Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича маъруза


Биринчиси, ҳуқуқий бўшлиқларни тўлдириш


Download 49.26 Kb.
bet3/12
Sana01.04.2023
Hajmi49.26 Kb.
#1316265
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Маъруза намунавий конституция 23 03 2023

Биринчиси, ҳуқуқий бўшлиқларни тўлдириш мақсадида киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар.
Масалан, айбсизлик презумпциясига янада аниқлик киритилмоқда. Хусусан, Конституциямизнинг амалдаги 26-моддасида шахснинг иши судда кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмаслиги белгиланган бўлса, эндиликда (28-моддада) суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча у айбсиз ҳисобланиши мустаҳкамланмоқда.
Иккинчиси, соҳавий қонунларимизда мавжуд айрим нормалар ҳам Конституциявий мустаҳкамланмоқда.
Масалан, Жиноят кодексимизда ўлим жазосининг йўқлиги барчага аён. Шундай бўлсада, янгилананётган Конституциямизнинг 25-моддасида Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқланиши белгиланмоқда. Аслида, ушбу нормаларда инсоннинг асосий фундаментал ҳуқуқлари кўрсатилиб, улар албатта Конституцияда мустаҳкамланиши зарур. Қолаверса, бундай қоидаларни Конституцияга киритилиши билан уларнинг мақоми оширилади, эндиликда улар конституциявий норма бўлади ҳамда улардан воз кечиш ёки орқага қайтиш бўлмайди.
Учинчиси, Конституциямизга кўплаб концептуал янги нормалар киритилмоқда. Мисол учун, 20-моддада инсоннинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларда юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилиши кафолатланмоқда.
Тўртинчидан, Конституциямиз матнига лингвистик экспертиза хулосаси асосида таҳририй тузатишлар киритилмоқда. Бунда, лойиҳанинг муқаддимасидан тортиб ҳар бир моддасининг матни адабий тил, имло, услубий, грамматик ва орфография қоидаларига мос бўлиши, атамаларнинг тўғри қўлланилиши таъминланмоқда.


Ҳурматли тадбир иштирокчилари,
Рухсат берсангиз, энди бевосита Конституциямизга киритилаётан концептуал ўзгартишларга қисқача тўхталсам.
Биринчидан, Конституциямизнинг биринчи моддасидаёқ Ўзбекистон ижтимоий давлат деб эълон қилинмоқда. Давлатнинг ижтимоий мажбуриятларига оид нормалар қарийб уч бараварга ортмоқда.
Масалан, ҳар кимнинг уй-жойли бўлиш ҳуқуқи белгиланмоқда. Ушбу норманинг амал қилиши ҳар бир фуқаро, жумладан, ёш оилаларнинг ўз бошпанасига эга бўлишини таъминлаб, кишиларнинг ҳаётдан розилик даражасини оширади.

Download 49.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling