Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт вазирлиги


Download 162.51 Kb.
bet18/54
Sana01.11.2023
Hajmi162.51 Kb.
#1737320
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   54
Bog'liq
drama nazariyasi (1)

Экспозиция –драматик асар қисми бўлиб, унда аввалги вазиятга тавсиф берилади, иштирокчи шахсларнинг кейинги ҳаракат ва ҳолатлари изоҳланади. Драматик экспозиция ҳақида гапирилганда, томошабинни бўлажак воқеадан огоҳ қилиш, бош воқеалар бошлангунига қадар вазият билан таништириш назарда тутилади. Островскийнинг “Сепсиз қиз” пьесаси экспозициясини оладиган бўлсак, Кнуров ва Вожеватий суҳбатидан дастлабки тавсия этилаётган вазиятни билиб оламиз. Аммо экспозициянинг ўзида Лариса учун кураш билан боғлиқ муфассал ҳаракат бошланади. Айнан шу ердан Ларисанинг “Мен буюммана” деган фожиавий ҳайқириғигача тўғри ип тортилади. Моҳият мана шунда, ҳақиқий экспозиция санъати шунинг ўзидир. Экспозиция ҳаракатчан бўлиши ва ўзида тугунни тайёрлаши лозим.

Биринчи акт нафақат ўтмиш ва ҳозирни, балки ҳозир ва келажакни ҳам боғлаши керак, негаки ҳаракат ривожи билан характер ҳам ривожланиб боради. Характерни ҳаракатда тасвирлаш шуни назарда тутадики, бунда характер охирги ҳаракатда бошидагидақа эмас. Ҳаракатни боғлай ва жипслай олиш муаллиф томонидан характерни очиб беришга ҳам хизмат қилади.


Ҳамзанинг “Бой ила хизматчи” драмасидаги экспозиция бу бойнинг Ғофур ва Жамила тўйини ўтказиш, сўнгра унга кетган харажатларни ҳисоб-китоб қилиши билан боғлиқ воқеадир.
Тугун – асарда воқеалар ривожини бошловчи вужудга келган қарама- қаршиликларни тасвирлашдир. Вужудга келган зиддиятларни очиб берар экан, тугун асар мавзусини тушунишга олиб келади. ( “Бой ила хизматчи”).
Ҳаракат ривожи – тугундан бошланади. Ҳаракат ривожида одамлар орасидаги қарама-қаршилик маълум бўлади, инсоний характер хусусиятлари очилади. Агар тугун муаллиф томонидан қўйилган муаммони тушунишга олиб келса, унда ҳаракат ривожи уни ҳал қилишнинг мумкин бўлган йўллари ҳақида тасаввур беради.
Кульминация - ҳаракат ривожидаги юқори кескинлик ҳолати.
Кульминациянинг мазмуний вазифаси асар муаммосини юқори даражада кескинлашувида кўринади.
Шекспир “Гамлет”идаги “қопқон” саҳнасини кульминация дейиш мумкин.
Ечим – тўқнашувларнинг яъни конфликтнинг ҳал қилиниши, уни ҳал қилишнинг у ёки бу имкониятларини тушунишга олиб келади.
Драматик асарларда пролог ва эпилог учрайди. Пролог – бу асосий сюжет ривожига ўзига хос муқаддима ҳисобланади. Бу ривожни изоҳлаб пролог асарда тасвирланаётган воқеаларнинг дастлабки сабабини очади. Эпилог – бу асарда кўрсатилган воқеалардан келиб чиқадиган якуний оқибатларни тасвирланишидир.



Download 162.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling