2023
Hajmi1.09 Mb.
#1792724
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49
Bog'liq
Маъруза матни

Экологик экспертиза – атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, 
табиий ресурслардан самарали фойдаланиш ѐки жамиятнинг экологик 
хавфсизлигини таъминлаш талабларига ҳўжалик юрғизиш фаолияти ва унинг 
ишлаб чиқариш натижалари жавоб бера олишини махсус ваколатланган 
давлат органлари томонидан олиб бориладиган алохида бир назорат.
Экологик экспертиза деганда режалаштирилаѐтган ѐки амалга 
оширилаѐтган ҳўжалик ва бошқа хил фаолиятнинг экологик талабларга 
мувофиқлигини белгилаш ҳамда экологик экспертиза объектини руѐбга 
чиқариш мумкинлигини аниқлаш тушунилади. Экологик экспертиза давлат, 
давлат санитар ва жамоат экологик экспертизаси, шунингдек, экологик аудит 
тарзида амалга оширилади. 
Давлат экологик экспертизаси (ДЭЭ) - ҳўжалик ѐки бошқа турдаги 
бажарилаѐтган ѐки бажарилиши мўлжалланган тадбирларнинг экологик 
хавфлилик даражасини аниқлаш, уларнинг табиат муҳофазаси талабларига 
мос келишини баҳолаш ва лойиҳадаги табиатни муҳофаза қилишга 
қаратилган тадбирларни етарлилигини аниқлаш учун ўтқазилади. ДЭЭси 
соҳасидаги маҳсус ваколатли давлат органи Ўзбекистон Республикаси 
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат
кумитаси: - давлат экологик экспертизасини ташкил этади ва ўтказади; 
давлат ҳамда жамоат экологик экспертизаси, шунингдек, экологик аудит 
бўйича норматив-техник ва йўриқнома-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқади 
ва тасдиқлайди; давлат экологик экспертизасини ўтказишга экспертлар ва 
мутахассисларни жалб қилади. 


Экологик экспертизани асосий принциплари ва мазмуни
Экологик экспертиза ўтқазилишининг зарурияти Ўз Рнинг Конституцияси 
ҳамда ―Табиатни муҳофаза қилиш‖ ва ―Экологик экспертиза‖ тўғрисидаги 
қонунлари билан белгиланган. Бу қонунлар ва хужжатларни талабларига 
барча объектлар ва ҳужжатлар албатта экологик экспертизадан ўтқазилиши 
шарт. 

Download 1.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling