Ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти


Download 0.53 Mb.
bet11/38
Sana15.11.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1776208
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   38
Bog'liq
Копия СОЦИОЛОГИЯ МАЪРУЗА МАТНЛАРИ

Социал институт – бу инсон фаолиятининг турли соҳаларини тартибга солувчи ва уларни роллар ва мавқелар тизимига киритувчи расмий ва норасмий қоидалар, меъёрлар тамойиллари, йўл-йўриқларнинг турғун мажмуидир. Шундай қилиб, биз социал институтни иккита усул ёрдамида ифодалашимиз мумкин: бир томондан меъёрлар йиғиндиси, иккинчи томондан – роллар ва мавқелар йиғиндиси. Юқорида қайд этилганлардан шуни хулоса қилиб айтиш мумкинки, ушбу иккита таъриф бир-бирига зид эмас, аксинча, улар бир-бирини тўлдиради ва битта ҳодисанинг турли томонларига урғу беради. Социал институт бутун жамият номидан ҳаракат қилади. Институционал алоқалар бир пайтнинг ўзида меъёрий ҳам ҳисобланади, чунки улар жамият томонидан ўз аъзоларининг у ёки бу эҳтиёжларини қондириш учун ўрнатилади. Социал институтнинг мазмуний ва расмий томонларини ажратиш мумкин. Мазмуний томондан социал институт у ёки бу ижтимоий мавқе эгалари хулқ-атвориининг андозалари тизими ҳисобланади. Расмий томондан социал институт аниқ ижтимоий вазифани бажариш учун моддий воситаларга эга бўлган шахсларнинг йиғиндиси сифатида қаралиши мумкин. Социал институтга қуйидаги белгилар хос:
1) у хулқ-атворнинг тўғри турларини белгиловчи ижтимоий меъёрлар ва йўл-йўриқларнинг тўплами сифатида мавжуд бўлади;
2) у жамият мафкураси ва қадриятлар тизими билан чамбарчас боғлиқ;
3) ҳаракатларнинг институционал турлари жамият томонидан назорат қилинади, институтнинг ўзи эса индивидларнинг хулқ-атворини назорат қилади;
4) социал институт зарур моддий воситалар ва заҳираларга эга бўлиб, улар туфайли институт асосида ётувчи меъёрлар ва йўл-йўриқлар у ёки бу даражада муваффақиятли бажарилади.
Ҳар бир социал институт:
1) ўз фаолиятининг маълум даражада аниқ шаклланган мақсадларига;
2) индивидларга белгиланган ижтимоий мавқе ва ролларнинг тўпламига;
3) индивидларнинг хулқ-атворини назорат қиладиган санкциялар тизимига;
4) эҳтиёжларни қондиришга йўналтирилган конкрет хусусий вазифаларга эга (исталган социал институт булардан ташқари доим яна бир вазифага эга бўлади – бу ҳаракат қилаётган индивидлар ўртасидаги ҳамжиҳатликни таъминлаш).
Социология биринчи навбатда:
1) жамиятнинг асосини ташкил этувчи эҳтиёжларни амалга ошириш (оила ва таълим институтлари);
2) моддий ҳаёт фаолиятни таъминлаш (иқтисодиёт институтлари);
3) ижтимоий гуруҳлар ва жамоаларнинг интеграцияси (сиёсий ва ҳуқуқий-давлат институтлари);
4) маънавий қадриятларни қувватлаш ва сақлаш (маданият институтлари) ҳамда бошқалар билан боғлиқ бош социал институтларнинг фаолияти билан қизиқади.
Ижтимоий ҳодисаларнинг тизимли-тузилмавий таҳлилида «социал институт» тушунчасига марказий ўрин берилади, у ижтимоий тизимнинг асосий мақсадлари ва эҳтиёжлари билан ўзаро муносабатда бўлиш орқали одамларнинг турли-туман ҳаракатларидан мавҳумлашган фаолиятнинг энг муҳим турлари ва ижтимоий муносабатларини умумлаштириш имкониятини кўзда тутади. Шу маънода социал институт ижтимоий ҳаётнинг алоҳида соҳаларидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи жамият ижтимоий тузилмасининг етакчи таркибий қисми сифатида ифодаланиши мумкин.

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling