Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти


“Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компанияси Андижон вилояти


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/21
Sana28.01.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1134982
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
lizing munosabatlari samaradorligini oshirish jollari ozqishloqxozhalikmashlizing kompaniyasi andizhon viloyati filiali materiallari asosida

“Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компанияси Андижон вилояти
филиалининг ташкилий-иқтисодий таснифи
Андижон вилояти Фарғона водийсининг шимоли-шарқида жойлашган
бўлиб, умумий ер майдони 430,3 минг гектарни ташкил этади. Жануби-
шарқий ва шимоли-шарқда Қирғизистон Республикаси билан, ғарб томондан
қўшни Фаргона вилояти билан ва шимол томондан Наманган вилояти билан
чегарадошдир.
Андижон вилояти асосан адир олди текисликларига жойлашаган
бўлиб, бу текисликларни нишаби Сирдарёга қараб пасайиб боради.
Вилоятдаги мавжуд экин майдонлари суғориладиган ерлардан иборатдир.
Иқлим шароити
Андижон вилоятининг иқлими қишнинг қаттиқ совуғи ва ёзнинг
иссиқлиги ҳамда узоқ давом этиши билан ажралиб туради. Иссиқ давр йил
давомида 200-250 кундан иборат бўлиб, айрим кунлари ҳаво харорати
40
0
-45
0
даражага етади.
Ўтган 2009 йилда ўртача ҳаво харорати 14,1
0
даражани ва йиллик ёғин
миқдори 248,7 мм ни ташкил этди.
Тупроқ таркиби
Андижон вилояти асосан адир олди текисликларига жойлашганлиги
сабабли экин майдонларидаги тупроқларнинг таркиби ҳар хил. Адирлар
орлиқларидаги майдонлар енгил тупроқлардан иборат бўлиб, умумий
майдонга нисбатан 19,4 % ни, паст текисликларда эса асосан оғир тупроқлар
бўлиб, улар умумий майдоннинг 77,5 % ни, Марказий Фарғона ерларида
ўзлаштирилган майдонлар қумлоқ тупроқлардан иборат бўлиб, 2,8 % ни ва
дарё бўйларидаги тошлоқ тупроқлар 0,3 % ни ташкил этади.
Вилоятимиз тупроқлари сульфат – хлоридли зонага кириб, қуруқ
қолдиқни 60 – 80 % ни сульфат тузлари ташкил қилади.


8
Суғориладиган ер майдони
Вилоятнинг суғориладиган ер майдони 2009 йилда вилоят ер тузиш
бошқармасининг маълумотига асосан 281,1 минг гектарни ташкил этди.
Жумладан қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ер майдони
273,6 минг
гектардан иборат. Экин майдонларининг 102,7 минг гектарини пахта,
83,7 минг гектарини буғдой ва бошқа қишлоқ хўжалик экинлари ташкил
этди.
Сувдан фойдаланиш.
Вилоятнинг асосий сув манбалари:
1) Қорадарё (қор ва музликлар ҳисобига туйинади)
2) Норин дарёси: КФК ва КАК (музликлар ҳисобига)
3) Оқ буйра ва Аравонсой (музликлар ҳисобига)
4) Майлисой ва Тентаксой (фақат кор ҳисобига)
5) Булоқ, сизот, артезиан қудуқлар ва тик қудуқ сувлари.
Сув лимитидан фойдаланиш:
Ўтган 2009-йил суғориш мавсуми учун умумий белгиланган сув
лимити 2 млрд. 20 млн. м
3
бўлиб, шундан суғоришга 1 млрд. 800 млн.м
3
.
Ҳақиқатда суғориш учун сарфланган сув 1 млрд. 930,7 млн.м
3
ёки лимитга
нисбатан 107 фоизни ташкил этди. Вилоят бўйича бир гектар комплекс
майдонга берилган сув миқдори режадаги 9,9 минг м
3
ўрнига амалда
6,33 минг м
3
сув берилди. Бир гектар пахта майдонига 7,04 минг м
3
миқдорда, бир гектар ғалла майдонига 6,54 минг м
3
миқдорда сув берилди.
Андижон сув омборида вегетация мавсуми олдидан 1-апрелда
688,1
млн.м
3
миқдорда сув жамғарилган б ўлиб, 1-октябрга келиб
905,3 млн м
3
ни ташкил қилди.
Сув ресурсларидан унумли фойдаланиш ҳамда сувдан фойдаланиш
самарадорлигини ошириш мақсадида тунги суғоришни текшириш ва
жойларда амалий ёрдам кўрсатиш мақс адида махсус гуруҳлар ташкил
қилинди. Ҳавза бошқармаси, Ирригация тизимлари, туманлар ва сувдан
фойдаланувчилар бўйича сувдан фойдаланиш режалари ишлаб чиқилди,


9
чекланган сув лимитлари тақсимланиб, сув етказиб бериш бўйича
шартномалар тузилди. Сув ҳисобини юритиш учун вазирликнинг 2003-
йилдаги 24 ноябрдаги 210-буйруғи асосида олди-берди журналлари жорий
қилиниб,
ҳар куни икки маҳалдан вакиллар томонидан имзоланиб
келинмоқда.
“Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компанияси
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги
486-сонли қарори асосида ташкил этилган бўлиб, ўз фаолиятини Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сонли
қарори билан тасдиқланган “ТАРТИБ” асосида юритади.
Компаниянинг асосий вазифаси – қишлоқ хўжалик маҳсулотлари
ишлаб чиқарувчилар ва уларга хизмат кўрсатувчи корхоналарга қишлоқ
хўжалик техникаларини лизингга етказиб беришдан иборат(1-чизма).
Республиканинг барча вилоят марказлари ва
Қорақалпоғистон
Республикасида Компаниянинг 13 та ҳудудий филиаллари ва 1 та шўъба
корхонаси фаолият кўрсатмоқда.

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling