Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва меллиорация институти


Фанини ўргатиш натижасида ҳосил бўладиган билим, малака ва кўникмалар


Download 162 Kb.
bet2/4
Sana16.10.2023
Hajmi162 Kb.
#1704612
1   2   3   4
Bog'liq
Силлабус

Фанини ўргатиш натижасида ҳосил бўладиган билим, малака ва кўникмалар:

  • замонавий “Иқтисодиёт назарияси”фанининг назарий асослари, ютуқлари ва улардан амалиётда фойдаланиш истиқболлари ҳақида;

  • “Иқтисодиёт назарияси”фаннинг мазмуни ва таснифи ҳақида;

  • «Иқтисодиёт назарияси» ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида талаба:

  • иқтисодиёт назарияси асосларини;

  • миллий иқтисодиётнинг амал қилиши ва ривожланиши қонуниятларини; макроиқтисодий даражадаги вазиятларни;

  • иқтисодий жараёнларнинг амал қилиш хусусиятларини билиши;

  • талаба иқтисодий ҳодиса ва жараёнларни таҳлил қилиш усулларини қўллаш;

  • иқтисодий қонунларни, илмий тушунчаларни (категорияларни),

  • иқтисодий муаммолар бўйича ечимлар қабул қилиш кўникмаларига эга бўлиши;

  • талаба иқтисодий жараёнларни таҳлил қилиш ва хулоса чиқариш; иқтисодий муаммоларини ҳал этиш учун зарур бўлган маълумотлар тўплаш ва улардан фойдаланиш малакаларига эга бўлиши керак.







Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни

«Иқтисодиёт назарияси» фани талабаларда илмий дунёқараш ва иқтисодий тафаккурни, жамиятнинг иқтисодий асосини тушуниш, объектив иқтисодий қонун ва жараёнларга онгли муносабатда бўлиш кўникмасини шакллантиради. Барча амалий иқтисодий фанларнинг назарий-услубий асослари тўғрисида билим ҳосил қилади. Шунга кўра, фаннинг ижтимоий ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва бошқаришдаги ўрни муҳим ҳисобланади.






Фанни ўқитишдаги янги педагогик ва ахборот технологиялари

Ўқув жараёни билан боглик таълим сифатини белгиловчи холатлар куйидагилар: юкори илмий-педагогик даражада дарс бериш, муаммоли маърузалар укиш, дарсларни савол-жавоб тарзида кизикарли ташкил қилиш, илгор педагогик технологиялардан ва мулътимедиа воситаларидан фойдаланиш, тингловчиларни ундайдиган, уйлантирадиган муаммоларни улар олдига куйиш, талабчанлик, тингловчилар билан индивидуал ишлаш, эркин мулокот юритишга, илмий изланишга жалб қилиш.
Мавзуларни ўтишда “инсерт”, “блиц-сўров”, “кластер”, “ақлий ҳужум” каби усул ва техникалардан кенг фойдаланилади. Амалий машғулот дарсларида “зиг-заг”, “гуруҳ бўлиб ишлаш”, “инсерт” каби педагогик технологиялардан фойдаланилади.





Download 162 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling