Ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти


Download 0.53 Mb.
bet18/38
Sana15.11.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1776208
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   38
Bog'liq
Копия СОЦИОЛОГИЯ МАЪРУЗА МАТНЛАРИ

З.Фрейднинг фикрича, инсон хулқ-атворининг асосида атроф-муҳитни онгли баҳолаш билан онгсиз иштиёқ орасида зиддият ётади. Онгсизлик асосида эса инсонга бешикдан то қабргача соядек эргашиб юрадиган, унинг барча фикр ва истакларини белгилайдиган жинсий рағбат- либидо ётади. Барча атрофимиздаги воқеа-ҳодисаларни жинсий рағбат белгилайди. Инсон руҳиятидаги барча жараёнлар ҳаёт инстинкти Эрос ва ўлим инстинкти-танатос ўртасидаги кураш натижаси бўлиб, ҳар қандай хулқ-атвор, жумладан нотўғри хулқ-атвор ҳам, жинсий рағбат ва яшаш учун кураш натижасидир.
Девиант хулқ-атворга Р.Мертон ишлаб чиққан таълимот замонавий социологияда етакчи ўрин тутади. Э.Дюркгеймнинг аномиясини ривожлантириб, Мертон девиант хулқ-атворга қуйидагича таъриф беради; “Девиант хулқ-атвор жамиятда эълон қилинган қадриятлар ва расмий хулқ-атвор стандартлари билан аҳоли хулқ-атвори мотивлари ва мавжуд имкониятларнинг бир-бирига мос келмай қолиши натижасидир”. Жамиятнинг расмий тузилмалари томонидан мақсадга эришишнинг турли гуруҳлар учун турлича имкониятлар яратиб бериши натижаси бўлмиш функционал камчиликлар мақсадга эришишга хизмат қилувчи норасмий тузилмаларнинг ташкил бўлишига олиб келади. Мақсад ва воситаларга турлича муносабат қуйидаги хулқ-атвор турларига олиб келиши мумкин.
1. Бўйсуниш (мақсад ва воситаларни қабул қилиш).
2. Инновация (мақсадларни қабул қилиш ва воситаларни инкор қилиш).
3. Ритуализм ( мақсадларни инкор этиш ва воситаларини қабул қилиш).
4. Ретретизм, чекиниш (мақсад ва воситаларни инкор қилиш).
5. Исён (мақсад ва воситаларни инкор қилиб, янгиларини ўрнатиш).
Девиант хулқ-атвор назариясида ижтимоий меъёр марказий ўрин тутар экан, аввало ижтимоий меъёрнинг ўзи нима ва унинг қандай турлари мавжудлигини шунингдек, девиант хулқ-атворнинг энг кўп учрайдиган ва яққол намоён бўладиган турлари; жиноятчилик , ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ва фоҳишабозликнинг нима эканлигини аниқлаб олишимиз керак.
Ижтимоий меъёр - жамият бошқарувининг ажралмас қисми бўлиб, маълум шарт-шароитларда шахс ёки ижтимоий гуруҳ хулқ-атворининг морслашиши воситаларидан бири ва уларнинг хулқ-атворларини жамият томонидан назорат қилиш воситасидир.
Ижтимоий меъёрнинг бир қанча турлари мавжуд;
1. Хуқуқ. Индивидга нисбатан объектив, ташқи унинг хулқ-атворини бошқарувчи қоидалар тизими. Ҳар қандай жамиятда хуқуқ хукмрон табақа демократик кўпчилик ёки бутун халқнинг ягона иродасини намоён этувчи ва шу сабабли ҳеч қанақа ўхшатмаси ёки муқобили бўлмаган ягона меъёрлар мажмуидир.
2. Ахлоқ. Этика мутахассисларининг фикрича, умумий ва хусусий манфаатларнинг моддий детерминациялашган қарама-қаршиликларидан келиб чиқади.Инсоннинг ўзини такомиллаштириш ва ўз имкониятларини ривожлантириш қобилиятларини англатади. Хуқуқдан фарқ қилиб, ахлоқ биринчидан, баҳолаш вазифасини бажаради (яхши-ёмон, адолатли-адолатсиз), иккинчидан, унинг меъёрлари биринчи навбатда номус, бурч, виждон, адолат ва шу каби тушунчаларни мужассамлаштирган ички руҳий кечинмалар орқали фаолият юргизади.
3. Урф-одатлар. Ушбу меъёрий тизим хулқ-атворнинг эркин мослашувчи, шу сабабли одатга айланган тарихий шаклланган намуналари, асосан кишиларнинг бирга яшаш қонуниятларини ифодалайди. Ахлоқий меъёрлардан фарқ қилиб, урф-одатлар аниқ ва бир хил,баъзан тўла шаклланган кўринишга эга бўладилар.
4. Диний меъёрлар. Ушбу тизим жуда қадимий бўлиб, диний таълимот тавсифига кўра диний меъёрлар ҳам турлича бўлади. Шунингдек, мазмунига кўра диний меъёрлар турли, хуқуқий, ахлоқий, урф-одат, эстетик ва ташкилий меъёрларни ўз ичига олади ва шу сабабли кўпинча юқоридаги меъёрий тизимларнинг ҳар бирининг бошқарув ххусусиятларини қамраб олиши мумкин. Диний меъёрлар ички таъқиқлар билан бирга ташқи таъқиқлар орқали ҳам таъсир қилади. Тарихий тажрибада, ҳамда ҳозирги жараёнлар, айниқса ислом давлатларида аксарият диний меъёрлар диндорлар учун кучли таъсир воситалари ҳисобланиб, уларни турли жиноятлар, фоҳишабозлик ва ичкиликбозлик каби иллатлардан сақлаб турувчи восита эканлигини кўрсатмоқда.
Девиант хулқ-атворни фанда турларга ажратиб ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Фанда ушбу жараёнларни турлича таснифлаш мавжуд бўлиб, шулардан бири уларнинг ҳам объектив ҳам субъектив томонлари билан бо`лиқ бўлган таснифлашдир. Бунга кўра девиант хулқ-атвор турлари 2 гуруҳга бўлинади;
а) ташқи муҳитга йўналтирилган хулқ-атвор (экстравертив (масалан, жиноятчилик));
б) шахснинг ўзига йўналтирилган хулқ-атвор (интравертив (масалан, ичкиликбозлик)).

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling