Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти
Фермер хўжалигининг лизингга олинган (ТТЗ-80.11) трактори учун
Download 0.82 Mb. Pdf ko'rish
|
lizing munosabatlari samaradorligini oshirish jollari ozqishloqxozhalikmashlizing kompaniyasi andizhon viloyati filiali materiallari asosida
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жами: 100034550 28753900 159936 20247 22781080 48 319 387
- Ҳуқуқий қисм
Фермер хўжалигининг лизингга олинган (ТТЗ-80.11) трактори учун
лизинг даврида (7 йил) лизинг бўйича қилган харажати ва трактордан фойдаланиб олган фойдаси ҳисоблаш жадвали 21 Лизинг даври Й и лли к жа м и д аром ад , сўм Й и лли к а грот ехн и к та д б и рла р ха ра жа ти , сўм С у ғурт а м ук оф от и н и тўла ш ха ра жа ти , с ўм Д ав ла т ра қ ам и б елги си , те хн и к п ас п орт оли ш в а те хн и к к ўри к д ан ўт к аз и ш ха ра жа ти , с ўм (А в ан с в а) й и лли к ли зи н г т ўлов и н и т ўла ш ха ра жа ти , с ўм Й и лли к ол и н га н с оф д аром ад , с ў м ( 7гр= 2гр -3гр - 4гр -5гр -6гр ) 1 2 3 4 5 6 7 1-чи йил (2822400) 3 331048 3 855 283 14 290 650 4 107 700 159 936 14 283* 2-чи йил 14 290 650 4 107 700 - 994** 3 171 112 7 010 844 3-чи йил 14 290 650 4 107 700 - 994 3 011 176 7 170 780 4-чи йил 14 290 650 4 107 700 - 994 2 851 240 7 330 716 5-чи йил 14 290 650 4 107 700 - 994 2 691 304 7 490 652 6-чи йил 14 290 650 4 107 700 - 994 2 531 368 7 650 588 7-чи йил 14 290 650 4 107 700 - 994 2 371432 7 810 524 Жами: 100034550 28753900 159936 20247 22781080 48 319 387 * лизингга олинган трактор учун давлат рақами белгиси ва техник паспорт олиш ҳамда уни техник кўрикдан ўтказиш харажатлари Республика Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 6 январдаги 8-сонли “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Машина ва асбоб-ускуналарнинг техникавий ҳолатини назорат қилиш давлат бош инспекцияси тўғрисидаги Низом”ни тасдиқлаш ҳақидаги қарорининг 2-иловаси билан белгиланган коэффициентлар асосида 2007 йилнинг январь ойидаги иш ҳақининг энг кам миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланган. ** лизингга олинган трактор учун юқорида қайд этилган тартибда ҳисобланган йиллик техник кўрикдан ўтказиш харажатлари. Демак, фермер хўжалигининг лизингга олинган “ТТЗ-80.11” русумли чопиқ тракторидан фойдаланиш натижасида 7 йиллик лизинг муддати мобайнидан оладиган жами соф даромад суммаси ∑СД1-7йй (Л) = 48 319 387 сўмни ташкил этади. 21 Муаллиф томонидан тузилди. 49 Ҳуқуқий қисм Ўзбекистон мустақилликка эришган дастлабки йилларда бозор муносабатларининг шаклланиш жараёнида лизинг тушунчаси фуқаролик ҳуқуқий муносабатларида қўлланилмас эди. Бозор муносабатлари ривожланиши ва унинг ҳуқуқий асослари такомиллашиб бориши натижасида 1995-1996 йилларда қабул қилинган Фуқаролик кодексига (ФК) дастлаб ижара муносабатларининг алоҳида тури сифатида “Лизинг (молия ижараси)” номли алоҳида бўлим киритилди. ФКнинг 587-моддасида биринчи марта “лизинг шартномаси” ва “лизинг тушунчаси”га қуйидагича таъриф берилди: “Лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади” 22 . Лизинг–ишлаб чиқариш корхоналари асосий фондларининг асосий қийматини айланма маблағ шаклида тезроқ ва қисқа муддатларда қайтаришга кўмаклашади. Бунда лизинг берувчи пул маблағларини лизинг объектига ишончли жойлаштириш имкониятига эга бўлади. Натижада, лизинг берувчи жойлаштирган маблағлари эвазига лизинг тўловлари тариқасида даромад олса, лизинг олувчи ишлаб чиқариш ва бошқа фаолият учун зарур бўлган ашёлардан - фойдаланади. Одатда, лизинг олувчи лизингга олинган мол-мулкни сотиб олиши ҳам мумкин. Франция ва Бельгияда ижара муддати тугагандан кейин лизинг объектини сотиб олиш лизинг шартномасининг мажбурий шарти ҳисобланса, Англияда бунинг акси, АҚШда эса, биздаги сингари тарафлар келишувига кўра ҳал қилинади. Шуниси эътиборлики, бошқа ривожланган мамлакатлардаги сингари, республикамизда ҳам лизинг операциялари 22 Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси , -Тошкент: Адолат, 2003. -477 б. 50 иштирокчиларига солиқ бўйича қатор имтиёзлар берилган бўлиб, бундай ёндашув лизинг муносабатларининг ривожига ижобий таъсир кўрсатади. Жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб ва бозор муносабатларининг ривожланиши натижасида лизинг фаолиятини янада кенгайтириш, унинг қонуний асосларини такомиллаштириш таъқазо этилади. Шунинг учун лизинг муносабатларини тартибга солишни янада такомиллаштириш учун 1999 йилнинг 14 апрелида Ўзбекистон Республикасининг “Лизинг тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Мазкур қонуннинг 2 -моддасига асосан “Лизинг (молиявий ижаралар)ни ижара муносабатларининг алоҳида тури сифатида белгилайди, бунда бир тараф (лизинг берувчи) иккинчи тарафнинг (лизинг олувчининг) топшириғига биноан учинчи тарафдан (сотувчидан) ҳақ эвазига 12 ойдан ошадиган муддатда эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг шартномасида белгиланган шартларда бериб қўйиш мақсадида мол -мулкни (лизинг объектини) олади” 23 . Мазкур таърифдан кўринадики, лизингда ижаранинг умумий аломатлари - ижарага олинадиган мол-мулкни бериб қўйиш, шартномага ҳақ тўланиши, лизинг олувчининг мол-мулкка вақтинчалик эгалик қилиши ва ундан фойдаланиши, шунингдек фақат лизинг учун хос бўлган аломатлар - шартнома субъектларининг (лизинг берувчи, лизинг олувчи, сотувчи) албатта иштирок этиши, шартнома муносабатлари мажмуининг мавжудлиги, уни лизингга бериш учун лизинг берувчи томонидан лизинг объекти махсус сотиб олиниши керак. Таърифдан шу нарса ҳам кўринадики, қонунда лизинг шартномасининг энг кам муддати 12 ойдан кўп муддатга белгиланган. Айни вақтда унда лизинг шартномасин инг энг юқори муддати чекланмаган. Лизинг битими лизинг олувчининг буюртмасидан бошланади ва шунинг учун ҳам лизинг берувчи лизинг олувчи томонидан белгилаб берилган аниқ турдаги лизинг объектини аниқ сотувчидан сотиб олиши зарур бўлади. 23 Ўзбекистон Республикасининг "Лизинг тўғрисида"ги қонуни, -1999 йил 14 апрель. 51 Қонун, лизингни лизинг берувчи томонидан лизинг объектини ўз маблағи ва (ёки) жалб қилинган маблағлар ҳисобига сотиб олиниши ва уни лизинг олувчига лизинг шартномаси бўйича берилишини инвестиция фаолият тури сифатида белгилайди. Шу тариқа, республикамизда биринчидан, лизин г (молиявий ижара) инвестиция фаолиятининг бир тури сифатида белгиланди, бу эса унинг иқтисодий моҳиятини анча аниқ акс эттиради. Чунки лизинг кредитлар ҳисобига молиялаш ва асосий воситаларга инвестицияларнинг бошқа турлари билан бир қаторда корхонанинг капитал қўйилмаларини киритиш усулларидан бири ҳисобланади. Иккинчидан, лизинг операцияларини молиялаш учун лизинг берувчилар нафақат ўзларининг, балки қарз маблағларини ҳам ишлатиш имкониятига эга бўладилар. Ўзбекистонда ҳар қандай истеъмол қилинмайдиган ашёлар, шу жумладан корхоналар, мулкий мажмуалар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун фойдаланиладиган бошқа кўчар ва кўчмас мулклар лизинг объекти бўлиши мумкин. Лекин, қонунда белгиланишича хом ашё, ёқилғи, озиқ -овқат маҳсулотлари лизинг объекти бўла олмайди, чунки, бу ашёлар бир ишлаб чиқариш жараёнида тўлиқ истеъмол қилинади ва уларга нисбатан мулк ҳуқуқини сақлаш мумкин эмас. Ер участкалари ва бошқа табиий объектлардан, шунингдек лизинг объекти сифатида эркин муомаладан чиқарилган ёки муомалада бўлиши чекланган мол-мулк турларидан фойдаланиш ҳам таъқиқланган. Лизинг объекти предметидан ер участкалари ва бошқа табиий ресурсларнинг чиқарилиши уларнинг ижараси ўзига хос хусусиятларга эга бўлган махсус қонунлар орқали тартибга солиниши билан изоҳланади. Лизинг объектининг қонунда ҳам, Фуқаролик кодексида ҳам берилган таърифлари лизинг учун хос бўлган янги аломатни киритади – бу лизинг олувчи томонидан лизинг объектини фақат тадбиркорлик фаолия тида 52 фойдаланишини назарда тутади. Айни шунда лизингнинг кейинчалик сотиб олинадиган ва кредитга харид қилинадиган ижарадан принципиал фарқларидан бири намоён бўлади. Лизингда фақат бизнес, тадбиркорлик фаолияти молияланади, бу эса қўшимча иш жойларини яратади, давлат бюджетига солиқлар кўринишида тушумларни кўпайтиради ва мамлакат иқтисодиётининг умумий ривожланишига ёрдам беради. Масалан, шахсий фойдаланиш учун автомобилни лизингга олиб бўлмайди, лекин тадбиркорлик фаолияти турларидан бири бўлган такси хизматини ташкил этиш учун эса хоҳлаган миқдордаги автомобилларни лизингга олиш мумкин. Қонунда, лизинг объекти лизинг олувчининг кредити (қарзи) ҳисобига харид қилинган тақдирда, аниқ лизинг объектига нисбатан лизинг берувчининг кредитори ва лизинг олувчи бир шахс тимсолида иш кўриши тақиқланган. Шу тариқа, мисол учун банк лизинг берувчига кредит бериши, сўнгра бу кредит ҳисобига сотиб олинган мол-мулкни лизингга олиши мумкин эмас. Қонунга кўра лизинг берувчи, лизинг олувчи ва сотувчи лизинг субъектлари ҳисобланади. Лизинг берувчи, лизинг олувчи ва сотувчи бўлиб ҳам жисмоний, ҳам юридик шахслар чиқиши мумкин. Айни вақтда жисмоний шахслар томонидан лизинг фаолиятини ҳам амалга ошириш учун “Хусусий тадбиркорлик тўғрисида Низом”га мувофиқ уларнинг хусусий тадбиркор мақомига эга бўлишлари талаб этилишини қайд этиб ўтиш лозим. Лизингнинг асосий хусусиятлари яна шундан иборатки, лизингга фойдаланиш учун илгари ишлатилган (ёки аввал фойдаланишда бўлган) ускуна эмас, балки лизинг берувчи томонидан фақат лизингга бериш мақсадида харид қилинган янги ускуна топширилади. Лизинг шартномаси предметини ташкил қилувчи мол-мулкнинг истеъмол қилинмаслиги ижаранинг барча шаклларига хосдир, у лизинг муносабатларининг узоқ муддатли бўлишини таъминлайди, шартномага ижара муддати тугагандан сўнг ижарачи томонидан ижарага олинган мол- 53 мулкни сотиб олиш тўғрисидаги шартларни киритиш имконини беради. Айни вақтда лизинг жараёнининг, ускуналарини узоқроқ муддатга ижарага олиш учун тузиладиган бошқа ижара турларидан ва тўлов шартлари хусусиятларидан бир қанча фарқлари мавжуд. Одатда лизинг чоғида ускуналарни ижарага бериш муддати бу ускуналардан самарали фойдаланиш, яъни тўла амортизация муддатига яқинлашади. Шу давр давомида шартномани тарафлардан бирортаси ҳам бекор қила олмайди. Лизинг тўловларининг умумий суммаси мол-мулк қийматидан, унинг харид нархидан ортиқ бўлади. Тўловнинг мол -мулк қийматидан ортиқча қисми лизинг берувчининг фойдасини ташкил этади. Лизинг шартномасида тарафлар ўртасида ҳуқуқлар ва мажбуриятлар ижара шартномасидагига нисбатан бошқача тақсимланади. Чунончи, умумий қоидага кўра мол-мулкнинг тасодифан бузилиши, нобуд бўлиши хатари, агар қонунларда ва шартномада ўзга ҳол назарда тутилмаган бўлса, мол -мулк эгаси зиммасига тушади. 24 Молиявий ижара (лизинг) шартномасида ижарага берилган мол- мулкнинг эгаси ижарага берувчи ҳисобланади. Лекин, агар лизинг шартномасида ўзга ҳол назарда тутилмаган бўлса, ижарага олинган мол - мулкнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан бузилиши учун ижарачи ижарага олинган мол-мулк ўзига берилган пайтдан бошлаб жавобгар бўлади. 25 Яна бир хусусияти лизинг шартномасида мулк ижараси шартномасининг бошқа турларидан фарқли равишда учта субъект: лизинг берувчи, лизинг олувчи ва ишлаб чиқарувчи иштирок этади. Лизинг берувчи мулкни бўлажак лизинг олувчидан сотиб олган тақдирда (қайтарма лизинг) ёхуд лизинг берувчи келажакда мол -мулкни ишлаб чиқарувчига лизинг бўйича топшириш учун ундан шу мол -мулкни сотиб олиш мақсадида уни маблағ билан таъминлаган тақдирда бир 24 Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, -Тошкент: Адолат, 2003, -175-модда. 25 Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, -Тошкент: Адолат, -593-модда. 54 шахснинг ўзи ҳам лизинг олувчи, ҳам ишлаб чиқ арувчи бўлишига йўл қўйилади. ФКнинг 589-моддасига мувофиқ лизинг берувчи деганда, лизинг шартномасига мувофиқ ўз мулкини (ўзига мулк қилиб олинган мулкни) фойдаланишга берувчи шахс тушунилади. Молия ижарасини тартибга солишда лизинг муносабатларида лизинг берувчининг тутган алоҳида ўрнини эътиборга олган ФКнинг 587-моддасидан маълумки, лизинг берувчининг асосий мажбурияти ижарага олинадиган мулкни лизинг олувчининг тошириғига биноан танлаш ҳамда бу мулкни ўз маблағи ҳисобидан сотиб олиш ва лизинг олувчига маълум ҳақ эвазига фойдаланиш ва эгалик қилиш учун лизингга топширишдан иборат. Лизинг шартномасига кўра, эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг объектини оладиган шахс лизинг олувчи деб ҳисобланади. Лизинг олувчи лизинг объектидан тадбиркорлик фаолияти учунгина фойдаланади. Лизинг муносабатларида ишлаб чиқарувчи ҳам иштирок этиб, лизинг объектини бевосита ўзи ишлаб чиқаради ва сотади. Лизинг шартномасида белгиланган шартларга кўра, ишлаб чиқарувчи тўғридан -тўғри лизинг берувчи билан муносабатда бўлади. Молиявий ижара шартномасининг шартлари лизинг тури билан белгиланади. Амалиётда лизингнинг учта асосий тури учрайди: оператив, молиявий ва қайтарма лизинг. Фуқаролик кодексида лизинг турлари тўғрисида қоидалар йўқ. Оператив лизинг ўз моҳиятига кўра айнан ижаранинг ўзи бўлганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 2002 йил 13 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 447 -II-сонли Қонунга мувофиқ амалдаги қонунчилик меъёрларидан чиқариб ташланди. “Молиявий лизинг” тушунчаси эса “тўғридан-тўғри лизинг” тушунчаси билан алмаштирилди. Тўғридан -тўғри лизинг турининг ўзига хос хусусияти шуки, ижара муддати одатда ускунанинг хизмат муддатига яқинлашади. Ижара 55 муддати тугаганидан сўнг лизинг шартномаси шартларига мувофиқ ижарачи ускунани сотиб олиб, ўз мулкига айлантириши, янада имтиёзли шартлар билан шартномани янгилаши ёки ускунани ижарага берувчига қайтариши мумкин. Қайтарма лизинг ўз моҳиятига кўра , уч субъект (ишлаб чиқарувчи, лизинг берувчи, лизинг олувчи) муносабатларини эмас, балки сўнгги иккитасининг муносабатларидан иборат бўлади. У шуниси билан ажралиб турадики, ускунанинг эгаси уни лизинг компаниясига сотади ва сўнгра ўзи мазкур ускунани лизингга олади. Ускунанинг биринчи эгаси мазкур ускунананинг қийматини тўла-тўкис олади, бу маблағдан ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун фойдаланиш ёки бошқа зарур нарсаларни харид қилиш имкониятига эга бўлади. Лизинг берувчи ҳам зарар кўрмайди, чунки унинг маблағи муомилада бўлади ва унга лизинг тўловлари тарзида фоизи билан қайтиб келади. Лизингни амалга оширилиши муддатига қараб қисқа муддатли (1,5 йилгача), ўрта муддатли (1,5 йилдан 3 йилгача) ва узоқ муддатли (3 йилдан зиёд) лизинг турларига бўлиш мумкин. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling