Ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти


Институтлаштириш ва социал институтларнинг ривожланиши


Download 0.53 Mb.
bet12/38
Sana15.11.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1776208
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   38
Bog'liq
Копия СОЦИОЛОГИЯ МАЪРУЗА МАТНЛАРИ

Институтлаштириш ва социал институтларнинг ривожланиши. Социал институтлар ўзаро ижтимоий таъсирининг муҳим шакли ҳисобланади. Социал институтлар категорияси Б.Малиновский ва А.Радклифф-Браун томонидан батафсил ишлаб чиқилган: одамларнинг фаолияти муайян гуруҳлар томонидан амалга оширилади ҳамда муайян ахлоқий ва ҳуқуқий қоидалар бўйича бажарилади. Ушбу «мослашиш» институт дейилади. Ижтимоий ҳаётда институтлаштиришнинг ўрни ва роли социал институтларнинг ўрни ва роли билан белгиланади. Жамиятда институтлаштириш – бу шахснинг ҳаётдаги ижтимоийлашувининг ўзидир. Уларни жамият ҳаётининг йўллари тартибга солиниши, тўғриланиши кераклиги бирлаштириб туради. Социолог С.С.Фроловнинг фикрича, институтлаштириш – бу ўз-ўзидан юзага келадиган хулқ-атворнинг ўрнига келиши керак бўлган, жамиятда муайян ижтимоий меъёрларни ўрнатиш, ушбу жамият аъзоларининг мавқе ва ролларини белгилаш орқали бошқарилиши ва керакли йўлга йўналтирилиши лозим бўлган, олдиндан башорат қилинадиган хулқ-атвордир. У институтлаштириш босқичларини белгилаб берди:
1) юзага келган эҳтиёжни қондириш учун ташкиллаштирилган ҳаракатлар зарур;
2) барча учун умумий бўлган мақсадлар шакллантирилади;
3) ўзаро ижтимоий муносабатлар жараёнида муайян меъёр ва қоидалар вужудга келади;
4) шу қоида ва меъёрлар билан боғлиқ процедуралар юзага келади;
5) топилган меъёр ва қоидалар тасдиқланади, улар реал ҳаётда қўлланилади, яъни институтлаштириш жараёнининг ўзи содир бўлади;
6) белгиланган меъёрлар бажарилмаган тақдирда санкциялар белгиланади;
7) жамиятда институтнинг барча аъзоларига тегишли бўлган мавқе ва роллар пайдо бўлади.
С.С.Фролов, институтлаштириш жараёни якунланиши билан ўз қоида ва меъёрларига эга мавқели-ролли тузилма ўрнатилади, у кўпчиликнинг эҳтиёжини қондиради, - дейди. Бир қатор шартлар мавжуд бўлиб, уларни бажаришда ижтимоий институтларнинг тўғри ва муваффақиятли фаолият юритаётганини кўриш мумкин:
1) ҳар бир институт учун вазифалар ва мақсадлар аниқ белгиланиши шарт;
2) институт фаолияти институтлаштириш вазифаларини бажарувчи кишиларнинг шахсий манфаатларига боғлиқ бўлмаслиги керак (холис бўлиши лозим);
3) ҳар қандай институт гуруҳ олдида ўз позицияларини мустаҳкамлашга ва кўтаришга ҳаракат қилиши лозим;
4) барча социал институтларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш жуда муҳим.
Ушбу шартларнинг бажарилиши катта аҳамиятга эгадир, чунки социал институтлар қандай фаолият юритиши бутун ижтимоий ҳаётда акс этади. Агар институтга мисол бўладиган оилани кўриб чиқадиган бўлсак, бу қадимий институтлардан бири эканини биламиз, аммо у баъзида инқирозларни ҳам бошидан кечирган бўлса-да, ҳозир ҳам долзарб ҳисобланади. Оилани институтлаштириш айни пайтда унинг асосини давлат томонидан рухсат берилган никоҳ иттифоқи ташкил этиши билан белгиланади.
Институтлаштириш – бу шундай жараёнки, унда бирор бир ижтимоий эҳтиёж хусусий эмас, балки умумижтимоий сифатида англана бошланади ва уни амалга ошириш учун жамиятда алоҳида ахлоқий меъёрлар ўрнатилади, кадрлар тайёрланади, заҳиралар ажратилади.
Институтлаштиришнинг самарадорлиги қабул қилинган ҳамда институтлар, индивидлар фаолиятининг ижтимоий-маданий контексти ҳисобланган қадрият-меъёрлар тизими ўзаро уйғун ишлаш-ишламаслиги билан белгиланади.

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling