33
Қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган таркибий ўзгаришлар
туфайли
мамалакатимизда 2012 йилгача бўлган ва ундан кейинги даврларда ҳам
фермерлик жараёнининг муттасил ривожланиши кутилмоқда. Шу боис,
ушбу ишда қишлоқ хўжалигига (шу жумладан, фермер хўжаликларига)
хизмат кўрсатувчи тармоқлардан бири ҳисобланган “қишлоқ хўжалиги
техникаси лизинги” соҳаси иқтисодий моҳиятини чуқурроқ тадқиқ этиш ва
лизинг жараёнлари самарадорлигини аниқлашнинг
назарий асосларини
яратишга баҳоли қудрат ҳаракат қилинди . Ўзбекистонда лизинг фаолиятини
қўллаб қувватлаш учун қатор солиқ имтиёзлари берилган.
Лизингни иқтисодий моҳияти ва лизинг жараёнлари самарадорлигини
аниқлашнинг назарий асослари муаммолари билан шуғулланишган
Т.Акрамов,
В.Горемыкин,
Ю.Гиргорьев,
С.Ғуломов,
Д.Ғозибеков,
А.Иброҳимов,
О.Собиров,
М.Лещенко,
И.Киселев,
А.Мўминов,
А.Москаленко ва А.Шпилько каби иқтисодчи
олимларнинг илмий
асарларида лизинг амалиётининг тезлаштирилган амортизация ва солиқ
имтиёзларига боғлиқлиги
ҳамда
қишлоқ
хўжалиги техникаларидан
фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўллари бўйича
муаммолар кенг
ёритилган.
Лекин, мазкур олимларнинг асарларида “қишлоқ хўжалиги техникаси
лизинги” соҳасини иқтисодий моҳияти чуқурроқ тадқиқ этилмаган ва айнан
қишлоқ
хўжалиги
соҳасида
лизинг
жараёнлари
самарадорлигини
аниқлашнинг назарий асослари яратилмаган.
Иқтисод
фанлари доктори, профессор Д.Ғозибековнинг таъкидлашича,
агар лизинг фаолияти тадбиркорларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини
қондириш
имкониятини яхшиласа, кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш
учун шароитни таъминласа, бозорни зарур товарлар билан тўлдирса ва товар
ишлаб чиқариш миқёсини кўпайтириш орқали бюджет тушумларини
оширса, бу фаолият самарали ҳисобланади.