Ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти
Download 0.53 Mb.
|
Копия СОЦИОЛОГИЯ МАЪРУЗА МАТНЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тоталитар жамият
- Қисқача хулосалар
5. Постиндустриал жамият. У 3 босқичда юзага келади:
1) индустриал жамиятгача бўлган давр; 2) индустриал саноат жамияти даври; 3) постиндустриал жамият даври. Постиндустриал жамияти таълимотига кўра давлат монополистик капитализм ўрнини босади. Хизмат кўрсатиш соҳасида фан ва маорифга эътибор беради. Олим, мутахассис ролига юксак баҳо кўрсатилади. Синфларга муносабати, унинг ишлаб чиқаришга эгалигини инкор қилади. Жамиятни бошқариш олимлар ва мутахассислар қўлига ўтиши тарафдори. Социал тенгсизлик сақланиб қолишини эътироф этади. Жамиятнинг тузилиши қуйидагича: 1. Тоталитар жамият (лот. умумий, бутун, жамики) - авторитар шаклларидан бири. Жамият ҳаётининг барча соҳалари устидан ялпи назорат ўрнатилади. 2. Авторитар жамият (лот. бошловчи, асосчи, ижодкор, муаллиф) -демократик бўлмаган сиёсий режимга асосланган ёки сиёсий онгнинг авторитар шакли. Бу сиёсий ҳукмронлик қилишнинг ўта реакцион давлат тизими. Шахснинг диктаторлик элементлари билан уйғунлашиб кетади. 3. Демократик жамият (юнон. халқ ҳокимияти) - халқнинг ҳокимият манбаи эканлиги, давлат ишларини ҳал қилишда қатнашишини билдиради. Ижтимоий тузилма - жамиятнинг ижтимоий асосини ташкил қилади. Ҳозирги социологлар ва иқтисодчилар жамиятнинг қуйидаги кўринишларини татқиқ этмоқдалар: 1. Анъанавий жамият. 2. Индустриал жамият. 3. Постиндустриал жамият. Қисқача хулосалар: Социология тарихида жамият – ўз ижтимоий эҳтиёжларини қондирувчи кишилар бирлиги сифатида тушунилган. Шу билан бирга, жамият айрим ижтимоий бирликгина эмас, балки ижтимоий муносабатлар мажмуаси ҳамдир. Анъанавий жамиятда иқтисодий масалалар инсоннинг табиатга бевосита муносабати орқали ҳал қилинган бўлса, индустриал жамиятда инсон томонидан яратилган сунъий ишлаб чиқариш воситалари иқтисоднинг асосини ташкил этади. Шу боисдан ҳам бу жамият иқтисодий жамиятдир. У иқтисодий муносабатларни белгилайди. Ҳозирги иқтисодиёт ижтимоийлашиб бормоқда. Интеллектуал салоҳият асосий ўринга чиқиб бормоқда. Фуқаролик жамиятининг барқарорлигини таъминловчи шарт-шароитлар ҳам борки, уларсиз бу жамиятнинг институтлари ривожланмайди. Булар жумласига жамиятдаги ижтимоий қатламларнинг турлича манфаатларини ифода этувчи ривожланган ижтимоий структуралар мавжуд бўлиши лозимлиги киради. Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling