Мавзу - 2: “БИОСФЕРА ТЎҒРИСИДАГИ ТАЪЛИМОТ”
Режа:
1.
Биосфера
тушунчаси, таркиби ва чегаралари.
2.
Биомасса тушунчаси.
3.
Табиатдаги моддалар алмашинуви ва уларни аҳамияти
4.
Академик В.И.Вернадский таълимоти
Биосфера тушунчаси, таркиби ва чегаралари. Биосфера юнонча
суз бўлиб ―биос‖ хаѐт, сфера -шар сўзидан олинган бўлиб фанга биринчи
маротаба австриялик геолог олим Э.Зюсс томонидан киритилган.
Унинг
фикрига кўра биосфера – тирик организмлар яшайдиган ерни кобигини
англатади. Ҳозирги вақтда эса биосферани куйидагича таърифласа бўлади:
Биосфера –
Тирик организмлар яшайдиган, унинг таъсирида тинмай
ўзгарадиган ер ҳаѐт кобигининг бир кисмидир.
Ердаги барча
биогеоценозларнинг йигиндиси биосферани хосил қилади. Биосферанинг энг
кичик бирлиги биогеоценозлар ҳисобланади.
Акад. В.И.Вернадский биосферани куйидагича таърифлайди:
Биосфера - ернинг Тирик организмлар ва биоген чукинди тог жинслари
таркалган кисмидир. Унинг тушунчасига кўра биосферага ҳозирги вақтда
факатгина ернинг кобигида таркалган Тирик
организмлар кириб колмай
балки унинг таркибига кадимги даврларда организмлар иштирокида хосил
бўлган литосферанинг бир кисми хам киради. Шунинг учун хам биосферани
2 кисмига: необиосфера ва палебиосферага ажратилади.
Кейинги маълумотларга караганда биосферанинг
юкориги чегараси
денгиз сатхиданг 22 км баландликкача. А.Тухтаевда эса 12-17 км
баландликкача деб курсатилади. Куйи чегараси эса дуне океанларининг
тубигача, ер юзасидан 6-7 км жой ҳисобга олинади.
Биосферанинг чегаралари куйидагича: