Ишлаб чиқаришдан иқтисодиётга.
► Сиёсат институтлари. Ҳокимиятга эга бўлиш муаммоларини қўйиш ва ҳал этиш усулларини белгиловчи меъёрлар мажмуи.
асосий элементлар (модерн): ҳаракатлар дастури; (мафкура); ислоҳот; ташкилот (партия); жамоатчиликнинг қўллаб-қувватлаши
постмодерн даврида виртуаллаштириш:
- ҳозир сиёсий ҳокимият учун кураш – бу ҳаракатлар дастурининг рақобати эмас, балки сиёсий имижларнинг курашидир;
- сиёсатчининг реал шахси ва фаолияти фақат “ахборот сабаби” сифатида керак холос;
- оммавий демократия институтларининг виртуаллаштирилиши – сайловлар, давлат, партиялар.
Бошқарувдан сиёсатга.
► Илм-фан институтлари. Ҳақиқатни очиш ва малака ошириш муаммоларининг ҳал этилишини таъминловчи меъёрлар мажмуи.
асосий элементлар (модерн): факт – сезги органлари томонидан қайд этиладиган нарсаларнинг ҳолати; кашфиёт – нарсаларнинг янгича ҳолатини аниқлаш; тадқиқот – фактларни йиғиш ва уларни бир тизимга солиш жараёни; билимга асосланганлик – фактлар«заҳираси»га эга бўлиш.
постмодерн даврида виртуаллаштириш:
- илм-фан бугунги кунда – бу ҳақиқатни излаш эмас, балки тил билан боғлиқ ўйинлар тури, моделларни манипуляция қилишдир;
- моддий эксперимент кўп ҳолларда реал воқеликда референтга эга бўлмаган моделларда тажриба ўтказишга алмашиляпти;
- фаровонликка мурожаатни молиявий самарадорликка мурожаат билан алмаштириш;
- илмийликнинг ҳақиқийликдан ажралиши;
- компетенцияни симуляция қилиш.
“Билимларни оширишдан” “илмийликка”
► Санъат институтлари. Бадиий қадриятларни яратиш ва сақлаш муаммоларини қўйиш ҳамда ҳал этиш усулларини белгиловчи меъёрлар мажмуи.
асосий элементлар (модерн): асар – буюм бўлиб, унинг ҳиссий идроки эзгуликдир; ижод – ўзига хос асарни яратиш; дид – ижодғидрок этиш қобилиятига эга бўлиш; бадиий йўналиш; тақдимот (кўргазма, спектакль) ва бошқалар.
постмодерн даврида виртуаллаштириш:
- “гўзалликни” турлича тушуниш
- цитата келтириш санъат тамойили сифатида
- асар яратиш PR–акциялар мажмуига айланади
Do'stlaringiz bilan baham: |