Социал мобиллик деб индивид ёки гуруҳ томонидан жамият стратификацион тизимида эгаллаган социал мақомини,статусини ўзгариши,яъни инсонларнинг социал кўчишига айтилади.Мобиллик инглизча mobilite- «кўчиш», «сафарбарлик» маъносини англатади. «Социал мобиллик» термини социологияга П.Сорокин томонидан 1927 йилда киритилган.Сорокинга кўра, социал мобилликнинг 2 тури мавжуд: вертикал ва горизонтал социал мобиллик.
Вертикал мобиллик ўз ўрнида юқорига ва пастга йўналтирилган бўлади.Юқорига йўналтирилган социал кўтарилиш,юқорига ҳаракатни,пастга йўналтирилган-социал тушиш,пастга ҳаракатни англатади.
Горизонтал социал мобиллик индивиднинг бир социал қатламдан шу даражада жойлашган бошқа қатламга ўтишини англатади. Мобилликнинг бу тури яшаш жойи(миграция)ни,бошқа диний гуруҳга(динини ўзгартириши ва ҳ.к.)билдиради. Вертикал социал мобиллик бир стратадан бошқасига ўтишни назарда тутади. Вертикал социал мобиллик ҳаёт давомида инсоннинг юқори статусни қуйига, қуйи статусни юқори даражадагисига алмашишидир. М-н, водопровод таъмирловчисининг корпорация президенти даражасига кўтарилиши ёки тескари жараён.
Социал мобиллик бошқа мезонларга кўра классификация қилиниши мумкин.Масалан,индивидуал ва гуруҳий мобиллик.
Индивидуал мобиллик-индивиднинг горизонтал ёки вертикал чизиқ бўйича юқорига ва пастга кўчиши бошқаларга боғлиқ бўлмаган ҳолда содир бўлади.
Гуруҳий мобилликда кўчишлар гуруҳий,коллектив ҳолда содир бўлади,у ёки бу стратанинг социал мавқеи ўзгаради.М-н, социалистик революциядан кейин хокимиятдаги синф ўз ваколатларини янги синфга бўшатиб беради.Буларга илм-фан революциялари,фуқаролар урушлари, тўнтаришлар,ислоҳатларни мисол қилиб олиш мумкин.Индивидуал мобиллик омилларига касбий-прфессионал зинапояда кўтарилиш(малака ошириш натижасида), таълим даражаси,маъмуриятда эгаллаган ўрни,яъни касбий карьера билан боғлиқ бўлган омиллар киради.Индивидуал мобиллик сиёсий ва тадбиркорлик фаолияти,армияда, ва бошқа давлат институтларидаги фаолияти билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Индивидуал социал мобиллик омиллари-оиланинг ижтимоий мақоми,миллат,таълим даражаси,жисмоний ва ақлий хусусиятлар,ташқи кўриниш,тарбия,яшаш жойи ва ҳ.к. Индивидуал социал мобилликнинг юқорига йўналтирилган турининг энг самарали усули-манфаатли никоҳдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |