Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт вазирлиги
Download 162.51 Kb.
|
drama nazariyasi (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат саволлари
- Фойдаланиладиган адабиётлар
- Дарслик ва ўқув қўлланмалар
- Қўшимча адабиётлар
- Драма композицияси
Рейтинг топшириқлариКонфликт қандай хусусиятга эга? Чехов драматургиясининг асосий ютуғи нимада? М.Горкий Чехов санъатига қандай баҳо берди? Б.Брехт йўналишини шарҳланг. Назорат саволлариЧеховнинг санъатдаги муҳим кашфиёти нимадан иборат? Брехтнинг Чеховдан фарқи нимада? Конфликтлар нега хилма-хил бўлишини изоҳлаб беринг. Нега “ҳар бир пьеса ғоя ва образларнинг ўзига хос дунёси”, деймиз? Фойдаланиладиган адабиётларрўйхати Умумий - услубий адабиётларИ.А.Каримов. Маънавий юксалиш йўлида. Т.;Ўзбекистон, 1998. Каримов И. Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ривожланишининг асосий тамойиллари. Т.; “Ўзбекистон”, 1995. Дарслик ва ўқув қўлланмаларГегел. Эстетика. 3-жилд. М.; 1971. Арасту. Поэтика. Ахлоқи кабир. Риторика. “Яни аср авлоди”, 2011. Волькенштейн С. Драматургия. М.; “Наука”, 1974. Сановский-Панкеев В. Драма. Л.; Искусство, 1969. Қўшимча адабиётларИ.А.Каримов. “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида”. Т.; Ўзбекистон. 2011. Тошпўлат Турсунов. Ўзбек театри тарихи. Т.; 2008. Ҳақиқат манзаралари. Т.; “Янги аср авлоди”, 2011. Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2-жилд, 2006. Драматик асар “композицияси” тушунчаси. Композиция драматик ҳолат конфликтини амалга оширувчи сифатида. Драма композицион тузилмасининг асосий қисмлари. Агар конфликт характерлар қарама-қаршилиги яънизиддияти сифатида қараладиган бўлса, композиция – бу конфликтни драматик ҳаракатда амалга оширилишидир, у ўз навбатида тил (монолог, диалог) ёрдамида амалга оширилади. Драма композициясини драматик ҳаракатни вақт ва маконда ташкил қилиш сифатида белгилаш мумкин. “Композиция” сўзининг ўзи алоқа, улаш, тузиш маъносини англатади. Композиция асарнинг ҳаётий материали ва ғоявий мазмуни билан белгиланади, у тўқнашувни очиш, ривожлантириш ва ечимини топиш, характерларни ҳаракатда маълум қилиш вазифасига бўйсиндирилиши керак. “Композиция” сўзи санъатшуносликка, театршуносликка фақат Х1Х – асрда кириб келди. Арасту бу атама (термин) ни қўлламади, драматик ҳаракатни қисмларга ажратиш ҳақида гапирди. У драматик ҳаракатни қуйидаги уч қисмга бўлди: а) тугун, ҳаракатбоши; б) ўзгаришни ўзида жамлаган ўрта, ёмонлик ёки яхшиликка томон бурилиш ёки перипетия; в) хотима ёки ҳалокат, яъни қаҳрамоннинг ўлими ёки мақсадга эришиши билан боғлиқ ечим. 1863 йили немис назариётчиси Гюстав Фрейтаг “Драма техникаси” китобида драматик ҳаракатни беш қисмга бўлиб, Арасту қоидаларига тузатиш киритишни таклиф этди: 1) экспозиция ёки кириш, 2) ҳаракатни мураккаблашуви ёки тугун, 3) кульминация, 4) ҳаракатнинг тўхташи, яхшилик ёки ёмонлик томонга қайтиш ёки бурилиш, 5) ечим. Фрейтаг таъкидлаганидек, драматик ҳаракат юқорига кўтарилиб, кульминациягача етади ва финалга қараб тушиб боради. Ҳозирги пайтда драматик ҳаракат қуйидагига бўлинади: 1) экспозиция, 2) тугун, 3) ҳаракат ривожи, 4) кульминация, 5) ечим. Download 162.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling