Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти
“Экологик мониторинг” фанини мақсади ва вазифалари
Download 1.09 Mb. Pdf ko'rish
|
Маъруза матни
“Экологик мониторинг” фанини мақсади ва вазифалари.
Мақсади: экологик хафсизликни бошқариш тизимларини ўз вақтида ишончли ахборотлар билан таъминлашдир. Вазифаси: Мақсаддан келиб чиқадиган асосий вазифалар эса мунтазам кўзатиш ва назорат қилиш зарурлиги кўзатиш тизилмаси, ахборотлар тизимидан тегишли хулосалар чиқариш, ахборотлар тизимидан тегишли хулосалар чиқариш ва мантиқий фикрга келишдан иборат. ―Экологик мониторинг ‖ фани қуйидаги вазифаларни ечишни ҳам ўз олдига қўяди: – антропоген таъсир манбаларини кўзатиш; - антропоген таъсир омилларини кўзатиш; – антропоген омиллар таъсирида табиий муҳит ва унда рўй берадиган жараѐнларни кўзатиш; – табиий муҳитнинг ҳақиқий ҳолатини баҳолаш; – антропоген омиллар таъсирида табиий муҳитдаги тадрижий ўзгаришларни башоратлаш ва табиий ҳолатнинг башоратларини баҳолаш. Ушбу вазифаларни ечиш учун қуйидаги ахборотлар тизими лозим : – газ ҳолатидаги иссиқлик чиқиндиларининг антропоген манбалари тўғрисидаги маълумотлар (қуввати, жойлашиш ўрни ва бошқалар); – ифлословчи моддаларнинг кўчиб юриши (атмосферада, сув муҳитида); – моддаларнинг қайта тақсимланишининг ландшафт-геокимѐвий жараѐнлари, ифлословчи моддалар миграцияси. Ҳозирги кунга келиб, инсоният олдида турган бир қатор оламшумул муаммолар қаторида экологик мониторинг ҳам асосий ўринни эгаллайди. ―Табиат-жамият-хўжалик‖ тизимидаги барқарорликка зарар етиши атроф- муҳит табиий ҳолатида сезиларли нохуш ўзгаришларни келтириб чиқармоқда. Экологик муаммолар оқибати, уларнинг асоратлари инсон ҳаѐтига, мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиѐтига борган сари ѐмон таъсир кўрсатмоқда. Чунки инсон табиатнинг ривожланиш қонуниятларини чуқур, илмий тарзда эгалламай, унга ўз билганича таъсир этиб, унинг бойликлари ―беҳисоблигига‖ ишонади ва ўзини ундан кучли ҳис этади. Экологик муаммоларни бартараф этишнинг ягона йўли биосфера бойликларидан оқилона фойдаланиш ҳамда экологик хавфсизликни бартараф этиш чораларини излашдир. Бунинг учун атроф муҳит экологик ҳолатини махсус кўзатиш назорат қилиш, баҳолаш ва башоратлаш, яъни экологик мониторингни жорий этишдир. Рус академиги И.П. Герасимов таъбири билан айтганда ―Мониторинг-замонанинг муҳим ижтимоий буюртмасидир‖. Download 1.09 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling