Ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти
Download 0.53 Mb.
|
Копия СОЦИОЛОГИЯ МАЪРУЗА МАТНЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4 - МАВЗУ: ШАХС СОЦИОЛОГИЯСИ ВА ДЕВИАНТ ХУЛҚ-АТВОР РЕЖА
Назорат учун саволлар:
Социал гуруҳ тушунчаси, унинг асосий белгилари айтиб беринг. Расмий ва норасмий гуруҳларнинг кўринишларини изоҳланг. Ғарб социологиясидаги кичик гуруҳлар назарияси ҳақида нималарни биласиз? Социометрия нима? Институтционал социологияга таъриф беринг. Социал институтларнинг қандай турларини биласиз? Социал институтларнинг вазифалари нималардан иборат? социал институтларнинг қандай кўринишларини биласиз? Таълим ва тарбиянинг узвийлигини изоҳланг. Таълим - социал институт сифатида амал қилиши. Ўзбекистон мустақиллиги шароитида таълим тизимидаги ўзгаришларларга баҳо беринг. Иқтисодий таълим нима учун зарурлигини изоҳланг? Оила тушунчасига изоҳлаб беринг. Оила жамиятининг бир бўғини сифатида қандай вазифани бажаради? Оилани мустаҳкамлаш ва ривожлантириш борасидаги тадбирларни айтиб беринг. Ўзбекистонда бу масалаларга қандай аҳамият берилмоқда? Оилавий можароларнинг асосий сабаблари нималарда деб биласиз? Ижтимоий гуруҳ деб нимага айтилади? Иқтисодиётни ижтимоий тузилмаларини таҳлил этишнинг асосий йў-налишлари нималардан иборат? Анъанавий ва янги гуруҳлар деб нимага айтилади? Диннинг ўзига хос белгиларини кўрсатинг. Дунё динлари ҳақида нималар биласиз? 4 - МАВЗУ: ШАХС СОЦИОЛОГИЯСИ ВА ДЕВИАНТ ХУЛҚ-АТВОР РЕЖА: Шахс тушунчасининг мазмун-моҳияти ва структураси. Шахснинг социал мавқеи, роли ва манфаати. Девиант хулқ-атвор тушунчаси. Девиант хулқ-атвор белгилари, уларнинг структураси ва социал назорат. Социал ўзаро таъсир ва муносабатларнинг бирламчи агенти бўлиб шахс ҳисобланади. Шахснинг ким эканлигини билиш учун “инсон”, “индивид”, “шахс” тушунчаларининг чегараларини аниқлаб олиш керак бўлади. “Инсон” тушунчаси ҳамма кишиларга хос бўлган умумий сифат ва қобилиятларни ифодалаш учун ишлатилади. Бу тушунча дунёда инсон зоти деб аталмиш шундай ўзига хос тарихий жамоа мавжудлигини англатади. Бу инсоният қолган ҳамма моддий системалардан ўзига хос ҳаётий фаолият усули билан фарқ қилади. Инсоният ўзига хос моддий реаллик сифатида мавжуд бўлади. Аммо инсоният бу каби яшай олмайди. Конкрет одамлар яшайди ва ҳаракат қиоади. Инсониятнинг конкрет вакилларининг бўлиши индивид тушунчаси орқали ифодаланади. Индивид – бу инсониятнинг ҳамма социал ва психологик хусусиятлари: ақд, идрок, эҳтиёжлар ва бошқаларнинг конкрет ташувчиси, инсоният уруғининг ягона вакилидир. Бу ҳолатда индивид тушунчаси “конкрет киши” маъносида ишлатилади. Шахс – инсоннинг нисбатан ижтимоий-тарихий ва онтогененитик ривожланишининг маҳсули, махсус инсоний тузилма. Инсоннинг биологик табиати унинг социал дунёсининг ривожланиш базасидир. Инсоннинг онги ҳам, инсоннинг эҳтиёжлари ҳам ижтимоий муносабатлар орқали яратилади, бу индивиднинг туғилганидан бошланиб ва то ўлимигача давом этади. Индивиднинг жамиятга қўшилиши турли социал жамоалар орқали амалга оширилади. Ҳар бир алоҳида киши социал гуруҳлар, социал муассасалар, социал институтлар, жамиятда ҳукмрон норма ва қадриятлар яъни маданиятлар орқали шакллана бошлайди. Бунинг натижасида индивид кўп миқдордаги турли даражадаги социал тизимларга қўшилади, уларнинг ҳар бири оила, дўстлар давраси, ижтимоий муассасалар, ишчилар гуруҳи, миллий жамоалар ва ҳоказолар унга таъсир ўтказади. Шундай қилиб инсон мазкур система структураларининг қисмига, уларнинг элементларига айланади. Ҳамма психологик фанлар ижтимоий сабабийликдан ва шахс фаоллиги принципидан келиб чиқадилар. Мана шу ерда ижтимоий психология нуқта қўяди, кейин эса ўзининг социал-психологик муаммоларини ечишга киришади. Социал психология эса умумий психология томонидан ишлаб чиқилган шахс таърифидан фойдаланиб, шахс қайси конкрет гуруҳларда, биринчидан, социал таъсирини (унинг қайси фаолият тизими орқали) ўзлаштиришини, иккинчидан, ўзининг социал моҳиятини (ўзаро фаолиятнинг қайси конкрет тури орқали) амалга оширишини тушунтиради. Бу ёндашув айнан социологик ёндашувдан фарқ қилади. Социологик ёндашув қандай қилиб социал-типик хусусиятлари шаклланади, нима учун шахс ҳаёт фаолиятининг бир хил шароитларида улар катта ҳажмда ифодаланади, нима учун бошқа шароитларида қандайдир бошқа социал-типик хусусиятлар инсоннинг мазкур социал гуруҳга, социал муҳитга тегишлилигидан қатъий назар пайдо бўлишини кўрсатиб беради. Шунга мувофиқ социологияда асосий эътибор шахснинг социал типларини (фаолият типларини) социал сифатларини аниқлашга қаратилади. Айнан социологик ўрганадиган алоҳида индивидлар фаолияти ва онг структурасида социал тизим, жамоа, гуруҳларнинг умумий ва ўзига хос сифатлари намоён бўлади. Бундан келиб чиқиб, шахсни индивиднинг бошқа кишилар билан бевосита ва билвосита ўзаро таъсири жараёнида жамланадиган ва ўз навбатида уни меҳнатнинг, англашнинг ва мулоқотнинг субъектига айлантирадиган индивиднинг социал хусусияти, унда яхлитланган социал аҳамиятли хусусиятларнинг мажмуидир, деб таърифлаш мумкин. Шахсни тушунишдаги бундай ёндашув мақсадга мувофиқдир. Чунки, у инсонни ўзида турли социал-типик белгиларни мужассамлаштирган маълум жамиятнинг, социал жамоанинг, гуруҳларнинг вакили сифатида намоён бўладиган социологик хусусиятни ифодалайди. Шахснинг социологик концепцияси бир қанча турли назарияларни ўз ичига олади. Уларнинг ҳаммаси шахсни у ёки бу социал омилларнинг таъсири остида шаклланган ўзига хос тузилма эканлигини тан олишади. Муаммони бу каби қўйиш шахсни фақат социология нуқтаи назаридан таҳлил этишга олиб боради. Бу ёндашувнинг илдизлари социал фалсафа илдизларига бориб тақалади. Шахснинг социологик концепцияси ХIX асрнинг иккинчи ярми -ХХ асрнинг бошларида ривожлана бошлади. Умумий шахснинг социологик назариясига бўлган эҳтиёж доимий ўзаро муносабатни, бошқача айтганда, социал макроструктурада содир бўлаётган жараёнларни белгилайдиган доимий ўлчамни топиш кераклигини тушунишдан келиб чиқади. Индивидлар ва жамият ўзаро таъсиридаги бу жараёнларни тушунтираётиб, биз ҳар доим бу индивиднинг хусусиятларининг қандайдир ташкилий бутунлигини топамиз, у жамоалардан келиб чиқадиган таъсир ва стимулларни “бошқача тушунади” ва муҳитга инсоннинг реакциясини қатъий равишда аниқлайди. ХIХ асрнинг ЗО-йилларида социологияда илмий йўналиш структуравий йўналиш (ёки оддий айтганда функционализм) пайдо бўлди. Бу йўналишнинг асосчилари бўлиб, Э.Дюркгейм, А.Р.Редклифф-Браун (1881-1995) ва бошқа тадқиқотчилар бўлишган. Бу илмий мактаб турли ҳолатларда киши ўзини қандай тутиши тўғрисидаги нормаларни тадқиқ қилишни бошлади. Функционализм рол деб аталадиган институционал нормалар муаммосига асосий эътиборни қаратди. Функционалистлар фикрича, социологияда социал тахлилнинг бирлиги ҳаракат қилаётган индивид эмас, балки ролдир. Турли гуруҳлардаги ҳар бир киши қандайдир маълум мақомга эга бўлади. Бу мақомларда хатти-ҳаракат намуналари кўрсатилган бўлади.Бунда индивид аъзо бўлган гуруҳ индивиддан ушбу намуналарга мос келадиган хатти-ҳаракатни кутади. Шу асосда биз отанинг, онанинг, дўстнинг роли тўғрисида гапиришимиз мумкин. Шундай қилиб, социал ролни гуруҳ ўз аъзоларидан кутаётган қатъий кўрсатилган намуналарга мувофиқ чиқадиган, хатти-ҳаракатларнинг нисбатан доимий ва ички алоқали тизими сифатида таърифлаш мумкин. Агар биз мазкур тушунишдан келиб чиқадиган бўлсак, индивиднинг ҳатти-ҳаракат ролини инсоннинг турли социал бирликларда бажараётган функциясидан келиб чиқиб таҳлил қилиш мумкин. Шунинг учун америкалик олимлар Жан Морено (1892-1974) ва Роберт Мертон (1910т) шахсни индивид жамиятда бажарадиган социал роллар мажмуининг функцияси сифатида таърифладилар. Ролларни амалга ошириш жараёни кўпгина омилларга боғлиқ: -инсоннинг биопсихологик имкониятлари. Улар у ёки бу социал ролларни бажаришга имкон бериши ёки имкон бермаслиги мумкин. -идеал хусусиятлар комплексини белгилайдиган шахс ўрнаклари. Индивид бу ўрнакларни ролларни бажариш чоғида, ҳамда индивиддан гуруҳ кутаётган ҳатти-ҳаракатнинг идеал усулларни намоён этиши керак. -гуруҳ томонидан қабул қилинган роллар ва социал назорат характери. -гуруҳ структураси, унинг мустаҳкамлиги ва индивиднинг ўша гуруҳ билан мос келиш даражаси. Гарчи социал рол социологик таҳлилнинг ягона бирлиги деб ҳисобланмасада, (чунки у индивиддарнинг ўзаро ҳаракатидан келиб чиқади) лекин рол жамиятдаги институционал муносабатларни ўрганишда жуда фойдали ҳисобланади. Шахс концепциясидан интеракционистик ёндошув методологик принципларга асосланади. Бунга биноан на шахс омиллари, на ташқи муҳит, агар уларни алоҳида қараладиган бўлса, инсон хатти-харакатини тўла даражада тушунтириб бера олади. Инсон хатти-ҳаракатининг асосий детерминантлари (белгиловчилари) сифатида бу омиллар ўртасидаги доимий ўзаро таъсир намоён бўлади. Ўзаро ҳаракат жараёни олимлар томонидан ҳар доим бир хил тушунилмаганлигидан, интеракционизм доирасида чекланган қўллаш назарияси деб аталадиган бир нечта турли йўналишлар пайдо бўлди. Немис-америка психологи К.Левин (1890-1947) 1936 йилда шахснинг муҳит билан ўзаро ҳаракати принципга мувофиқ у муҳитни физик (табиий) ва психик муҳитларга бўлади. Левин фикрича, хатти-ҳаракат на ўтмишга, на келажакка боғлиқ, у ҳозирги муҳитга боғлиқ бўлади. Левиннинг айтишича, табиий ва социал муҳит субъект учун психологик феноменлар кўринишида реал намоён бўлади. Шунинг учун ҳар хил индивидлар учун объектив муҳит унинг шахсий муҳимлигидан қатъий назар турли туман бўлади. Бу ерда психологик реаллик шахснинг муҳит билан ўзаро ҳаракатида кўпроқ аҳамиятга эга. Америкалик социолог Е.Меррейнинг шахс концепциясида индивиднинг муҳит билан ўзаро таъсир муаммоси таҳлил қилинади Меррей муҳитнинг хоссасини “босим, тазйиқ“ тушунчаси билан белгилайди. Шахснинг муҳит билан ўзаро таъсирини тадқиқ қилишда асосий бирликлар бўлиб, эҳтиёжларнинг турли бирикувлари ва социал муҳитнинг таъсири ҳисобланади. Интеракционализм ғояси шахснинг бихевиоризм ва психоаналитик назарияларида ҳар хил намоён бўлади. Бихевиористик мактабда интеракционизм ғоялари америкалик психолог Э.Толменнинг шахс концепциясида баён қилинган. Бихеворизмнинг ортодоксол тизимида “англаш (ёки погнетив) карталари” тушунчаси киритилган. Унинг моҳияти шунга асосланадики, ҳар бир шахс муҳитдан келиб чиқадиган стимулларга нафақат механик равишда жавоб қайтаради, ҳамда уларни “карта майдони” тажриба асосидаги шаклланган онгдаги стереотиплар билан солиштиради. Шунга мувофиқ, инсон муҳит билан ўзаро таъсирда фаоллик ва хатти-ҳаракатнинг шахсий элементини юзага келтиради. Толменнинг фикрлари “ҳақиқий” бихевиоризмнинг когнетив психология билан ажралишига асос бўлиб хизмат қилади. Шахснинг психоаналитик концепцияси З.Фрейд фикрларида яққолроқ ифодаланган. З.Фрейд индивид ва жамият ўзаро таъсири жараёнини социопсихологик конфликт сифатида, шахсни эса иррационал, ғайриихтиёрий майлларининг ансамбли (уйғун бирлик) сифатида қарайди. Фрейд фикрича, цивилизация ўзининг тақиқлари ва санкциялари билан, бир томондан, катта манфаат ва заруриятдир, акс ҳолда инсоният сексуал (жинсий) ва летал (ўлимга олиб борадиган) инстинктларга бўйсуниб, яшай олмаган бўларди. Аммо иккинчи томондан, цивилизация инсон учун хавф ва ғам ташвишдир, чунки майлларнинг янада кўпроқ сиқиб чиқарилиши неврозларнинг ривожланишига, қониқмаслик, хавотир, бегоналашув, англанмаган мунофиқлик ва ҳоказоларнинг кўпайишига олиб келади. Жамиятга дизинтеграция хавф солар экан социализация ва социал назоратга эҳтиёж бўлади. Умуман шуни айтиш мумкинки, шахс концепциясининг замонавий интеракционизми шаклланиш палласида турибди, турли концепция ва назарияларнинг таъсирини бошдан кечирмоқда. Шахс термини турли муаллифлар томонидан ҳар хил таҳлил этилади. Шахсга берилган ҳамма таърифлар 2 та бир-бирига қарама-қарши нуқтаи назарлар билан у ёки бу даражада асосланади. Бир нуқтаи назар бўйича, ҳар бир шахс ўзининг туғма сифатлари ва қобилиятларига мувофиқ шаклланади ва ривожланади. Социал муҳит бу ҳолатда жуда ҳам кам роль ўйнайди. Бошқа нуқтаи назар вакиллари шахснинг ички хусусиятлари ва қобилиятларини тўлалигича инкор этишади. Уларнинг фикрича, шахс бу социал тажриба давомида тўлалигича шаклланадиган қандайдир маҳсулдир. Кўриниб турибдики, шахснинг шаклланиш жараёнидаги бу фикрлар унчалик абсолют тўғри эмас. Фикримизча, шахсни таҳлил қилишда, ҳам туғма биологик хусусиятларни, ҳам социал тажрибани ҳисобга олиш керак. Шу билан бирга амалиётдан маълум бўлишича, шахс шаклланишида социал омиллар кўпроқ аҳамиятга эга. В.Ядов фикрича, “Шахс - бу инсон социал хусусиятларининг бутунлиги, ижтимоий ривожланиш маҳсули ва индивидни актив фаолияти ва мулоқоти воситасида социал муносабатлар тизимига қўшилишидир”.(Социология. Словарь- справочник.М.1990 Т 2.С-71). Бу қарашга мувофиқ, шахс биологик организмдан фақатгина социал ва маданий тажриба туфайли ривожланади. Бунда шахс хусусиятларининг шаклланиш жараёнига сезиларли таъсир этадики, шахсдаги туғма қобилиятлар, темперамент ва майллар инкор этилмайди. Шахс хусусиятларининг пайдо бўлиши ва ривожлинишини таҳлил этиш учун шахснинг шаклланишига таъсир этадиган омилларни қуйидаги типларга бўламиз: 1) биологик ирсият 2) табиий муҳит 3) маданият 4) гуруҳ тажрибаси 5) улкан индивидуал тажриба Бу омилларнинг шахсга таъсирини бирма-бир кўриб чиқамиз. Биологик ирсият; Ғиштли уйни тошдан қуриш мумкин эмас, аммо кўп ғиштлардан уйни, бунинг устига турли кўринишда қуриш мумкин. Ҳар қандай кишининг биологик ирсияти хом-ашё материалларини етказиб беради, улар кейинчалик ҳар хил усуллар билан инсон зоти, индивид, шахсга айланадилар. Ҳайвонларнинг кўпгина турларидан фарқли равишда инсон мавжудоти йилнинг ҳамма вақтида жинсийликни намоён этади, бу эса кўпроқ ёки озроқ даражада болалар туғилишига ўз таъсирини ўтказади. Бола туғилганда ёрдамга муҳтож бўлади ва ҳаётининг дастлабки йилларид шундай ҳолда қолади. Бу каби биологик фактлар инсонлар социал ҳаётига асос солади. Бундан ташқари, инсон моногам жинсий ҳаёт инстинктига эга бўлмайди ва ҳар қандай жамиятда бу белги оила институти шаклланишига ва болалар тарбиясига таъсир қилиб, ҳар хил намоён бўлади. Биологик ирсият хусусиятлари ҳаво, сув, овқат, уйқу, хавфсизлик сингари эҳтиёжларни ўз ичига оладиган инсоннинг туғма эҳтиёжлари билан тўлдирилади. Агар социал тажриба асосан инсон эга бўлган ўхшаш умумий хусусиятларни тушунтириб берса, биологик ирсият кўпинча шахснинг индивидуаллигини, унинг бошқа жамият аъзоларидан дастлабки фарқини тушунтириб беради. Шу билан бирга, гуруҳий фарқланишни энди биологик ирсият тушунтириши мумкин эмас. Шу асосда биологик ирсият шахсни тўлалигича ярата олмайди, чунки на маданият, на социал тажриба генлар орқали ўтади. Аммо биологик омилни ҳисобга олиш лозим. Чунки у биринчидан, социал жамоалар учун чеклашлар (ёрдамга муҳтож гўдак, сув остида узоқ тура олмаслик, биологик эҳтиёжлар мажмуи ва ҳоказо) яратади, иккинчидан, биологик омил ёрдамида темперамент, характер, қобилиятларнинг чексиз турли кўринишлари пайдо бўлади, улар ҳар қандай киши шахсида индивидуаллик, яъни такрорланмас улкан сиймо вужудга келтиради. Табиий муҳит; Кўпгина олимлар шахснинг ривожланишида табиий муҳитга асосий эътибор қаратадилар. Машҳур социолог П.Сорокин 1928 йилда чоп этилган асарларида кўпгина олимларнинг – Конфуций, Аристотель, Гиппократдан тортиб ўзига замондош бўлган географ Элмиот Хантингтонларнинг назарияларини бойитди. Бу олимларнинг фикри бўйича, шахслар хулқидаги гуруҳий фарқлар асосан иқлимдаги фарқлар, жуғрофий хусусиятлар ва табиий ресурслар билан белгиланади. Бу тоифа олимлар қаторида файласуф Плеханов ва тарихчи А.Н.Гумелёвларни киритиш мумкин. Бу тадқиқотчилар томонидан ишлаб чиқилган назария этномарказий, миллий онгни оқлаш учун яхши асос ҳисобланади. Лекин табиий омилнинг шахс ривожланишидаги асосий таъсирини оқлаб ололмайди. Ҳақиқатдан ҳам бир-бирига ўхшаш табиий ва жуғрофий шароитларда шахснинг турли типлари шаклланади ва аксинча кўп ҳолларда ўхшаш гуруҳий хусусиятга эга шахслар турли табиий муҳит шароитларида ривожланади. Бунга боғлиқ равишда табиий муҳит социал гуруҳнинг маданий хусусиятларига таъсир этиши мумкин, лекин унинг алоҳида шахс шаклланишдаги таъсири унчалик эмас ва шахсга гуруҳ маданиятининг, гуруҳий ёки индивидуал жараённинг таъсири билан солиштириб бўлмайди. Маданият; Социал муҳит; Инсонни ўраб турган гуруҳ, инсонлар, маданият, урф-одат, дин, иқтисодий ҳолат ва б. назарда тутилади. Энг аввало шуни айтиш лозимки, маълум маданий тажриба бутун инсоният учун умумий ҳисобланади ва у ёки бу жамиятнинг ривожланишининг қай даражасида турганлигига боғлиқ эмас. Масалан, ҳар бир бола ёши бўйича ўзидан катта кишилардан овқат олади, тил орқали мулоқот қилишга ўрганади, жазо ва мукофот қўллаш туфайли тажрибага эга бўлади ва ҳамда бир қанча бошқа умумийроқ маданият намуналарини ўзлаштиради. Шу билан бирга ҳар бир жамият амалда ўзининг ҳамма аъзоларига маълум ўзига хос тажриба, бошқа жамият бера олмайдиган муҳим маданият намуналарини ҳадя этади. Мазкур жамиятнинг ҳамма аъзолари учун бир хил социал тажрибадан ўша жамиятнинг кўп аъзолари учун хос бўлган шахс қиёфаси пайдо бўлади. Масалан, мусулмон маданияти шароитларида шаклланган шахс христиан давлатида тарбияланган шахсга нисбатан бошқа хусусиятларга эга бўлади. Америкалик тадқиқотчи К.Дьюбойс шахсни мавжуд жамият учун умумий хусусиятга эга модаллик деб атади.(“ мода” статистика терминидан олинган узунликни билдиради, у объект парометрлари қаторида кўп учрайди). Модал шахс деганда Дьюбойс бутун жамият маданиятига хос бир қанча фазилатларга эга бўлган кўп учрайдиган шахс типини тушунади. Шундай қилиб, ҳар бир жамиятда ўртача расм бўлиб қолган хусусиятга эга шахсларни топиш мумкин. Модал шахс ўзида маданий тажриба давомида жамият ўзининг аъзоларига сингдирган ҳамма умуммаданий қадриятларни мужассамлаштиради. Бу қадриятлар кўпроқ ёки озроқ даражада мазкур жамиятнинг ҳар бир шахсида мавжуд бўлади. Гуруҳий тажриба;Инсоннинг бирор гуруҳ аъзоси сифатида оладиган тажрибаси тушунилади. Индивидуал тажриба дейилганда кишининг ўз ҳохиш иродаси, интилиши қизиқиши орқали эгаллайдиган ҳаётий тажрибаси назарда тутилади. Социализация сўзи ижтимоийлашув маъносини англатади. Социализация жараёни инсоннинг жамиятга қўшилиши учун жамиятда мавжуд бўлган ва шаклланган ҳатти-харакатлар, меъёрлар, қадриятлар, маданият, дин, тарбия, билим ва малакаларни, урф-одатларни ўзига сингдириб бориши ва ўзлаштиришига айтилади. Социализация мураккаб жараён ҳисобланади ва инсоннинг бутун умри давомида содир бўлади.Бу жараён 2 даврга бўлинади: 1.Адаптация – шахснинг жамиятда мавжуд бўлган воқеликка кўникиши ёки мослашиши; 2.Интериоризация – шахснинг ўз ҳохиши, интилиши ва иродаси орқали жамиятга қўшилиши. Социологияда социализация даврларига яна 2 ёндошув мавжуд. 1-ёндошув.Социализация жараёни 3 даврга бўлинади: 1.меҳнатгача бўлган давр 2.меҳнат даври 3.меҳнатдан кейинги давр. 2-ёндошув.Социализация жараёни қуйидаги даврларга бўлинади: 1-давр – гўдаклик даври (1 ёшдан 4 ёшгача) 2-давр – болалик даври (4 ёшдан 10 ёшгача) 3-давр – ўспиринлик даври (10 ёшдан 13 ёшгача) 4-давр – ўсмирлик даври (13 ёшдан 18 ёшгача) 5-давр – меҳнат даври 6-давр – меҳнатдан кейинги-нафақа даври Социологияда шахс ҳақида турли назариялар мавжуд.Улардан: -Ч.Кулининг “Кўзгудаги “Мен”” назарияси. Ушбу назария 3 тамойилга асосланади: 1.Шахс маълум хатти-ҳаракатни амалга оширади. 2.Ўша хатти-ҳаракатга кишилар реакция билдиради. 3.Шахс шу реакцияга маъқул келадиган хатти-ҳаракатларни амалга оширади. Ч.Кули “кўзгу” деганда айнан атрофдаги инсонларни реакциясини назарда тутган. -Америка социологи Джордж Миднинг “бошқалар томонидан умумлаштирилган” назарияси. Бу назарияга мувофиқ киши ўз шахсини, ўз хатти-ҳаракатини бошқалар нуқтаи назаридан, яъни ўзини бошқаларнинг ўрнига қўйиб баҳолайди. -“Бошқалар учун аҳамиятли” назариясининг асосчиси америка социологи Халлер бўлиб, бу назарияга кўра кишининг шахси тўғрисида бошқа аҳамиятли, обрўли кишиларнинг муносабати хулоса чиқаришга имкон беради. Масалан, айрим кишилар учун ота-онасининг берган баҳоси, баъзилар учун эса ўқитувчининг, бошқалар учун эса мансабдор шахсларнинг берган баҳоси ёки муносабати унинг шахси тўғрисида хулоса чиқаришга имкон беради. Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling