Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти


 Лизинг тизими орқали хизматлар кўрсатиш


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/21
Sana28.01.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1134982
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
lizing munosabatlari samaradorligini oshirish jollari ozqishloqxozhalikmashlizing kompaniyasi andizhon viloyati filiali materiallari asosida

2. Лизинг тизими орқали хизматлар кўрсатиш
турларини таснифлаш
Таҳлиллар кўрсатишича, республика лизинг бозорида 2011 йилда жами
85 та ташкилот, шундан 46 та лизинг компаниялари, 21 та тижорат банклари
ва 4 та кредит уюшмаси ва 14 та бошқа ташкилотлар лизинг фаолияти билан
шуғулланган. 
Мазкур 
молиявий 
ташкилотлар 
томонидан 
лизинг
хизматларини кўрсатишда ҳар хил шакл ва тизимлар қўлланилмоқда ва бу
тизимлар бизнингча қуйидагилар билан ўзаро фарқланади:

Лизингга бериладиган асосий воситаларнинг турлари бўйича:
- технологик ускуна (техника)ларнинг барча турларини лизингга бериш;
- маълум бир, олдиндан белгилаб берилган компания ёки фирма
(завод)ларнинг ишлаб чиқарган технологик ускуна (техника)ларинигина
лизингга бериш;
- маълум бир, олдиндан белгилаб берилган турдаги технологик ускуна
(техника)ларинигина лизингга бериш;
-
фақат ички бозорда ишлаб
чиқарилган технологик ускуна
(техника)ларинигина лизингга бериш;
-
фақат 
четдан 
сотиб 
олинадиган 
технологик 
ускуна
(техника)ларинигина лизингга бериш;
- фақат махсус воситалар (кўчмас мулк ёки дастурий маҳсулот)ни
лизингга бериш.


18

Лизинг олувчиларнинг мулкчилик шакли, корхонанинг фаолият тури
ва ҳажмига қўйиладиган талаблар бўйича:
- барча турдаги хўжалик юритувчи субъектларга лизингга бериш
амалиётидан фойдаланиш;
- фақат маълум бир тармоққа тегишли корхоналарга лизингга бериш
амалиётидан фойдаланиш;
- фақат кичик бизнес субъектларига техника ва технологияларни
лизингга бериш;
- устав жамғармасида давлат улуши бўлмаган корхоналарга лизингга
бериш;
- фақат қишлоқ хўжалиги корхоналари ва уларга хизмат кўрсатувчи
ташкилотларга техникаларни лизингга бериш;
- устав жамғармасидаги давлат улуши 25 фоиздан ошмайдиган
корхоналарга лизингга бериш.

Лизинг бериш муддати бўйича:
- қисқа муддатли (1,5 йилгача); ўрта муддатли (1,5 йилдан 3 йилгача) ва
узоқ муддатли (3 йилдан 10 йилгача) лизинг турларига бўлинади.

Лизинг объектининг қиймати бўйича:
- кам қийматли - 0,5 млн. сўмдан 3,0 млн. сўмгача бўлган ускуна ва
техникалар лизинги;
- ўртача қийматли - 3,0 млн. сўмдан 20,0 млн. сўмгача бўлган ускуна ва
техникалар лизинги;
- юқори қийматли - 20,0 млн. сўмдан 100,0 млн. сўмгача бўлган ускуна
ва техникалар лизинги;
- ўта юқори қийматли - 100,0 млн сўмдан юқори қийматга эга бўлган
ускуна ва техникалар лизинги;

Лизинг шартномаси бўйича лизинг тўловларининг қайси валюта
курсида тўланиши бўйича:


19
- миллий валютада; миллий валютада, чет эл валютасининг тўлов
кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгилаб
берилган курси бўйича.

Лизинг объектининг қийматига нисбатан бўнак тўлаш бўйича:
- 3 ойлик лизинг тўловларини бўнак сифатида тўлаш талаб этиладиган
лизинг операциялари;
- лизинг объекти қийматининг 15 фоиздан 50 фоизгача қисмини тўлаш
талаб этиладиган лизинг операциялари;
- бўнак тўлаш талаб этилмайдиган лизинг операциялари.

Лизинг шартномаси бўйича таъминот берилишини талаб этишнинг
миқдори бўйича:
- лизинг объекти қийматининг 30 фоизигача миқдордаги таъминот талаб
этадиган лизинг операциялари;
- лизинг объекти қийматининг 50 фоизигача миқдордаги таъминот талаб
этадиган лизинг операциялари;
- лизинг объекти қийматининг 100 фоизигача миқдордаги таъминот
талаб этадиган лизинг операциялари;
- лизинг объекти қийматининг 120 фоизигача миқдордаги таъминот
талаб этадиган лизинг операциялари.

Лизинг шартномаси бўйича берилиши талаб этиладиган таъминотнинг
тури бўйича:
- мол-мулкни гаровга қўйиш орқали таъминот талабини бажарадиган
лизинг операциялари;
- пул маблағлари ёки қимматбаҳо қоғозларни гаровга қўйиш орқали
таъминот талабини бажарадиган лизинг операциялари;
- кафиллик берувчи ташкилотлардан кафиллик шартномасини тақдим
этиш орқали таъминот талабини бажарадиган лизинг операциялари.

Лизинг объектининг суғурта қилдирилиши бўйича:


20
- лизинг олувчининг маблағи ҳисобидан суғурта қилдирилишини талаб
этадиган лизинг операциялари;
- лизинг берувчининг маблағи ҳисобидан суғурта қилдирилишини талаб
этадиган лизинг операциялари;
- суғурта қилдиришни талаб этилмайдиган лизинг операциялари.

Лизинг шартномаси бўйича йиллик лизинг маржаси фоизининг
ставкаси бўйича:
- лизинг олувчи ва лизинг берувчи ўртасидаги келишувга биноан маржа
белгиланадиган лизинг операциялари;
-
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
қайта молиялаш
ставкасининг 50 фоизигача маржа белгиланадиган лизинг операциялари;
- Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкаси
даражасида маржа белгиланадиган лизинг операциялари.

Лизинг тўловларининг амалга оширилиши даврийлиги бўйича:
- ҳар ойда; ҳар чоракда; ҳар олти ойда; келишувга кўра аралаш
даврийлик асосида тўловлар амалга ошириладиган.

Лизинг олувчидан воситачилик йиғимларининг ундирилиши бўйича:
- воситачилик йиғимлари ундириладиган ва ундирилмайдиган лизинг
операциялари.

Лизинг объектини ва унинг сотувчисини танлаш бўйича:
-
лизинг олувчи томонидан танланадиган ва лизингга берувчи
томонидан танланадиган лизинг операциялари.
Лизинг шартлари 2-чизмада келтирилган.
Юқорида баён этилг ан таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, лизинг
хизматини кўрсатиш тизимини барчани қониқтириши мумкин бўлган ёки
барча учун баробар бўлган тизимга айлантириш мумкин эмас. Лекин, шунга
қарамасдан, республикада ҳукуматнинг махсус қарори асосида фермер
хўжаликлари учун анча қулай имкониятлар берадиган лизинг хизматини
кўрсатиш тизими яратилиши мақсадга мувофиқ.


21
2-чизма.


Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling