Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти


Ўзбекистонда лизинг фаолиятини ривожлантириш учун берилган


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/21
Sana28.01.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1134982
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21
Bog'liq
lizing munosabatlari samaradorligini oshirish jollari ozqishloqxozhalikmashlizing kompaniyasi andizhon viloyati filiali materiallari asosida

Ўзбекистонда лизинг фаолиятини ривожлантириш учун берилган
солиқ имтиёзлари
Қуйидагилар солиқ ва божхона тўловидан озод этилган:

Шунингдек, лизинг олувчининг солиқ ундириладиган даромад
базаси лизинг фоизлари суммасига камайтирилади.
Аристотел ўзининг “Риторика” асарида шундай фикрни баён этади:
“Бойлик – буюмга эгаликда эмас, балки ундан қандай фойдаланишдадир”. Бу
асарда у фойда олиш учун бирон-бир мулкка эгалик қилиш жуда ҳам шарт
эмас, фақат ундан фойдаланиш
ҳуқуқига эга бўлиш
ва самарали
фойдаланишнинг кифоя қилиниши асослаб берилади
18
.
Таниқли 
иқтисодчи 
олим 
Д.Ғозибеков 
лизингнинг 
иқтисодий
моҳиятини қуйидаги ибора билан ифода этади: “Бойлик, мол-мулкка эгалик
қилишдан эмас, балки ундан фойдаланишдан иборат бўлади”
19
.
Лизингнинг иқтисодий моҳияти бўйича юқорида берилган назарий
хулосаларга тўлиқ қўшилган ҳолда Ўзбекистон шароитида қишлоқ хўжалиги
техникаси лизинги соҳаси иқтисодий моҳиятига қуйидагича таъриф беришни
тавсия этамиз:
“Лизинг тизимининг иқтисодий моҳияти – бу мулкдан фойдаланиш, у
орқали фойда олиш ва мулкка эгалик қилиш йўлида мулкни сотувчи, мулкка
эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлиш асосида ва бошқа шахсга фойдаланишга
бериш мақсадида уни сотиб олувчи ва мазкур мулкдан фойдаланувчи
18
Д.Ғ. Ғозибеков, О.Ш. Собиров, А.Г. Мўминов, О.М. Қулжонов “Лизинг муносабатлари назарияси
ва амалиёти” -Тошкент: Фан ва технология, 2004. -6 б.
19
Д.Ғ. Ғозибеков, О.Ш. Собиров, А.Г. Мўминов, О.М. Қулжонов “Лизинг муносабатлари назарияси
ва амалиёти” -Тошкент: Фан ва технология, 2004. -66 б.


35
иқтисодий манфаатларининг ўзаро тўқнашиши ҳамда бу манфаатларнинг
ўзаро келишув асосида бирлашиши ва амалга оширилишидир”.
Лизинг, ушбу жараённинг қатнашчилари бўлган лизинг объектининг
сотувчиси, лизинг берувчи, лизинг олувчи ва лизингни қарз (ёки кредит)
маблағлари билан молиялаштирувчи ҳисобланган банк муассасаси (ёки
махсус Жамғарма) учун ҳам самарали фаолият тури ҳисобланади. Лизинг
жараёни қатнашчиларининг ҳар бири учун лизингни самарасини қайд этиб
ўтамиз. Лизингни қарз (ёки кредит) маблағлари билан молиялаштирувчи
банк муассасаси (ёки махсус Жамғарма) қуйидаги самара ва қулайликларга
эга бўлади:
- лизинг берувчига берилган қарз (ёки кредит) маблағига йиллик устама
фоизи қўйиш орқали даромад олади;
- қарз (ёки кредит) маблағини доимий синалган мижозга бериш
имкониятига эга бўлади;
- қарз (ёки кредит) маблағини қайтарилиши риски минумим даражага
туширилган бўлади, чунки, лизинг берувчининг мулки ҳисобланган лизинг
объекти кредитни қайтарилиши кафолати сифатида гаровга қўйилган
бўлади;
-
қарз (ёки кредит) маблағини
қишлоқ
хўжалиги корхон асига
ажратилганига нисбатан, уни лизинг компаниясига ажратилганлиги
ишончлироқдир;
- қарз (ёки кредит) маблағига йиллик устама фоизи қўйиш орқали
олинган даромад ҚҚС солиғидан озод қилинган.
Лизинг жараёнининг амалга оширилишида лизинг объектининг
сотувчиси қуйидаги самара ва қулайликларга эга бўлади:
- маҳсулотни тўлиқ нархда сотади ва сотилган маҳсулотга пул
тўланмаслиги риски деярли йўқолади;
- сотувдан тушган тушумни оборотга тезда киритиш, яъни ишлаб
чиқариш ҳажмини кўпайтириш имкониятига эга бўлади;


36
- катта миқдордаги маҳсулотни тезда сотиш орқали ишлаб чиқариш
циклини тезлаштириш имкониятига эга бўлади;
- маҳсулот сотиш ҳажмининг ошиши ҳисобига ишлаб чиқариш ҳажми
ва меҳнат унумдорлиги ошади;
- мижозни (лизинг олувчини) лизинг берувчи излаб топиши ҳи собига
сотувчининг маркетинг фаолияти кенгаяди, яъни мижозлари сони ошади;
-
сотилган лизинг объекти учун эҳтиёт қисмлар ва бутловчи
маҳсулотларга талаб ошади;
- маҳсулотни лизинг орқали харид қилиш имконияти пайдо бўлишининг
ўзи уни реклама қилишни энг қу дратли воситасидир;
- ўзидаги мавжуд технологик жиҳозни лизинг берувчига сотишдан
тушган маблағлар ҳисобига ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва маҳсулот
сифатини яхшилаш имкониятига эга бўлгани ҳолда, ушбу технологик
жиҳоздан фойдаланишни давом эттиради (қайтар ма лизингда).
Лизинг жараёнининг амалга оширилишида лизинг берувчи қуйидаги
самара ва қулайликларга эга бўлади:
- лизингга берилган лизинг объекти қийматига йиллик устама фоизи
(лизинг маржаси) қўйиш орқали даромад олади;
- лизинг орқали олинган даромад ҚҚ С ва даромад солиғидан озод
қилинган;
- лизинг объекти мулк солиғидан озод қилинган;
- амалдаги қонунчилик меъёрларига мувофиқ лизинг объектининг
суғуртаси учун лизинг олувчи жавобгар ҳисобланади.
Лизинг жараёнининг амалга оширилишида лизинг олувчи ҳисобланган
қишлоқ хўжалиги корхонаси қуйидаги самара ва қулайликларга эга бўлади:
- лизинг тўловларининг аста-секинлик билан бир неча йил мобайнида
амалга оширилиши натижасида лизинг объекти ўзи учун маблағ ишлаб
топади, яъни техникадан фойдаланиш натижасида топилган фойданинг бир
қисми лизинг тўловларини қоплаш учун йўналтирилади;


37
- лизинг олувчи ўз айланма маблағларидан самарали фойдаланиш
имкониятига эга бўлади, яъни техникани сотиб олишга нисбатан уни
лизингга олиш натижасида тежалган маблағни бошқа харажатла р (ёнилғи-
мойлаш материаллари, минерал ўғит ва бошқаларни сотиб олиш)га
ишлатади;
- лизинг шартномаси муддати мобайнида инфляция жараёни туфайли
нарх ўзгариши техника қиймати ва лизинг шартномасининг умумий суммаси
миқдорига таъсир этмайди;
- лизинг орқали машина-трактор паркини тезроқ янгилаш имконияти
ортади;
- хўжаликда лизингга олинган техникадан фойдаланиш ҳисобига қўл
меҳнати камаяди ва меҳнат унумдорлиги ортади;
- хўжаликда лизингга олинган техникадан фойдаланиш ҳисобига МТП
томонидан кўрсатиладиган механизация хизматларига эҳтиёж камаяди ва
ушбу хизмат тури учун бундан кейин МТПга пул тўланмаслиги ҳисобига
харажатлар камаяди;
- харажат камайиши ҳисобига маҳсулот таннархи пасаяди;
- лизингга олинган техникадан ўз вақтида фойдаланиш ва агротехник
тадбирларни ўз вақтида ва етарли даражада ўтказиш имкониятига эга бўлиш
ҳисобига ҳосилдорлик ортади;
- лизингга олинган техника билан ҳақ эвазига бошқа хўжаликларга
механизация хизматини кўрсатиш орқали қўшимча даромад ишлаб топиш
имконияти пайдо бўлади;
-
харажатларни 
камайиши, 
маҳсулот 
таннархини 
пасайиши,
ҳосилдорликни ортиши ва қўшимча маблағ ишлаб топилиши ҳисобига
умумий даромад ортади ва хўжаликнинг молиявий ҳолати мустаҳкамланади;
-
молиявий
ҳолатнинг мустаҳкамланиши келгуси даврда ишлаб
чиқариш ҳажмлари ни кенгайтиришга замин яратади;
- лизинг муддати тугаганидан кейин мулкка эга бўлиш имконияти пайдо
бўлади;


38
- лизинг тўловлари учун ҚҚС солиғи тўланмайди.
Лизинг жараёни амалга оширилишини рағбатлантириш, лизинг
субъектлари фаолиятини солиқ
имтиёзлари,
ҳуқ уқий ҳамда бошқа
масалаларда қўллаб-қувватлаш орқали давлат ҳам қуйидаги бир қатор
ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни ҳал этиш имкониятига эга бўлади:
- лизинг туфайли ишлаб чиқариш ҳажмларининг ортиши ҳисобига янги
иш ўринлари яратилади, яъни аҳолини иш билан таъминланганлик даражаси
ортади;
- меҳнат унумдорлигини ортиши ва харажатларни камайиши ҳисобига
ишчилар (аҳоли)ни шахсий даромади ортади;
- мамлакатда ишлаб чиқариш ускуналари паркини лизинг асосида
замонавий ускуналар билан янгилаш
ҳисобига маҳсулотл ар сифати
яхшиланади;
- эски ишлаб чиқариш ускуналар паркини лизинг асосида замонавий
тежамкор (энергия ва ресурсларни кам истеъмол қиладиган) ускуналар
билан янгилаш ҳисобига ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархи (ва
провардида сотув нархи) пасаяди;
- мамлакатда янги ускуна ёрдамида ва янги технологиялар асосида
ишлаб чиқариладиган товарлар ўз сифати ва нархи бўйича жаҳон бозорида
рақобатбардош маҳсулотга айланади ва бу мамлакат экспорт салоҳиятининг
ортишига олиб келади;
- лизингга техника олувчилар кўпаяди, яъни мамлакатда тадбиркорлик
ривожланади;
- лизинг туфайли барча лизинг олувчилар ва лизинг объектини сотувчи
(ишлаб чиқарувчи)ларида маҳсулот ишлаб чиқаришни ўсишига эришилиши,
лизинг берувчи компанияларда лизинг хизматлари кўрсатилиши ва банк (ёки
махсус жамғарма)ларда қарз (кредит) бериш хизматлари ҳажмининг ўсиши
мамлакат бўйича ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажмининг ўсишига, яъни
мамлакатни иқтисодий ривожланиш даражасини кўтарилишига олиб келади.


39
Маълумки, лизингни амалга оширилиши бўйича амалда қилинган
харажатларни ҳисобга олмасдан туриб уни самарадорлигини аниқлаб
бўлмайди. Ушбу ишда қишлоқ хўжалиги техникаси лизинги соҳаси бўйича
лизинг берилган қишлоқ хўжалик техникаларининг ҳудудлар бўйича
тақсимланиши 2- жадвалда келтирилган.
Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 13 декабрда қабул қилинган
447-II-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига
ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни асосида
Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган “Лизинг
тўғрисида”ги Қонунига бир қатор ўзгартиришлар киритилди, жумладан
унинг 22-моддаси (“Лизинг тўловлари”) янгича таҳрирда қабул қилинди:
4-расм.

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling