Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация институти
-чизма. Компаниянинг асосий мижозлари
Download 0.82 Mb. Pdf ko'rish
|
lizing munosabatlari samaradorligini oshirish jollari ozqishloqxozhalikmashlizing kompaniyasi andizhon viloyati filiali materiallari asosida
- Bu sahifa navigatsiya:
- Компаниянинг 2012 йил учун белгиланган устувор йўналишлари
1-чизма. Компаниянинг асосий мижозлари
Компания республика қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғининг маҳаллий ва қўшма корхоналарида ишлаб чиқарилган 38 турдаги қишлоқ 10 хўжалик техникаларини қишлоқ хўжалигига лизинг асосида етказиб бермоқда. Ҳозирги вақтда Компания томонидан лизинг асосида техника етказиб берилган хўжаликлар сони 25 мингдан, лизинг асосида етказиб берилган техникалар сони 37 минг 500 донадан ошди. Амалга оширилган операциялар бўйича лизинг портфели 300 млрд сўмдан ортиқни ташкил этади. Компания томонидан лизинг олувчиларга қуйидаги консалтинг хизматлари кўрсатилмоқда: лизинг қонунчилиги, лизингга техникалар олиш тартиби ва лизинг шартномасини тузиш бўйича ҳуқуқий ёрдам; лизинг соҳасида бухгалтерия ҳисоб -китобини юритиш бўйича маслаҳатлар; лизингга техника олиш учун “Бизнес режа” тузиш тартиби бўйича амалий ёрдам; жойларда лизинг фаолиятини тушунтириш бўйича лизинг олувчилар иштирокида давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказиш; лизингга олинаётган қишлоқ хўжалик техникалари ва уларнинг техник кўрсаткичлари тўғрисида реклама буклетлари тарқатиш. Компаниянинг 2012 йил учун белгиланган устувор йўналишлари: 2012 йил учун белгиланган прогноз кўрсаткичлари ижросини таъминлаш; лизинг тўловларидан бўлган қарздорликни кескин камайтиришга эришиш; юқори қувватли тракторлар ва ем -хашак ўриш техникаларини лизингга бериш ҳажмларини янада кўпайтириш; Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сонли қарори билан тасдиқланган “Техникаларни лизингга бериш тартиби”ни янада такомиллаштириш бўйича таклиф тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш; 11 кадрлар сифат таркибини яхшилаш ва малакасини ошириш; “Мустаҳкам оила йили” Давлат дастури ижросини амалга ошириш; ҳудудий филиаллар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш. “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компанияси Андижон филиали Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 47-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги” Қонунининг 8-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 2 ноябрдаги 424-сонли “Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалик техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги “ қарорининг 8-банди, “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компанияси Уставининг 1.9-моддасига мувофиқ ҳамда компания кузатув кенгашининг 2000 йил 7 ноябрдаги 10-сонли мажлис баёни асосида ташкил этилди ва ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари, бошқа қонуности ҳужжатлари, комапниянинг Устави ва меъёрий ҳужжатлари ҳамда Низом асосида амалга оширади. Филиал, Андижон вилояти ҳудудида қишлоқ хўжалик техникаларига бўлган талаблар бўйича маркетинг изланишлари олиб бориш, буюртмаларни шакллантириш, қишлоқ хўжалик корхоналарига лизинг шартномаси асосида тракторлар ва бошқа қишлоқ хўжалик техникаларини етказиб бериш ва бошқа маслаларда Компания вазифалари ва фаолиятини бажарилишини ташкил этиш мақсадида тузилди. "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" компанияси Андидон филиалига қуйидаги функциялар юкланди: - "Ўзагромашсервис" уюшмаси машина-трактор паркларининг ҳудудий бирлашмалари, муқобил машина-трактор парклари, қишлоқ хўжалиги кооперативлари ва фермер хўжаликларининг "Ўзқишлоқхўжаликмаш - холдинг" холдинг компанияси корхоналарида ишлаб чиқариладиган қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб бериш юзасидан берилган буюртмаларини умумлаштириш; 12 - жамғарманинг кафолат хатлари билан тасдиқланган молиявий манбалар асосида "Ўзқишлоқх ўжаликмаш-холдинг" компанияси корхоналарида қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш юзасидан буюртмаларни жойлаштириш; - жойлаштирилган буюртмаларга мувофиқ ишлаб чиқариладиган қишлоқ хўжалиги техникаси учун ўз вақтида аванслар тўлаш ва узил -кесил ҳисоб-китоб қилиш; - лизинг шартномалари тузиш ва қишлоқ хўжалиги техникасини машина-трактор паркларига, қишлоқ хўжалиги кооперативларига ва фермер хўжаликларига лизингга бериш; - лизинг шартномалари бўйича тўловларнинг ўз вақтида тушишини назорат қилиш. Ушбу қарорнинг муҳим аҳамияти шундан иборатки, у қишлоқ хўжалик техникаларини лизинг асосида етказиб беришнинг хуқуқий, ташкилий, молиявий, иқтисодий ва инфратузилмавий масалаларини ечиб берди ва “Ўзқишлоқхўжаликмаш -холдинг” холдинг компанияси томонидан ишлаб чиқа рилган қишлоқ хўжалик техникасини лизингга олиш тиртиби” 2 ни белгилаб берди. "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" лизинг компаниясига машина -трактор парклари ҳудудий бирлашмалари, муқобил машина -трактор парклари, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлар) ва фермер хўжаликлари билан лизинг шартномалари тузишда: - лизинг олувчиларга техникани фақат лизингнинг бутун даври учун олинаётган техника бўйича мулкий таваккалчиликлар суғурта полиси мавжуд бўлгандагина бериш; - лизинг компания даромади (маржаси)нинг имтиёзли ставкаси Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизидан юқори бўлмаслигини таъминлаш; 2 Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами / -Тошкент: 2000, -№11, Республика Адлия вазирлиги. 13 - лизинг муддатини 7 йилдан иборат бўлишини назарда тутиш вазифаси юклатилди. Ушбу қарорда лизингга олинган қишлоқ хўжалиги техникасининг бузилишида айбдор бўлган лизинг олувчиларнинг белгиланган тартибда жиноий жавобгарликка тортишгача бўлган даражада жавоб беришлари ҳамда машина-трактор парклари ҳудудий бирлашмаси, муқобил машина - трактор парки, фермер хўжалиги томонидан жадвалда назарда тутилган лизинг тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда "Пахта -банк" томонидан лизинг эгасининг ҳисоб рақамига сўзсиз бажарилиши керак бўлган тўлов талабномаларини қўйилиши белгилаб қўйилди. 2002 йил 28 августда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Лизинг фаолиятини ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора - тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Мазкур Фармонга мувофиқ, иқтисодиёт тармоқларини, хусусан кичик бизнесни замонавий технология ускуналари билан жиҳозлашда, шунингдек мамлакатимизнинг ишлаб чиқарувчил ари томонидан тайёрлаб чиқарилган асбоб-ускуна ва техникани сотишда лизинг фаолияти ролини ошириш мақсадида 2002 йилнинг 1 сентябридан бошлаб: - лизинг тўловлари - қўшилган қиймат солиғидан; лизингга бериш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган технология ускуналари - вакил банкнинг тегишли тасдиғи мавжуд бўлган тақдирда бож тўловидан ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилиниши; - лизинг оладиган хўжалик юритувчи субъектлар лизингга берилган мулкка солиқ тўлашдан лизинг шартномаси амал қил адиган муддатгача озод қилиниши; лизинг берувчини солиққа тортиш чоғида у лизингга бериш учун мулк харид қилишга олган кредитлар фоизи ҳамда белгиланган бошқа тўловларнинг суммаси унинг жами даромадидан чегириб ташланиши белгиланди 3 . 3 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами/ -Тошкент: Республика Адлия вазирлиги, №15-16, 2002, -118 б. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling