Ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти


Download 0.53 Mb.
bet3/38
Sana15.11.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1776208
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
Копия СОЦИОЛОГИЯ МАЪРУЗА МАТНЛАРИ

Қисқача хулосалар:
Социология бош мақсади- инсон ва унга алоқадор ижтимоий ташкилотларнинг ҳатти-ҳаракатларининг оқилона тарзда тушунтиришдир.
Социология – социал система(тизим)ларнинг ҳам глобал(умуман жамият), ҳам хусусий системалар сифатида ривожланиши ва амал қилиши қонуниятлари ҳақидаги фан. Эмпирик социология асримизнинг 20-йилларидан бошлаб социологиядаги етакчи мактаблардан бирига айланди.
Эмпирик социологияга бир қатор ўзига хос хусусиятлар тегишли бўлганлиги сабабли уни одатда мустақил оқим сифатида ажратиб кўрсатадилар.
Эмпирик социология бу билимнинг йирик бир соҳасидир. У ўзининг таркибида эмпирик методлар билан бир қаторда методология, маълумотлар таъминоти ва эмпирик маълумотларни қайта ишлаш тизимини ўзида мужассамлаштиради. Шу сабабли эмпирик тадқиқотлар одатда ҳар ҳил мутахассисликнинг тадқиқотчилари: психологлар, методологлар, математиклар жамоасининг ўзаро ҳамкорлиги остида ўтказилади.
Социология ижтимоий гуманитар фанлар иерархиясида энг юқори босқични эгаллайди. Фалсафа ва тарих билан биргаликда, у ижтимоий фанлар тизимининг умумметодологик негизини шакллантиради.


Мавзу бўйича таянч атамалар:
Ижтимоий норма, роль, мавқе, социологиянинг бош мақсади, жамоатчилик фикри социологияси, социологиянинг асосий тармоқлари, социологиянинг бошқа фанлар билан алоқаси, умумсоциологик назариялар, махсус назариялар, Ўзбекистонда социологиянинг объектлари, эмпирик тадқиқотлар, структура, позитив социология, предмет, тадқиқот объекти, таркибий тузилиши, ижтимоий, назарий ва эмпирик социология, махсус ва тармоқ йўналишлар, социал психология, тарих, фалсафа, микро ва макро социология.


Назорат саволлари:

  1. Социология фанининг вужудга келишида ижтимоий-иқтисодий, ғоявий-назарий шарт-шароитлар.

  2. Ғарб социологияси классикларининг ишларида социологиянинг объекти ва предмети муаммоси.

  3. Социологиянинг структураси ва унинг асосий таркибий қисмлари.

  4. Социологияда махсус ва тармоқ йўналишлар.

  5. Социология сўзининг маъноси; социологиянинг предмети.

  6. фалсафий таълимотлари

  7. Социология фанининг объекти ва предмети.

  8. Фанда структура тушунчаси ва унинг аҳамияти. Социология фанининг структураси.


Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling