Ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти


Ижоддан “санъат билан шуғулланишга ”


Download 0.53 Mb.
bet15/38
Sana15.11.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1776208
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   38
Bog'liq
Копия СОЦИОЛОГИЯ МАЪРУЗА МАТНЛАРИ

Ижоддан “санъат билан шуғулланишга ”.
Ижтимоий институтларнинг турлари ва функциялари. Ҳар бир институт ўзига хос бўлган ижтимоий вазифани бажаради. Ушбу ижтимоий вазифаларнинг йиғиндисидан ижтимоий тизимнинг муайян кўриниши сифатидаги ижтимоий институтларнинг умумий ижтимоий вазифалари йиғилиб боради. Мазкур вазифалар турли-тумандир. Турли йўналишда фаолият юритувчи социологлар уларни таснифлашга, уларни тартибга солинган муайян тизим сифатида тасаввур қилишга уриниб кўришган. «Институтционал мактаб» унинг энг тўлиқ ва қизиқарли таснифини тақдим этади. Социология фанининг институтлаштириш мактаби вакиллари (С.Липсет; Д.Ландберг ва бошқ.) социал институтларнинг тўртта асосий вазифасини ажратади:
1) Жамият аъзоларини кўпайтириш. Оила ушбу вазифани бажарувчи асосий институт ҳисобланади, аммо унга давлат каби бошқа институтларнинг ҳам алоқаси бор.
2) Ижтимоийлашув – индивидларга ушбу жамиятда ўрнатилган хулқ-атвор ва фаолият усулларининг намуналарини бериш – оила, таълим, дин ва бошқа институтлар.
3) Ишлаб чиқариш ва тақсимлаш. Бошқарув ва назорат каби иқтисодий-ижтимоий институтлар томонидан таъминланади – ҳокимият органлари.
4) Бошқарув ва назорат вазифаси хулқ-атворнинг тегишли турларини амалга оширувчи ижтимоий меъёрлар ва кўрсатмалар тизими орқали амалга оширилади: ахлоқий ва ҳуқуқий меъёрлар, урф-одатлар, маъмурий қарорлар ва ҳоказо. Социал институтлар индивиднинг хулқ-атворини рағбатлар ва санкциялар тизими орқали бошқаради.


Қисқача хулосалар:
Президент И.Каримов изчил тадбиқ қилаётган концепцияга мувофиқ янги социал институтлар анъанавий социал институтларга мутлақо қарама-қарши қўйилмасдан, балки жамиятимизнинг ўтмиши, ҳозирги куни ва келажаги ворислигини таъминлашга хизмат қиладиган, жамиятдан бегоналашмаган, мамлакатимиз минтақасига мос келадиган социал институтлар фаолиятига йўл очиб берилмоқда. оила ва никоҳ муносабатлари нафақат эр-хотин ўртасидаги шахсий, балки ижтимоий, умумбашарий аҳамиятга ҳам эгадир. Оила социологияси моҳият эътибори билан шу умумбашарий аҳамиятга молик муаммони ҳал этиб боришдек, буюк вазифани бажаришга хизмат қилади.
Таълим социологиясининг ҳозирги шароитидаги асосий вазифаларидан бири ҳам, юқорида кўрсатилган муаммоларни эмпирик жиҳатдан тадқиқ қилиб, илмий-амалий ва назарий хулосалар чиқаришдан иборат. Кўриниб турибдики, ўзининг моҳият-эътибори билан ушбу масала фавқулотда давлат аҳамиятига эга бўлган масаладир. Меҳнат ва меҳнат муносабатлари билан боғлиқ бўлган гуруҳлар ўртасидаги фарқлар қандай бўлишига қараб, ижтимоий-иқтисодий тизимнинг стратегик моделини ажратиб ўрганиш мумкин.
Мустақил Ўзбекистонда динга миллий қадрият сифатида қаралиши халқ онгида ушбу ҳодисага нисбатан тўғри, ҳолис муносабатнинг шаклланишига замин бўлди.

Мавзу бўйича таянч атамалар:


Социал гуруҳ тушунчаси, унинг асосий белгилари. Социологияда социал гуруҳларга ажратиш мезонларининг хилма-хиллиги. Социал гуруҳ турлари: катта ва кичик, расмий ва норасмий, бирламчи ва иккиламчи, ингуруҳ ва аутгуруҳ, референт гуруҳлар ва бошқалар. Ғарб социологиясида кичик гуруҳлар назарияси: социометрия, гуруҳ ўзгарувчанлиги, психотерапевтик ва бошқалар социал гуруҳларнинг шаклланиши, ишлаши ва тараққий этиши қонунларини тушунтирувчи назариялар сифатида. Квазигуруҳлар. Қон-қариндошликка асосланган гуруҳлар: уруғ, қабила, қариндошлар, оила, элат, миллат. Оммани социологик ўрганиш.
Институтционал социология, социал институтлар, сиёсий институтлар, оила, Институционал мактаб, оила социал институт, оила таркиби, оилавий мафкура, оиланинг ижтимоий вазифаси, биологик кўпайиш, коммуникатив, регулятив функцияси, оила типи, ижтимоий-маданий, интегратив, реляцион, анъанавий социал институтлар, маданий социал институтлар, дин, санъат,адабиёт, таълим тизими, горизонтал ва вертикал социал мобиллик, интеллектуал мерос, ижтимоий хулқ-атвор, таълим устуворлиги, таълимнинг демократлашуви, иқтисодий гуруҳлар, оламий дин, усули қадимия, усули жадидия, ақидапарастлик, фуқаролик динлари, ислом маънавияти.



Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling