Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти


-расм Ўзбекистонда 2005-2011 йилларда лизинг операциялари ҳажмининг


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/21
Sana28.01.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1134982
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21
Bog'liq
lizing munosabatlari samaradorligini oshirish jollari ozqishloqxozhalikmashlizing kompaniyasi andizhon viloyati filiali materiallari asosida

1-расм
Ўзбекистонда 2005-2011 йилларда лизинг операциялари ҳажмининг
ўсиш динамикаси
4. Агросаноат мажмуида лизинг муносабатлари самарадорлигини
ошириш йўллари
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил
24 мартдаги “Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг
муҳим йўналишлари тўғрисида”ги ва 2003 йил 27 октябрдаги “2004 -2006
йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш тўғрисида”ги Фармонлари
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил
5 январдаги “Қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига
айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2003 йил 30 октябрдаги “2004-
2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини
амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2004 йил 24 декабрдаги
“2005-2007-йилларда 
фермер 
хўжаликларини 
жадал 
ривожлантириш
тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ, қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни
чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишларидан бири сифатида 2004-2007


31
йилларда жами 1394 та, шундан 2004 йилда 284 та, 2005 йилда 406 та, 2006
йилда 370 та ва 2007 йилда 334 та зарар кўриб ишлаётган, паст рентабелли ва
истиқболсиз ширкат хўжаликларини фермер хўжаликларига айлантириш
белгиланган эди. Ўтган йиллар мобайнида ширкат хўжаликлари тугатилиб,
мамлакатимиз бўйича 214400 тадан ортиқ фермер хўжаликларининг ташкил
этилганлиги, ҳукуматимиз томонидан бу соҳада изчил иқтисодий сиёсат
олиб борилаётганлигининг натижасидир.
Ҳукумат томонидан қишлоқ хўжалик корхоналарининг, шу жумладан
фермер хўжаликларининг техникага бўлган эҳтиёжининг юқори эканлиги,
айни вақтда уларнинг тўлов қобилияти даражаси етарли эмаслиги ҳисобга
олиниб, махсус қарор асосида тракторлар ва ўрим йиғим техникаларини
лизингга олишда хўжаликлар учун бир қатор имтиёзлар яратиб берилди.
Бунга, лизинг муддатининг 7 йил эканлиги, техника
қийматининг
15 фоизлик қисмини олдиндан тўлаб берилиши ва йиллик лизинг маржаси
фоизининг миқдори Марказий банк
қайта моли ялаш ставкасининг
50 фоизидан ошмаслиги каби имтиёзларни киритиш мумкин. Натижада,
фермер хўжаликлари томонидан лизингга техника олиш йилдан йилга ортиб
борди. Масалан, 2000 йилда фермерлар томонидан 6 дона, 2001 йилда эса
735 дона техникалар лизингга олинган бўлса, 2006 йилда 3693 дона, 2007
йилда эса 4770 донадан ортиқ техникалар лизингга олинди.
Фақат “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” компанияси орқали лизингга
техника олган фермерларнинг умумий сони 15 мингдан ортиқдир. Компания
томонидан 2003-2005 йилларда лизингга берилган қишлоқ хўжалиги
техникаларининг умумий ҳажмида ҳам фермер хўжаликларининг лизингга
олиш бўйича улушлари ортиб бормоқда. Масалан, мазкур компания
томонидан 
2003 
йилда 
лизингга 
берилган
қишлоқ
хўжалиги
техникаларининг умумий ҳажмида фермер хўжаликларининг улуши 18,0
фоизни ташкил этган бўлса, бу миқдор 2004 йилда 51,7 фоизни, 2005 йилда
63,3 фоизни, 2006 йилда 80 фоизни, 2007 йилда эса 90 фоизни ташкил этди.


32
Республикамиз бўйича фермер хўжаликлари сонининг йилдан йилга
кўпайиб бориши ва уларнинг ширкатларга нисбатан самарали фаолият
юритиши натижасида молиявий ҳолатининг тезкор суръатлар билан
яхшиланиши кутилмоқда ва бу, табиий равишда фермерларнинг қишлоқ
хўжалик техникаларини лизингга олишга нисбатан бўлган молиявий
таъминланган талабини ошишига олиб келади. Бу эса, ўз навбатида
республикамиздаги қишлоқ хўжалиги соҳаси билан бевосита алоқадор
бўлган ташкилотлар, мутахассислар ва олимлар олдига бир
қатор
муаммоларни ҳал этиш вазифасини қўймоқда. Бунга, 2008 -2010 йилларда
республика бўйича фермер хўжаликларининг умумий сонини қанчага етиши
прогнозидан келиб чиққан ҳолда, уларнинг қишлоқ хўжалиги техникаларини
лизингга олишга нисбатан бўлган молиявий таъминланган талабини қандай
бўлиши, қайси турдаги қишлоқ хўжалиг и техникаларига талабнинг энг
юқори бўлиши, ишлаб чиқарувчи заводларнинг техникага бўлган талабни
қондиришга қанчалик тайёрлиги ва лизинг соҳасини молиялаштириш учун
қанча маблағлар зарур бўлиши киради.
2-расм

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling